Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Сурхондарё вилоятида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратишга оид махсус дастур ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, «Cоғлом она ва бола йили» дастури доирасида январь-февраль ойларида 5191 иш ўрнидан 4598 таси КБХТлик ҳиссасига тўғри келган бўлиб, 1548 тасига аёллар, 826 тасига эса коллеж битирувчилари жалб этилди.
Жорий йилдан бошлаб ҳудуддаги кўплаб корхоналар учун мутахассислар тайёрлаш борасида коллежлар билан шартнома имзоланди. Ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган битирувчи келажакда шу корхонада ишда қолади. Ёшларни унумли меҳнат қилиши ва дам олиши, ижтимоий муҳофазаси яхши йўлга қўйилгани боис, ишлаб чиқариш жабҳаларида ёш кадрлар ўзларини тўлиқ намоён этмоқда. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшларга алоҳида эътибор қаратилиб, банклар томонидан молиявий кўмак берилмоқда.
Манба: www.хs.uz