(O´zbek) Қишлоқ хўжалиги экинларининг ёввойи аждодларидан самарали фойдаланиш

6/2021

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Маълумки, дунё бўйича озиқ-овқат маҳсулотла­рига бўл­ган талаб муттасил равиш­да ҳам миқ­доран ҳам сифат жиҳатидан ортиб бориши, аграр ресурслардан фойдаланишдаги тежамкорликка эътиборсизлик, аграр тармоқ фаолияти билан боғлиқ атроф муҳит, табиий ресурслар сифати бузилиб экологик муаммолар пайдо бўлиши, инсоннинг табиий ресурсларга нисбатан «бешаф­қат­лиги» натижасида маданийлашган қиш­лоқ хўжалиги экинлари генофодини сақлаб қолиш масаласи ҳавф остида қола бошлади.
     Бундай генофонд асосини одатда – маданийлаштирилган қишлоқ хўжалиги экинларининг ёввойи аж­додлари ташкил этади. Республикамизда қиш­лоқ хўжалиги экинларининг ёввойи аждодлари асосан тоғли, тоғ олди ҳу­дудлар­нинг махсус муҳо­фаза қилина­диган қисмлари ва шунингдек, қўриқ­ланади­ган ҳамда қў­риқлан­майдиган ўрмон хўжаликлари ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи экинлар сифатида намоён бўлади. Шунингдек, баъзи ёввойи турлар аҳо­ли яшаш манзиллари атрофларида, экин майдонлари четларида ҳам кам ҳолда учрайди.
     Бундай ноёб ёввойи экинлар (кўп йиллик дарахтлар) қаторига республикамизнинг тоғли ҳудудлари ва тоғ олди майдонларида – ёввойи ҳолда ўсувчи грек ёнғоғи, ёввойи писта, ёввойи бодом, олманинг ёввойи турлари каби кўп йиллик дарахтларни, тоғ пиёзи (анзур), ёввойи арпа каби ўсимликларни киритиш мумкин.
     Қишлоқ хўжалиги экинларининг ёв­войи аждодлари юқори ҳосил­дор­ликка эга бўлган, касаллик ва зараркунандалар, қурғоқчиликка, экстремал иқлим вазиятларига чидамли, озуқа хусусиятлари юқори бўлган янги навлар яратиш, мавжуд навларни такомиллаштиришда алмаштириб бўл­май­диган ноёб генетик фонд ҳи­собланади. Чунки одатда инсон фаолияти натижасида яратилган маданийлаштирилган қишлоқ хўжалиги экин­лари навлари экиб фойдаланиш даври мобайнида айниб боради ва навдорлик кўрсаткичларини йўқотиб бориш хусусиятларига эга бўлганлиги сабабли доимий равишда янгилаб боришни тақозо этади.
     Маданийлашган қишлоқ хўжалиги экинларининг ёввойи аждодларини сақ­лаб қолиш заруратини уларнинг жамият учун бевосита иқтисодий аҳа­мияти жиҳатидан баҳолай­диган бўлсак: биринчидан, жамият аъзоларини сифатли озиқ-овқат маҳ­су­лотлари билан барқарор таъминлаш; иккинчидан, саноат тармоқлари, хусусан фармацевтика саноатига (ай­рим экинлар учун) қайта ишлаш мақсадида хомашё етка­зиб бериш; учинчидан, қишлоқ жойла­рида истиқомат қиладиган аҳо­лини иш жойлари ва даромад билан таъминлаш борасидаги аҳамияти эъти­борга олина­ди. Шунинг учун ҳам таъ­кидланган масала қуйидагича асос­ланиши мумкин:
     – мавжуд экинлар навларини такомиллаштиришда, қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларга ўта чидамлилик хусусиятларини намаён қилувчи генлар (масалан буғдойнинг зарарли каналари, картошканинг вирус касаллик­лари, ғалладош­ларнинг ўсиши ва ривожланишини па­сайтирадиган вируслар кабилар) манбаи сифатида;
     – мавжуд экинлар навларини такомиллаштиришда, табиатнинг экстремал вазиятларига ўта чидамлилик хусусиятларини намоён қиладиган ген­лар ман­баси сифатида (ҳудуд учун хос бўл­ган қурғоқчилик, жазирама иссиқ ва ёзги гармсел шамоллар, туп­роқнинг шўрланиши даражаси ва бошқалар);
     – мавжуд экинлар навларини такомиллаштиришда, қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотларининг бозордаги талабга таъсир этадиган сифатини белгиловчи фойдали хусусиятларини яхшилаш имконини берадиган генлар манбаси сифатида (масалан қиш­лоқ хўжалиги маҳ­сулотлари таркибидаги витаминлар миқ­дори, ёғлилик даражаси, буғдойнинг таркибидаги оқсил ва келейковина мод­даларини оширувчи генлар манбаси сифати);
     – турли қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, бозор талаби доирасидаги сифатли маҳсулот берадиган, экинларнинг касаллик ва зараркунандаларига ҳамда табиатдаги экстремал вазиятларга чидамли янги навларини яратишда генетик база сифатида.
     Бугунги кунда илмий фаразлар ва турли прогнозлар доирасидан таш­қарига чиқиб реал хаётга айланиб бораётган глобал иқлим ўзгариши ҳодиса­си, қишлоқ хўжалиги экинларининг иқ­лим ўзгаришлари салбий оқибатла­рига қарши тура оладиган ва тезликда мослаша оладиган нав­ларини яратишни тақозо этади.
     Агарда масалага қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, муаммонинг ечимлари кўп жи­ҳатдан қишлоқ хўжалиги экинларининг ёввойи аждодларидан генетик ресурс сифатида фойдаланишга боғлиқ бўлади. Демак, қишлоқ хўжалиги экинларининг ёв­войи аж­додлари ўсадиган тоғ олди ва тоғли ҳудудларда экинларни маъ­мурий қў­риқлаш ишлари билан бир қаторда ташкилий ва иқтисодий дастаклардан ҳам самарали фойдаланиш зарурати ортиб бормоқда. Лекин, маъмурий қўриқланувчи ҳудуд­ларда қишлоқ хў­жалиги экинларининг ёввойи аж­дод­ларини сақлаб қолиш ва самарали фойдаланиш нисбатан катта имкониятларга эга бўлиб қолмоқда.
 
Шерали ХОЛЛИЕВ,
Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети Иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.