(O´zbek) Iqtisodiy rivojlanishni ta’minlovchi loyihalar

5/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Истиқлолнинг чексиз имкониятлари, яратувчанлиги ҳар бир соҳа ва тармоқларда­ги ўсиш ҳамда ривожланиш жараёнларига се­зиларли даражада ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу борада тайёр маҳ­сулотлар ишлаб чиқаришда ма­ҳал­лий­лаштириш масалаларига жиддий эътибор берилаётгани ҳам муҳим роль ўйнамоқда. Яъни, республикамизда унга саноатни ривожлантириш­нинг асосий йўналиши сифати­да қа­ралаётгани маҳсулот ишлаб чи­қариш ҳажмининг ўсиши ва ишлаб чиқари­лаётган товарларнинг халқаро бозорларга чиқиши учун катта йўл очиб бермоқда. Шу билан бирга, ички бозорни зарур истеъмол товарлари ҳам­да бутловчи маҳсулот­лар билан тўлдириш, валюта ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш жараёнларида ҳам ўз ўрнига эга бўлди. Дастур доирасида ташкил этилаётган корхоналар ёки ишлаб чиқариш­нинг янги йўналишларига эътибор бераётган тадбиркорлик субъектлари учун мазкур тизим ниҳоятда қўл келмоқда
     Шунингдек, маҳаллийлаштириш жа­раёнлари иқтисодиётимизнинг яна­да барқарор ва изчил ривожланиши­да, ишлаб чиқариш жараёнига ян­ги технологиялар татбиқ этилишида, экс­портбоп маҳсулотлар ишлаб чи­қариш ва ҳудудлар инфратузилмаси­ни яхшилашга ҳам таъсир этмоқда. Импорт ўрнини босадиган маҳсулот­лар ишлаб чиқараёт­ган корхоналар сафининг кенгайиши мамлакатимиз­да яратилаётган қулай тадбиркорлик муҳити билан бевоси­та боғлиқ. Юртимизда мақбул иқти­со­дий муҳит яратиш, бозор иқтисоди­ёти институтлари ва ўрта синфни шакллантиришга алоҳида эътибор берилаётгани дунёнинг энг нуфузли халқаро таш­килотлари, ривожланган давлатларнинг етук олимлари ва йирик инвес­торларида катта қизиқиш уйғот­моқ­да. Шу боис, тайёр маҳсулот, бутлов­чи қисм­лар ва материаллар ишлаб чиқаришни чуқурлаштириш ишлари кенгайиб бормоқда. Бунинг натижасида, маҳаллийлаштириш ло­йи­ҳаси­га киритилган юқори технологияга асосланган корхоналар ташкил этилиши ҳамда ишлаб чиқариш ҳажм­лари ортиши кузатилмоқда. Ай­тиш мумкинки, мазкур соҳадаги ижобий кўрсаткичлар маҳсулотлар тайёрлаш ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари таъминланишига, бозор зарур саноат ва истеъмол товарлари билан бойишига, экспорт са­лоҳияти кенгайиб, импорт ҳажм­лари қисқари­шига сабаб бўлмоқда.
     Энг муҳими, иқтисодиётимизни модернизациялаш ва диверсификациялаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, им­порт ўрнини босиш ва экспорт ҳаж­мини оширишга алоҳида эътибор қа­ратилаётгани боис, жаҳон бо­зорига да­дил кириб бораётган маҳал­лий иш­лаб чиқарувчилар сафи кенгайиб бор­моқ­да. Зеро, ишлаб чиқаришни ма­ҳаллийлаштириш республикадаги бой хомашё ресурсларини чуқур қай­та ишлашни босқичма-босқич амалга ошириш имконини беради. Қолаверса, бу юқори қўшимча қий­матга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ва турини кенгайти­ришдаги ички имконият ва захираларни ишга солишнинг энг муҳим йў­налишларидан ҳисобланади. Бу бо­рада барча меъёрий-ҳуқуқий асос­лар яратилган.
     Таъкидлаш лозимки, маҳаллий­лаш­тириш дастури мамлакатимизда 2000 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. Бу даврда умумий баҳо­си 4 миллиард АҚШ долларидан зиёд 2500 та лойиҳа амалга оширилди. На­тижада, 4 минг турдан зиёд саноат маҳ­сулотлари ишлаб чиқариш йўл­га қўйилди ва йилига 6,2 миллиард доллар миқдорида импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар тайёрлаш ўз­лаштирилди. Ушбу маҳсулотлар сирасига нефть ва газ ускуналари, самосвал ва кранлар, технологик асбоб-ускуналар, озиқ-овқат саноати учун қайта ишлаш ускуналари, замо­навий полимер ва пластмасса буюмлари, калий ўғитлари, электродвигатель, юқори технологиядаги кабель ва сим маҳсулотлари, спорт анжомлари, маиший техникалар, энергия тежовчи ёритиш мосламалари, қури­лиш ва пардозлаш материаллари, тўқимачилик ва чарм, шунингдек, са­но­атнинг бошқа тармоқларидаги ярим тайёр маҳсулотларни киритиш мумкин.
     Маҳаллийлаштирилган маҳсулот­лар ишлаб чиқаришни ташкил этиш­да тадбиркорлик моҳияти чуқур анг­ланган ҳолда иш юритилиши натижасида бозор иқтисодиёти ва унинг кўпқиррали муносабатлари ҳар томонлама ўзлаштирилишига, корхоналар имкониятлари ортишига, мулк­чиликнинг турли шакллари вужудга келишига эришилмоқда. Қолавер­са, иқтисодиётни барқарорлаштириш, дунё бозорига кириш, жаҳон хўжалик алоқаларини мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қа­ра­тилган инвестиция фаолияти тобо­ра кенг тус олмоқда.
