(O´zbek) Bebaho ne‘mat

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси  соҳа барқарор ривожланишида ер ресурсларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланишнинг аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассислари, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти професссор-ўқитувчилари иштирок этди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида бу борадаги ишларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, жумладан пахта ва бошоқли дон майдонларини қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинлар экиш, янги интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш каби чора-тадбирлар белгиланган. Бугун тупроқ унумдорлигини сақлаш масаласи ўткир муаммо экан, унинг қонуний асосларини чуқур таҳлил этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарурати юзага келди. Давра суҳбатида соҳанинг барқарор ривожида ер ресурсларининг аҳамияти, муҳофазаси, неъматдан оқилона фойдаланиш ва ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.