Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш субъектларини ҳар тарафлама рағбатлантириш, истиқболсиз корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш ишлари ўз самарасини бермоқда.
Бунга Хива шаҳридаги «Хоразм гиламлари» МЧЖ фаолияти ёрқин мисол. Инқироз ҳолатида бўлган жамият «Хива Карпет» қўшма корхонаси негизида қайтадан ташкил этилди ва молия муассасаси томонидан 11,5 миллиард сўмликдан зиёд сармоя ажратилди. Натижада ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ тикланиб, 300 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган корхонада ўтган йили 12,8 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди.