Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Иссиқлик энергияси сарфини тежаш мақсадида эскирган иссиқлик тармоқлари алмаштирилиб, қозон ва насос ускуналари таъмирланмоқда.
«Тошиссиққувати» унитар корхонаси ишлаб чиқариш бирлашмасидан маълум қилишларича, шаҳар иссиқлик таъминоти тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини назорат қилиш тизими такомиллаштирилмоқда. Жорий йилда барча иссиқлик тарқатиш марказлари, маҳаллий қозонхона ва иссиқлик тармоқлари ускуналари ҳолати ўрганиб чиқилди. Олинган маълумотлар асосида иссиқлик таъминоти тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уларни модернизация қилишга қаратилган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Манба uza.uz