Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жаҳон банки маълумотига кўра, Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат қаторидан жой олган.
     Бугун мамлакатимиз тижорат банклари аҳолига миллий ҳамда чет эл валютасида 250 дан ортиқ омонат турларини таклиф этмоқда. Депозитга қўйилаётган маблағларнинг миқдори охирги беш йилда 3,5 маротабага, 2016 йилда 25,2 фоизга ошди. Тошкент давлат юридик университетида «Ўзбекистон  Республикасида банк қонунчилигини такомиллаштириш» мавзуида ўтказилган давра суҳбатида мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилиш, молиявий барқарорлигини ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестицион лойиҳалар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит ажратишни янада кенгайтириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
     Хусусан, 2016 йилда тижорат банклари аҳоли омонатларини жалб қилиш йўналишидаги фаолиятини жадаллаштиргани ва банк хизматлари тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражаси ошгани ҳамда кўплаб янги омонат турлари жорий этилгани кузатилди. Банклар фаолиятини янада ривожлантириш, банк қонунчилигини такомиллаштириш, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кредит олиш тизимини соддалаштириш, истиқболли инвестицион лойиҳаларни кенгайтириш борасида амалий таклифлар билдирилди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.