(O´zbek) Hududiy infratuzilmani klasterli yondashuv asosida shakllantirish

4/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Энг аввало шуни таъкидлаш лозимки, кластерлаштириш ўтган асрнинг охирги чорак қис­мида оммавий тус олиб, унга нафа­қат давлат бошқарувчилари, балки, тадқиқотчи­ларнинг ҳам қизи­қиши орта бош­лади.
     Ушбу соҳанинг асосчиларидан би­ри Гарвард бизнес мактабининг профессори Майкл Портернинг фик­рига кўра, ривожланган ва ривожланаётган соҳа ёки тармоқлар айнан клас­терни татбиқ этиш ёки унинг баъ­зи бир элементларидан фойда­ланиш ор­қали юқори натижаларга эришади. Юздан ортиқ тармоқларни таҳлил қил­ган олим шундай хулосага келади, яъни, юқори рақобатбардошликка эга бўл­ган трансмиллий компанияларнинг ривожланиши бир неча давлат­ларда мавжуд бўлган ташкилотларнинг мус­тақил ҳаракат қилиши ор­­қали эмас, балки тизимли равишда битта давлат ёки битта минтақада концентрациялашуви муҳим аҳамият касб этади. Натижада, мазкур компаниялар ўз ютуғи орқали истеъмолчилар, хомашё етказиб берувчилар ва рақобат­чиларга ижобий таъсир ўтказган. Ўз навбатида, атрофдагилар­нинг имкониятлар кенгайиши компа­ниянинг рақобатбардош­лигини янада оширган. Ушбу ўзаро манфаатдорлик туфайли кластерларнинг шаклланиши юзага келади. М. Пор­тернинг мулоҳа­за­ларига кўра, «клас­тер» бу – бир-бирига боғлиқ бўлган бир нечта корхоналар жамламасидан иборат бўл­ган, яъни асосий воситаларни етказиб берувчилар, махсус хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар, мол етказиб берувчилар, ил­мий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари ва бош­қа барча бир-бирининг рақобат­бар­дош­лигини оши­ришга хизмат қилади­ган ва ўз навбатида, кластернинг ҳам ривожланишини таъминлайдиган ўза­ро манфаатли ҳамкорлик ўрнатувчиларнинг уюшмасидир. Портернинг таъкидлаши­ча, қайси давлат ёки мин­тақада кластерлар ривожланган бўлса, ўша ҳу­дуд аҳолисининг турмуш фа­ровонли­ги ва компанияларнинг ра­қобатла­шуви ҳам юқо­ри бўлади.
     Шундан келиб чиқиб, кластер «бир­галикда юксалиш» тушунчасини ҳам анг­латади. Кластерлар вертикал интеграцияланган тузилмалардан, би­ринчи навбатда, ишлаб чиқаришни ташкил этишга инновацион ёндашув, ихтисосликнинг эгилувчанлиги, шунингдек, алоҳида корхоналар фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқариш занжири доирасида мослаштирилиши билан фарқ­ланади.
     Ушбу соҳани тадқиқ қилган яна бир олим Ю.Гусевнинг фикрича, «клас­терлар ўз-ўзини мустақил ташкил этиш усули билан тажрибада синал­ган ва назарий жиҳатдан қайта ишланган фаолият ҳисобланади. Клас­терли фао­лият самарасиз тармоқ ён­дашувидан ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг такомил­лашган шаклларига ўтиш­нинг кучли воситасига айланиши мум­кин».
     Ижтимоий ривожланишнинг информацион иқтисодиётга ўтиш бос­қичида товарлар эмас (уларнинг сифати кўпинча бир хил бўлади), балки ташкилотлар рақобатлашади, оқибат­да асосий рақобат устунлиги товарнинг хусусияти билан эмас, фирманинг товарларни сотиш харажатларини қисқартириш имкониятлари ва ваколатлари билан белгиланади.
     Ҳудудларни ривожлантириш учун кластерли тузилмаларни шакллантириш қўшимча иш ўринларини яратиш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш, ваколатларни тақсим­лаш, тадбиркорлик тузилмалари би­лан ўзаро таъсирлашиш, ахборот айир­бошлашни жадаллаштириш ва янгиликларни тарғиб этиш, кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаоллигини ошириш, ҳудуднинг инновацион жозибадорлигини жадаллаштириш ҳамда ҳу­дудий иқтисодиётни диверсификация қилиш бўйича янги имкониятларни тақдим этади.
