(O´zbek) Аҳоли бандлигини таъминлаш – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили

4/2020

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Кўплаб мамлакатлар ХХI асрнинг коронавирус тимсолидаги янги таҳдидига дуч келгач, унинг хавфи ҳамда иқтисодиёт ва аҳоли учун нохуш оқибатларига етарлича баҳо бермаган ҳолда, унга қарши курашишга тайёр эмаслиги аён бўлиб қолди. Аввало, корхона ва муассасаларнинг оммавий ишни тўхташи натижасида му­қим даромад манбаидан маҳрум бўлган фуқа­ролар ҳамда касаллик туфайли ўз яқинларини ва соғли­ғини йўқот­ганлар жабр кўрди.
     Мамлакатимиз фалокатни ўз халқини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қув­ватлаш воситалари билан тўла қуролланган ҳолда қарши олди. Ушбу оғир ойларда нафақат шифокорлар, балки аҳолини, айниқ­са, унинг заиф тоифаларини зарур иж­тимоий қўллаб-қувватлаш чоралари билан узлуксиз таъминлаган ҳолда ­ижтимоий соҳа ходимла­ри ҳам биринчи қаторда бўлишди.
     Журнал Бош муҳаррирининг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим ХУСАНОВ билан суҳбати COVID-19 пандемияси шароитида давлат даражасида ҳал этилган долзарб ижтимоий масалаларга бағишланди.
 
     – Нозим Бахтиёрович, сиз раҳ­бар­лик қилаётган вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари барчамизга маълум, албатта. Аммо кутилмаган фав­қулодда ҳо­лат – пандемия жамиятимиз ҳаё­тининг барча жабҳасига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Мана шундай шароитда бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида қан­дай муҳим ўзгаришлар юз берди? Карантин пайтида вазирлик томонидан фуқаролар меҳнати учун қандай имконият ва қулай­ликлар яратилди?
     – Тўғри таъриф бердингиз, кутилмаган фавқулодда ҳолат – коронавирус пандемияси турмуш тарзимизни, умуман, дунё манзарасини бутунлай ўзгартириб юборди. Унинг меҳнат бозорига, меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлигини таъминлашга салбий таъсирини юмшатиш, ишсиз фуқаролар, хорижга ишлаш учун кета олмаган шахслар, шунингдек, карантин чора-тадбирлари давомида вақтинчалик ишини йўқотган ҳамюрт­ларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича вазирлигимиз томонидан зарурий чоралар кўрилди.
     Биринчидан, коронавирус пандемияси даврида меҳнат муносабатларига оид янги меъёрий ҳужжат­ларни ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди. Айни мақсадда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли фармонидан келиб чиқиб, 2 та вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилди. Жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 25 мартдаги «Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муас­сасалари бошланғич синф ўқув­чи­ларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақ­тин­чалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқ­лаш ҳақида»ги ҳамда «Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақ­тинчалик тартиби тўғ­рисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ­лари тегишли тартибда Адлия ва­зирлигида рўйхатдан ўтказилди.
     Иккинчидан, пандемия даврида ишсиз, четга иш­лашга кета олмаган ва қайтиб келган фуқаролар бандлигига кўмаклашиш бўйича энг қуйи бўғинларгача тушиб, «қўл усулида бошқарув тизими» асосида ишлаш механизмини жорий қилдик.
     Вазирлик раҳбарияти томонидан ишсизлар, қайтиб келган меҳнат мигрантлари ва камбағал оилалар аъзоларини иш билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳудуд­ларга чиққан ҳолда (167 та туман ва шаҳарларга бориб) ташкиллаштирилмоқда.
     – Аҳолининг маълум қатлами, айниқса, хизмат кўрсатиш, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида ишлаётганлар карантин туфайли мажбурий ишсизлик билан тўқнаш келдилар. Айнан улар учун вазирлик томонидан бандликнинг қандай янги шакллари таклиф этилди ва амалга оширилди? Самарадорлик қандай ­бўлди?
