Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Пойтахтимизда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан «Фуқаролик жамиятини шакллантиришда сиёсий партияларда фаолият олиб бораётган фаол аёлларнинг ўрни ва аҳамияти» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия вакиллари ва «Аёллар қаноти» кенгаши фаоллари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари иштирок этди.
Мазкур тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг ҳуқуқий асослари, «Соғлом она – соғлом бола» лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантиришга оид маърузалар тингланди ва амалий машғулотлар ташкил этилди.
uza.uz