Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Навоий кон-металлургия комбинати» тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилиши: ютуқ ва натижалар» мавзусида республика семинари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Axборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ҳамкорлигида Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарларида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларида фаолият кўрсатаётган олимлар, мутахассислар, ёш тадқиқотчилар иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Таъкидланишича, семинарда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кончилик саноатида қўллашнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдаги аҳамияти бўйича фикр алмашилди. Бу борада «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Марказий ва Шимолий кон бошқармаларида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Манба uza.uz