(O´zbek) Вакцина – инсон саломатлиги гаровидир

6/2021

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил давлат марказининг лаборатория мудири, тиббиёт фанлари доктори Нозима Рамизовна НУРИДДИНОВАнинг сўнгги интервьюси журналимизда чоп этилмоқда, у инсон ушбу интервьюда мухбирмизга вакциналар яратиш ва маҳаллий микробиология ютуқлари ҳақида гапириб берган эдилар.
 
     – Нозима Рамизовна, айтингчи, айнан вакцина текшируви ва умаман вакцина мамлакатимизга кириб келганидан сўнг қандай жараёндан ўтади?
     – Ўзбекистонга кириб келаётган вакциналарнинг ҳаммаси биринчи ўринда рўйхатдан ўтиши керак. Шундан сўнг тиббиёт амалиётида қўллаш лозим.
     Вакциналар ҳам дори воситалари сифатида барча қонун-қоидаларга бўйсунган ҳолда Вазирлар Маҳкама­сининг 213-сонли қарори билан ишланадиган низом асосида қабул қи­линади ва бизнинг дори воситалари ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига топширилади. Шу ерда рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтказиш жараёни нимадан иборат, деган савол туғилиши табиий. Бу авваламбор, барча вакцинани бутун ҳужжатла­рини текшириш, уларни экспертиза қилиш, халқаро талабларга жавоб беришини аниқлаш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ундан кейин сифат назорати қандай ўтказилиши керак, сифат назоратини ўтказиш учун унинг норматив ҳужжати қан­дай, ҳамма сифат кўрсаткичлари унга киритилганми, ишлаб чиқарувчи­нинг барча сертификатлари жамланганми, бу каби ҳамма саволларга жавоб бериши зарур.
     Бундан ташқари бу дори воситалари, шу жумладан, вакциналарни клиник олди синовлари, клиник синовлари қандай ўтказилган, клиник синовларда олинган натижалар ижобийми, қандай ҳолатлар юз берган, ножўя таъсирлар борми, шуларнинг ҳаммаси экспертизадан ўтказилади. Экспертизадан ўтказиш учун бизнинг Марказда мутахассислар жамланган бўлимлар: фармакопея, фармакология, янги тиббий техника, наркотик­лар қўмиталари ва бундан ташқари 4 та «Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳ­лил», «Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш», «Фармако-токсикологик таҳ­лил», «Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш» лабораториялари мавжуд. Бу лабораториялар деярли бутун дори воситалари сифатини назоратдан ўтказиш, барча кўрсаткичларни бажариш учун тайёрланган. Бу ерда барча шароитлар яратилган, мутахассислар тайёрланган. Бу дори воситалари, шу жумладан, вакциналарнинг сифат кўрсаткичлари текширилаётганда уларнинг физик-кимёвий хоссалари, биологик хусусиятлари, заҳарсизлиги, безарарлиги, фаолликни миқдорий аниқлаш каби 18-20 хил кўрсаткичларни ўз ичига олади.
     Ўзбекистонга кириб келган ҳар битта вакцинани сифат кўрсаткичлари ва сериясини назоратдан ўтказиш бизнинг асосий вазифамиз ҳисоб­ланади. Вакциналарга келадиган бўлсак, ҳозирги пайтда, ҳақиқатдан одамларнинг вакциналарга бўлган муносабати ва эътибори жудаям ўсиб кетди, чунки пандемия шароитида тўпланган тажриба шуни кўрсатмоқ­даки вакциналар, бу ҳозирда пандемияни олдини олиш ва одамларга енгиллик бериш учун асосий воситалардан бири бўлиб қолмоқда.
