Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Асрлар қаърида яшириниб ётган Устюрт кенгликлари бундан йигирма беш йил аввал одам юрса оёғини куйдирадиган саҳро эди. Бугунги манзара тамомила бошқача. Бу ерда кетма-кет барпо этилаётган йирик саноат мажмуалари нафақат Оролбўйи ҳудуди, балки республика равнақида муҳим ўрин тутиши билан улкан аҳамият касб этади.
Мустақиллигимизнинг гигант иншоотларидан бири – «Қўнғирот сода заводи» УК ҳам Оролбўйидаги йирик мажмуалардан бири саналади. Айни чоғда ушбу корхонада тайёрланаётган кальцийлаштирилган сода ноёб хомашё ҳисобланиб, қатор давлатларга экспорт қилинмоқда. Маҳсулотга бўлган талаб юқорилиги инобатга олиниб, мажмуанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 100 минг тоннадан 200 минг тоннага кўпайтириш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.
Бу ерда мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун корхона қошида Тошкент кимё-технология институтининг махсус сиртқи бўлими ташкил этилиб, йилига 65 нафар бакалавр, 15 нафар магистр тайёрлаш йўлга қўйилди.