(O´zbek) Xotin-qizlarning innovatsion ishlanmalari

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан Зангиота туманида «Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори» лойиҳаси доирасида «Инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқаларига оид долзарб масалалар» мавзуида семинар ўтказилди. Бугунги кунда вилоятда 1 минг 670 дан ортиқ тадбиркор, 620 га яқин фермер хотин-қиз самарали фаолият кўрсатмоқда. Улар сафида янги ишланмалар, кашфиётлар устида изланаётган илмий даражага эга олима аёллар ҳам талайгина. Семинардан кўзланган мақсад ана шундай ташаббускор, янгиликка интилувчан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар яратаётган инновацион ишланмаларни ҳаётга татбиқ этиш. Дастлаб, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар томонидан инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқарилган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан сабзининг «Авако», олхўрининг “Супер йор” навлари кўчатларини парваришлаш агротехникаси ҳақида маълумот берилди.Гўдаклар ҳам, катталар ҳам истеъмол қилса бўладиган – “Гуруч ёрмаси”га қизиқиш билдирганлар кўп бўлди бу маҳсулотнинг афзаллиги шундаки, у хориждан келтириладиган турдош маҳсулотлардан экологик тозалиги, юртимизга импорт қилинган гуруч ёрмаларидан 7-8 баробар арзонлиги билан алоҳида ажралиб туради. Семинар давомида намойиш этилган  инновацион ишланмалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.