     Шунинг учун бугунги кунда коронавирус инфекциясига қарши вакциналарни ишлаб чиқиш бутун ду­нёда авж олган, катта илмий марказлар шу йўналишда ишламоқда. Ҳо­зирда вакциналарнинг тури ҳам кўп. Ўзбекистонда аҳоли биринчилардан бўлиб Хитойнинг «Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» томонидан ишлаб чиқарилган «ZF-UZ-VAC2001» рекомбинант, янги коронавирус типига қарши вакциналардан эмланмоқда. Бундан ташқари Россиянинг ФГБУ «НИЦЭМ им. Н.Ф. Гамалеи». АО «Генериум» томонидан ишлаб чиқа­рилган «Sputnik V» вакцинаси ва Швециянинг «AstraZeneca» томонидан ишлаб чиқарилган «COVID-19 Vaccine Astra Zeneca» вакциналари ишлатилмоқда. Бу вакциналарнинг ҳар бири Ўзбекистонга олиб кирил­ганда улар сифат назоратидан ўтказилади.
     – Вакцина жуғрофияси, деганда нима назарда тутилади? Шунингдек, антитана ҳақида ҳам тушунча бериб ўтсангиз.
     – Тўғри бундай тушунчалар одатда пайдо бўлади. Ҳозирги коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган вакцина ҳам биринчи ўринда бу вирусни штаммини олиш, геномини, бутун структураси аниқлангандан кейин мана шу коронавирусни чақирувчи штамм геномини структурасини ўрганиб чиқишдан иборат. Биринчи бўлиб бу Хитойда амалга оширилди, чунки коронавирус инфекцияси у ерда бошланган. Ўша пайтда Хитойда 2020 йил бошида бу вирус штамми аниқланди ва ундан кейин ҳар битта ишлаб чиқарувчи шу штамм геномини аниқлаб туриб уни генотипини ўрганиб, вакцина ишлаб чиқаришда қўллаш мумкинлигини аниқлади. Масалан, ҳозирги олинган штаммлар ҳар битта ишлаб чиқарув­чи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра ўша штаммни мунтазам ишлайдиган, уни биохимик ва биологик хусусиятлари ўзгармаслигини (стабиллигини) таъминлаши керак.
     Ҳозирги шароитда ушбу штаммларни олиб ишлаб чиқарилган вакциналар асосини протектив (инактивацияланган) антиген ташкил қилади. Протектив антиген бу вакцинани организмга юборилганда пайдо бўладиган антитана ҳисобланади ва у инфекциядан ҳимоя қилиши за­рур. Ҳамма антитаналарни жуда кўп миқдорда ишлаб чиқариши мумкин. Лекин ҳимоя учун таъсир қи­лувчи ўша антигенга нисбатан одам организмида ишлаб чиқарилган антитаначалар вакцинани имунноген­лик организмни ҳимоя қила олиш хусусияти намоён бўлади.
     Шунинг учун вакцинани ишлаб чиқаришда энг қийин жойи ҳам мана шу антигенни топиб олишдан иборат. Ҳозирги пайтда ҳамма ишлаб чиқарувчиларнинг эътибори коронавирус инфекцияси қандай тузи­лишга эга эканлигига қаратилган. Бу РНК-вирус ичида РНК-сақловчи, оқ­силли мембранаси бор, ёғли липид қобиғи, унинг устида шипли гликопротеидлардан ташкил топган қобиқ билан ўралган вирусдир. Коронавирус, деган сўз ҳам шундан чиққан бўлиб, яъни устида шохчалари бор бўлганлиги учун шундай номланган. Унинг таркиби оқсилдан иборат. Мана шу антиген кўпчилик ишлаб чиқарувчилар учун асосий вакцина тайёрлашда ишлатилади. Шу нотаниш моддалар масалан, одам организмига кириб, унинг вирус қобиғи қулай шароитда ўзидан токсин чи­қаради ва организмни зарарлантиради.
     Агар вирус ҳужайрани ичига кира олмаса, вирус кўпая олмайди. Шунинг учун антиген сифатида векторли вакциналар ишлаб чиқарил­моқда, рекомбинант вакциналар, инактивация қилинган вакциналар, бу вакциналарнинг технологияси турли хил. Лекин ҳозир бизда ишлатилаётган вакциналар векторли вакцина, дейилади. Бу вакциналарнинг технологиясида, масалан, аденовируслар олинган, яъни бу табиатда айланиб юрадиган вируслардир. Буларни бир неча бор учратган бўлишингиз, улар билан касалланган бўлишингиз ҳам мумкин, улар оғир касаллик чақирмайди, лекин улар атрофимизда доим мавжуд.
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.