Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Шу йилнинг 17-19 май кунлари Тошкент шаҳрида 21-Халқаро кўргазма ва «Global Oil& Gas Uzbekistan /OGU 2017» (Ўзбекистон нефт ва гази) конференцияси бўлиб ўтади. «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ўзининг 25 йиллигини нишонлаш муносабати билан 3 май куни ОАВ вакиллари учун Hyatt меҳмонхонасининг «Тошкент Холл» залида брифинг ташкил этди.
25 йил муқаддам, 1992 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефт ва газ саноатининг давлат концерни «Ўзбекнефтегаз»ни ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони имзоланган эди. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ- 2154 сонли «Ўзбекнефтегаз» Миллий нефт ва газ корпорациясини «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компаниясига айлантириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 523- сонли «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва фаолияти тўғрисида»ги Қарори кучга кирди.