Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент вилоятидаги Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун медиатур ташкил этилди.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, экотуризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Экотуризм нафақат даромад манбаи, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, табиат неъматларини асраш ва муҳофаза қилишнинг энг самарали воситаларидан бири, соҳа ривожида оммавий ахборот воситаларининг ўрни каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Медиатур доирасида журналистлар мазкур миллий боғнинг мўътадил иқлими, табиий ва қадимий ёдгорликлари билан машҳур бўлган 30 га яқин ҳудудларида бўлди. Соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Манба uza.uz