     Тадбиркорлик тузилмалари учун кластерлар – бу йирик инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш, қўшим­ча даромад олиш, янги бозорларга чиқиш, инновацияларни жорий этиш бўйича харажатларни қисқар­тириш, инновацион фаолиятни инфратузилмавий таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш, кичик корхоналарни инновацион фаолиятга жалб этиш ва пировардида рақобатбардошлик­ни ошириш учун имконият ҳисобланади. Бунда, ҳар бир кластер иштирокчиси – корхона ўз мақсадини кўзлаган ҳолда нафақат ўз хўжалик фаолияти самарадорлиги ва рақобат­бардошлигини оширади, балки тадбиркорлик инфратузилмасини шакл­лантиришга кўмаклашгани ҳолда, ҳу­дудда фаолият юритаётган турли хил­даги бошқа корхоналарнинг самарадорлиги ва рақобатбардошли­гининг ўсишига хизмат қилади.
     Ҳудудий кластерда иштирок этиш фан ва таълим муассасалари учун ҳам жозибадор, чунки бу, илмий тад­қиқотлар ва ишланмаларни молиялаштириш ҳажми ва сифатини ошириш, илмий тадқиқот ишларининг техник таъминоти даражасини юксалтириш, инвестиция лойиҳа­ларини амалга ошириш ва ташқи лойиҳа­ларда иштирок этиш, илмий-педагог кадрлар малакасини оширишнинг янги имкониятларидан ҳисобланади.
     Ҳудудий кластерларни шакллантиришнинг хориж тажрибаси таҳли­лига кўра, иккита асосий модель мав­жуд бўлиб, унинг доирасида «либерал» ва «дирижист» кластер сиёсати амалга оширилади. «Либерал» сиёсатнинг асосий тамойили шундаки, бунда бозор муносабатлари ҳукм­рон кучга эга бўлади, давлатнинг ро­ли фа­қатгина табиий ривожланишдаги тў­сиқларни бартараф этиш­дан иборат бўлади. «Дирижист» клас­тер сиёсатида давлат иқтисодий кластерлаш­тиришнинг минтақавий ва тармоқ­ли ус­тунликларини танлаши, кластернинг инфратузилмавий таъминотини ривожлантириши ва клас­тер ташкил қи­линаётган ҳудудни тан­лаш жараёнида фаол иштирок этиши мумкин.
     Ҳозирда олимлар ўз тадқиқотла­рида ҳудуднинг рақобат устунликларини шакллантириш, минтақавий ри­вожлантириш стратегиясини амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда корпоратив сек­торнинг ўзаро таъсирини қулайлаш­тириш, минта­қавий таълим тизимида таълим сифати ва инновацион фаолликни оширишда кластерларнинг ўрнига кўп­роқ эътибор қаратиш­моқда.
     Ҳозирда саноат кластерларининг барча таркибий бўғинлари бўйича ишчи кучи қиймати тақсимотини тад­қиқ этиш, ҳудудий тармоқларда фирмалараро юқори технологик кластер­ларнинг ўрни ва аҳамиятини ўр­ганиш, ҳудудий кластерларнинг инфратузилмавий таъминот тизимини шакллантириш бўйича тадқиқот­лар­ни амалга оширишни тақозо этади.
     Бизнинг фикримизча, бошқарувга кластерли ёндашувни фақат бир қа­тор инфратузилмавий ва ноинфратузилмавий шарт-шароитлар мавжуд бўлгандагина татбиқ этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Булар;
     1. Инфратузилмавий шарт-шароитлар:
     ● кластерларни қўллаб-қувват­лаш ва ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатини кластер иштирокчиларининг салоҳияти ва тадбиркорлик тизимини ривожлантириш хусу­сиятлари, ҳудуднинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштириш. Кластерларни ривожлантиришнинг устуворликлари ва вазифаларини белгилаб олиш;
     ● илмий-таълим асоси, малакали ишчи кучи, давлатнинг ИТТКИ (илмий техника тараққиёти ва конструкторлик ишлари)дан тадбиркорлик тузилмаларининг фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги, таълим сек­торига эга бўлган йирик ташкилотлардан бизнеснинг манфаатдорлиги;
     ● кластер иштирокчилари ўртасида коммуникацияни расмий ва норасмий ахборот, билим ва касбий тажриба алмашиш асоси сифатида ривожлантириш. Кластерларни умумий бошқариш тамойиллари манфаатдор томонлардан ҳамкорликдаги ҳаракатланиш учун ишонч ва ошкораликни талаб этади. Кластерли ёндашувдан фойдаланиш бизнес-ҳара­катларни узоқ вақт режалаштириш ва стратегик башоратлашни кўзда тутади;
     ● кластерли тузилмаларни ривожлантириш воситаси сифатида давлат буюртмалари ҳамда давлат-хусусий ҳамкорликни қўллаб-қув­ватлаш;
     ● тадбиркорлик субъектларига тажриба алмашиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш имконини берувчи ҳудудий кластерларни шакллантиришда ижтимоий бирлашмаларнинг иштироки.
 
Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.