Эътироф этиш ўринли, мазкур дас­тур асосида тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариб экспорт қилишда мам­лакатимизда ташкил этилган эркин иқ­тисодий ҳудудларнинг улуши ҳам катта. Бу эса, инновацион фаолиятни ривожлантириш, техноло­гия­ларни жо­рий қилиш, экспорт, шунинг­дек, транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, маҳаллий маҳсулот ва хизматларнинг ички ва ташқи бозорларда халқаро сифат, сертификатлаштириш талабларини жорий этиш орқали рақобатбардошлигини ошириш, янги иш жойларини ташкил этиш, малакали ишчи-муҳандислар, хўжалик ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби бир қатор муҳим масалаларни ҳал этиш имконини беради. Замонавий ишлаб чиқариш технологиялари на­фақат кучли рақобат жараёнида ас­қо­тади, балки сифат, самарадорлик жиҳатидан ҳам юқори кўрсаткичга эришишни таъминлайди. Технологик янгиланиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш натижасида импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош ҳам­да экспортга йўналтирилган маҳ­су­лотлар тайёрлаш имкониятлари орт­моқда. Жумладан, ўтган йилнинг тўқ­қиз ойида «Навоий» эркин индус­три­ал-иқтисодий зонаси ҳудудида ишга туширилган 11 та корхона томонидан умумий қиймати 47,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқа­рилди. Бундан ташқари, еттита янги инвестициявий лойиҳа амалга оши­рил­моқда. Ушбу лойиҳадан учтаси бўйича ма­ҳал­лийлаштириш дастурига киритил­ган объектларда қурилиш-монтаж иш­лари бажарилмоқда. Шу тариқа иқ­тисодий тизим ва ундаги хусусий сектор дунёдаги йирик инвесторлар билан айнан мамлакат иқ­тисодиёти учун самарали йўсинда, яъни юқори қўшимча қиймат яратувчи ишлаб чи­қариш соҳаларида тўлақонли ҳам­кор­лик қила оладиган ҳолга келтирилди.
     Жаҳон амалиётида 1973 йил 18 майда Киотода қабул қилинган Бож­хона тартибларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш Халқаро конвенциясида эркин зона («фанко зоналари») тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: «Эркин зона миллий бож­хона ҳудудидан ташқарида бўлган то­варларга объект сифатида қарайди­ган, шу боис, у мамлакатнинг божхо­на назорати ва солиққа тортилмайдиган маълум қисми ҳисобланади».
     Айни дамда профессор К.А.Семё­нов бу борадаги қарашларини шундай ифодалайди: «Эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) бу – маълум давлатнинг умумқабул қилинган тартибига нисбатан имтиёзли хўжалик фаолиятини тақдим этадиган географик ҳудуд­дир». ЭИЗлар, уларнинг савдо ва ин­вестиция сиёсати кўплаб дунё олимлари, жумладан, В.Игнатов, В.Бутов, Т.П.Данько ва З.М.Округ томонидан ўрганилган.
Аммо, олимлар томонидан ечими топилмаган жиҳатлар ҳам борки, булар ЭИЗларни тўлақонли ўрганишнинг долзарблигини англатади. Буларга қуйидагилар киради:
     ● ЭИЗларнинг самарадорлик даражаси кўрсаткичлари тўла ўрганилмаганлиги;
     ● эркин иқтисодий ҳудуд кўрсаткичлари баҳоланишининг зарурлиги;
     ● эркин иқтисодий-индустриал савдо ҳудудини халқаро доирадаги иқ­тисодий интеграция самарадорлигини таҳлил қилиш зарурати.
     «Навоий» ЭИИҲ Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти Фармонига би­ноан 2008 йил 2 декабрда 30 йил муд­датга мўлжалланиб ташкил этилди. Унинг самарадорлик даражаси ор­таётганлиги ҳамда қўшимча зарурият туғилганлиги сабабли, мамлакати­мизда «Ангрен» ва «Жиззах» ЭИҲ­лари ҳам ташкил этилди. Бу эркин иқ­тисодий ҳудудларнинг ҳар бири ўзи­га хос тарзда мамлакатимиз иқтисо­диёти учун чет эл капиталини тўғри­дан-тўғри жалб қилувчи «муассаса»­лар ҳисобланади.
     Иқтисодий ва молиявий имтиёзларнинг юқорилиги жиҳатидан «Навоий» ЭИИҲ улар орасида устунликка эга бўлиб, Навоий шаҳри аэропортида логистика марказининг ташкил қилинганлиги арзон юклар ташиш имкониятини беради. Туркманистон ҳамда Яқин Шарқ орқали денгизга чиқиш имконияти мавжуд. Мамлакатимиз стратегик аҳамиятини ўзида ифодаловчи ишлаб чиқариш корхоналари ҳам шу ҳудудда жойлашган. Республикамизда фаолият кўрсатаётган учта эркин иқтисодий ҳудудда фаолият юритаётган чет эл капитали иштирокидаги 33 та корхонадан 16 таси «Навоий» ЭИИҲга тегишли.
     ЭИИҲнинг иқтисодий кўрсаткичлари ва у жойлашган ҳудуднинг иқ­тисодий ўсиш даражаси мамлакат статистик ҳисоботлари, йиллик ҳисо­бот натижалари, мониторинг кўрсаткичлари, мазкур ҳудуднинг ҳисобот­ларида акс этади. ЭИҲ мавжуд бўлмаган ҳудуд самарадорлигини баҳо­лаш учун эса жорий кўрсаткичлар олинади.
     ЭИҲ самарадорлигини баҳолаш эса, қуйидаги кўрсаткичлар туркуми бўйича амалга оширилади:
     ● ишлаб чиқариш;
     ● молия;
     ● ташқи иқтисодий фаолият;
     ● инвестицион самарадорлик кўр­саткичлари.
     Шу жумладан, ишлаб чиқариш самарадорлиги одатда, қуйидагича ҳи­собланади:

Р = ҳақиқат/режа.

     Аммо, ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини аниқлашда қуйи­да­ги кўрсаткичлардан фойдаланилади:

Ташқи савдо айланмаси = экспорт + импорт.

     Одатда, бу кўрсаткич бир хил ўлчов воситаларига нисбатан қўллани­лади (миллион сўм, миллион доллар, дона ва ҳ.к).

Ташқи савдо баланси = экспорт-импорт.

     Ташқи савдо баланси мусбат бўлиши фаол ташқи савдодан, манфий бўлиши эса ташқи савдонинг пассивлигидан далолат беради. ЭИИҲ жойлашган вилоятнинг самарадорлигини аниқлашда қуйидаги ҳисоб усулини келтиришимиз мумкин:
     ● ЭИҲ жойлашган вилоятнинг ЯИМ улуши=(Навоий вил. ЯИМ/мамлакат ЯИМ)*100%.
     ● Ихтиёрий вил. ЯИМ улуши = (ихтиёрий вил. ЯИМ/мамлакат ЯИМ)* 100%.
     ● ЭИҲ жойлашган вилоятнинг са­марадорлиги=ЭИҲ жойлашган вилоятнинг улуши / ихтиёрий вил. ЯИМ улуши.
     Агар, бу формулада ЭИҲнинг ташкил қилинганлиги муносабати билан ЭИҲ жойлашган вилоятнинг ЯҲМ мамлакат ЯИМдаги улуши паст бўлса, у ҳолда самарадорлик даражаси паст ҳисобланади. Яъни, кўрсаткич ижобий сальдога эга бўлиши шарт.
     Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу формулани Бухоро ҳамда Навоий вилояти ялпи ҳудудий маҳсулот­лари ҳажми ҳамда мамлакатимизнинг ЯИМдаги улушида қўллашимиз мумкин. ЯҲМ Навоий вилоятида 2015 йил­нинг январь-март ойларида 1660,1 млрд сўм, Бухоро вилоятида худди шу даврда 1462,2 млрд сўм, мамлакатимиз ЯИМ эса, 30526,8 млрд сўмни ташкил этган. Демак, ЭИҲлар ташкил этилган вилоятларнинг мамлакат ЯИМ­даги улуши бош­қа ҳудудларга нис­батан юқо­ри. Буни хорижий давлатларнинг иқ­тисодий кўрсаткичлари мисолида ҳам кўриш мумкин.
     Навоий эркин иқтисодий-индуст­риал савдо ҳудуди доирасида халқа­ро иқтисодий интеграция самарадор­лигини шу тарзда баҳоласак, мамлакат ҳудудида ташкил этиладиган ЭИҲ­ларнинг аҳамияти яққол кўзга таш­ланади. Чет эл инвестициясини мамлакатнинг асосий тармоқлари ва иш­лаб чиқариш соҳасига жалб қилиш, экспортбоп маҳсулот ишлаб чи­қариш борасида эркин иқтисодий ҳудудлар­нинг ниҳоятда катта самара бериши инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланади.

Меҳри ВОҲИДОВА,
мустақил изланувчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.