Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳасига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди.
«Истиқлол фарзандлари» ёшлар фестивалининг 60 нафар иқтидорли ва турли соҳаларда ютуқларга эришган ёшлари ҳам ушбу муҳим қонун муҳокамасида ва унинг қабул қилиниш жараёнида иштирок этди.
Қонуннинг янги таҳририда моддаларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жами 34 модданинг ҳар бир банди бирма-бир овоз бериш йўли билан тасдиқланди. Юртимиздаги ёш оилаларга имтиёзлар бериш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, истеъдодли ёшларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш масалалари кўриб чиқилди. Қонун иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Манба kun.uz