Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатимизда ЭИЗларнинг ташкил этилиши кўплаб янги иш ўринлари ташкил этилиши ҳамда маҳаллий хомашё асосида янги тур маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.
Масалан, Навоий эркин иқтисодий зонасида юқори кучланишга чидамли электр кабели ва симлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «НРС systems» (Hayat power cable systems) масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси барқарор фаолият кўрсатаётган замонавий корхоналардан.
2016 йилда корхонада альюминий эритмасидан 8 мм. диаметрли сим ишлаб чиқариш ўзлаштирилгани натижасида 50 иш ўрни очилди. 2020 йилгача корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳисобидан яна 200 янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Жаҳон стандартларига тўла мос келувчи турли ўлчамдаги мис ва альюминий кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг асосий хомашё таъминотчиси Олмалиқ кон-металлургия комбинати бўлиб, замонавий дастгоҳларни бошқараётган мутахассисларнинг аксариятини касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар ташкил этади.
Манба «ЎзА»