     – Вазирлик ташаббуси билан Ин­қи­розга қарши курашиш комиссия­сининг 2020 йил 27 мартдаги йиғилиш баёнига асосан инфратузилма объектларининг қурилиши ва капитал таъмирланиши, қишлоқ хўжалигида дала ишлари ва бошқа турдаги таш­килий-ҳуқуқий ҳамда мулкчилик шак­лидан қатъий назар иш берувчиларга жамоат ишларига жалб қилинган фу­қароларнинг иш ҳақи тўлови тўлиқ (100 фоиз) миқдорда Жамоат ишлари жамғармасидан қоп­лаб берилиши белгиланди. Шунингдек, жамоат ишларида қатнашаётган фуқароларга иш ҳақи тўловини ҳар беш кунда мо­лиялаштириш механизми жорий қи­линди.
     Меҳнат органлари фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилди. Бу йилдан жойлардаги бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари 7 тага кўпайтирилиб, 19 тага етказилди.
     Масалан, ишсиз фуқароларга то­морқасида иссиқхона қуриш, уруғ-кўчат ва суғориш воситаси харид қи­лиш, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун субсидиялар ажратиш (669 минг сўмдан 6,7 млн. сўмгача);
     ● тикувчилик, ҳунармандчилик, асаларичилик, ба­лиқчилик, қуёнчи­лик, паррандачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги кооперативларига аъзо бўл­ган ишсизларга 2,2 млн. сўмдан субсидия бериш;
     ● меҳнат органлари йўлланмаси билан ишга қабул қилинган ходимнинг малакасини ошириш ва эҳтиёж­манд аҳоли қатламини ишга олган иш берувчиларни субсидиялар билан қўллаб-қувватлаш амалиётга киритилди.
     Жорий йил давомида 728,3 минг нафар, шундан коронавирус пандемияси даврида 19 мартдан 1 августга қадар 617 минг нафар ишсиз, вақ­тинча ишини йўқотган ҳамда хорижга ишлаш учун кета олмаган фуқа­роларнинг бандлиги таъминланди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 1,7 баравар кўпдир. Доимий иш жо­йига эга бўлган 176 минг фуқаронинг 90 минг нафари хотин-қизлар ва 71,3 минг нафарини ёшлар ташкил этади. Бундан ташқари жамоат ишларига жалб этилган 419,2 минг кишининг иш ҳақи тўлови 2,4 баробарга ортди.
     Эътиборлиси, пандемия даврида 9 та ноанъанавий ва ностандарт жамоат ишлари турлари жорий қилин­ди. Маҳаллалар, кўчалар, бозорлар ва жамоат жойларини дезинфекция қилиш, блок-постлар ва карантинга олинган хонадонларга посбонлик қилиш, ёлғиз қариялар, ногирон ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлганларга кўмаклашиш, «Хайрия мар­казлари»га, шунингдек, маҳал­лаларда ташкил этилган кўчма савдода озиқ-овқат маҳ­сулотлари сотувчисига ёрдам бериш шулар жумласидандир.
     Қолаверса, шахсий томорқаларни ривожлантириш учун 50 мингта кам таъминланган, хусусан, «темир даф­тар»га киритилган оилаларга енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларини харид қилиш учун 104,7 млрд. сўм миқдорида субсидия берилди. Эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолия­тини бошлашига кўмаклашиш бўйича ажратилган 7,3 млрд. сўм субсидия маблағи эвазига 6,2 минг нафар фу­қаронинг бандлиги таъминланди.
     Ўз навбатида 194 та иш берувчига меҳнат органлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган 2,5 минг нафар ходим малакасини ошириши учун 5,1 млрд. сўм, 248 нафар эҳти­ёжманд оила аъзосини ишга қабул қилган 89 та иш берувчига ойлик иш ҳақи тўлови учун 534,4 млн. сўм ҳамда уч минг нафар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога давлат рўйхатидан ўтиш, кредит олишда суғурта полиси тўлови учун 731,3 млн. сўм субсидия берилди.
Шунингдек, Хитой тажрибаси бўйича ташкил этилган 329 та кооперативларга 15,6 минг нафар уйда ўтирган ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оила аъзолари бириктирилди.
     – Фавқулодда вазиятлар ва фалокатлар юз берганда биринчи галда кексалар ва болалар, касаллар ва ногиронлар, ёлғизлар ва кўп фарзандли оилалар ҳимояга муҳ­тож бўлиб қолади. Инфекция тар­қа­лиши туфайли иқтисодий пасайишнинг оғир даврида аҳолининг заиф тоифаларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш қандай амалга оширилмоқда? Бу борада Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик қай тариқа йўлга қўйилган?
     – Шубҳасиз, коронавирус пандемияси даврида ижтимоий барқа­рорликни издан чиқармаслик, манзилли қўллаб-қувватлаш чоралари энг қуйи бўғинларда ҳам самарали олиб борилиши учун вазирлигимиз Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкор­ликда қатор ишларни рўёбга чиқармоқда. Энг аввало, ҳамкорликда бажариладиган ишлар юзасидан «Йўл харитаси» ишлаб чиқдик ва унга кўра қу­йидаги асосий вазифалар белгилаб олинди:
     ● ишга жойлашишга муҳтож бўлган фуқаролар манзилли рўйхатини шакллантириш, уларга ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб кўмаклашиш;
     ● тегишли ҳудудда талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш, миллий ҳунармандчилик бўйича «устоз-шогирд» тамойили асосида ўқитишни ташкиллаштириш;
     ● маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасалардаги бўш (вакант), захираланган иш ўринларига фуқароларни ишга жалб этиш.
     Шу билан бирга карантин чоралари юмшатилган ҳудудларда маҳал­ла фуқаролар йиғинлари билан ҳам­корликда «Ишга жойлаштириш куни» тадбирларини ўтказа бошладик.
     Яна бир эътирофли жиҳат. Мамлакатимизда карантин даврида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида ҳар бир маҳаллада жорий қилинган «Темир дафтар»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва камбағал оилаларга маҳаллий ҳоким­ликлар, секторлар, маҳаллалар билан ҳамкорликда кўрсатилаётган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар saxovat.argos.uz веб-сайтига жойлаштириб келинмоқда. Унга кўра, «Темир дафтар»га киритилган камбағал оилаларнинг 416,5 минг нафар меҳнатга лаёқатли аъзоларидан 367,4 минг нафари (88, фоизи) иш билан таъминланди. Tуман ва шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида 153,4 мингта оиладан 185,1 минг (44,4 фоиз) меҳнатга лаёқатли аҳоли «Темир дафтар»дан чиқарилди. Вазирлигимиз саъй-ҳаракати билан «Темир дафтар»га киритилган оила­лар аъзоларининг 107,3 минг нафари ёки 29,2 фоизи ишли бўлгани бунда ҳал қилувчи ўрин тутди.
Карантин даврида қийин вазиятга тушиб қолган ишсиз фуқароларга қисқа муддатда ишсизлик нафақасини тўлашнинг вақтинчалик соддалаштирилган тартибини жорий қилганмиз. Бугунгача 31 минг ҳамюртимизга ­Бандликка кўмаклашиш жамғар­масидан 12,4 млрд. сўм миқдорида ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.
     – Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига 200 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилгани ҳа­қида эшитган эдик. Ушбу жам­ғарма фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
     – Муҳтарам Президентимизнинг топшириқлари билан Инқирозга қар­ши курашиш жамғармасидан ишсиз, пандемия сабабли вақтинча ишини йўқотган, меҳнат миграциясига кета олмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғар­масига 200 млрд. сўм маблағ ажратилди.
     Коронавирус пандемияси даврида 396,8 минг нафар фуқаро жамоат ишларига жалб қилинди ҳамда уларнинг иш ҳақи тў­лови учун Жамоат ишлари жамғар­масидан 293,2 млрд. сўм молиялаштириб берилди.
     Жамоат ишлари ҳудудларини ободонлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш ҳамда ипак қуртини парваришлаш, уй-жой коммунал ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш йўналишларида ташкил қилинди.
     – Юртимизда Миллий гвардия, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари билан биргаликда Сирдарё вилоятидаги сув тошқини вақтида одамлар ва ҳайвонларни қутқариб қолган, Бухоро вилоятида ҳало­катли тўфондан зарар кўрган объектларни тиклашга ёрдам бераётган, ўзини ўзи яккалаш даврида ҳаёти ва соғлиғини хавф ос­тига қўйган ҳолда кексаларга ёрдам бераётган кўнгиллиларнинг ёрдамига талаб жуда ошди. Шу ўринда одамларни кўнгиллилар гуруҳларида ишлаш­га танлаш ва тайёрлаш тизими ҳақида ҳам гап­лашсак. Давлат кўнгиллилар ҳа­ракатини қай тарзда қўллаб-қув­ватлаяпти?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.