(O´zbek) Investitsion banklar operatsiyalarining muhim jihatlari

4/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мустақиллик йиллари­да хорижий инвести­цияларни жалб этишга катта эътибор берилаётгани, қолавер­са, қулай инвестиция муҳити инвес­тицион банклар фаолиятининг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунда, яъни инвестиция фаолиятини ташкил этишда ишбилармонликни, тадбиркорлик мо­ҳиятини чуқур англаган ҳолда иш юри­тиш ҳамда бозор иқтисодиёти ва унинг кўпқиррали муносабатларини ҳар томонлама теран англаш жуда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаш лозим.
     Иқтисодиётнинг асосий таянч ус­тунларидан бири ҳисобланадиган банк тизимида, умуман олганда молия бо­зорида ўтказилаётган ислоҳот­лар на­тижасида мазкур соҳада ҳам сезиларли силжишлар ҳамда ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Биз ҳам айни жиҳатларни эътироф этган ҳолда, ин­вестицион банкларнинг фаолият хусусиятлари, улар томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тур­ларини атрофлича таҳлил этишга ҳа­ракат қиламиз. ­Шунингдек, инвестицион банк фаоли­ятини ривожлантириш учун зарур бўлган даст­лабки шарт-шароитларни шакллантириш бўйича таклифлар беришга ҳаракат қиламиз.
     Аслида, инвестицияларни жалб қилиш ва молиялаштириш анча му­раккаб жараён. Шу боис, инвести­ция фаолиятининг янада муҳим бўл­ган ри­вожи учун мазкур омилларни ил­мий таҳлил қилиш лозим. Қолаверса, қу­лай инвестиция муҳити яратилиши республикамизда инвестиция фао­лия­тини ривожлантириш ва амалга оши­ришнинг муҳим асосларидан би­ри ҳисобланади. Энди, баъзи бир иқ­ти­содий адабиётларда келтирилган маълумотлар асосида мулоҳаза юритадиган бўлсак, инвестицион банк хусусидаги умумий қарашларга муво­фиқ, молиявий тақ­симлаш имкониятини яратишга хизмат қиладиган барча хизматлар маж­муи инвестицион банк фаолиятини ташкил қилади. Бошқа­ча айтганда, инвестицион банклар молия бозоридаги савдоларни рағбат­лантирувчи функциялар тизи­мини қамраб олиш билан бирга, капитал бозорларида ўзига хос воситачилик функциясини бажаради.
     Мавзунинг баъзи бир жиҳатлари хусусида тўхталишдан олдин айтиши­миз керакки, одатда, ҳар бир банк си­ё­сий, иқтисодий, ташкилий ва бош­қа омилларни инобатга олган ҳол­да ўзи­нинг кредит сиёсатини иш­лаб чи­қиши ва уни амалга ошири­ши, шу­нингдек, ссуда операцияларидан ке­ладиган даромад ва уларни самарали молиялаштиришга катта эътибор қа­ратишлари мумкин. Яъни, ти­жорат банклари депозитларни жалб қилиш ва ушбу маблағларни ссуда кў­ринишида мижозларига тақсимлаш орқали молиявий воситачилик функ­циясини бажарса, инвести­цион банк­лар эса капитал бозорларида инвес­торлар ва эмитентлар ўртаси­даги сав­доларни ташкил этиш ёки унга кў­маклашиш орқали воситачилик қи­лади. Капитал бозорларидаги воси­тачилик функциясидан ташқари, ин­вестицион банклар ўз ҳисобидан ик­киламчи бозордаги савдоларда иштирокчи сифатида ҳам қатнашади. Шу ўринда биз, инвестицион банк­нинг воситачилик ва мулк савдоси бўйича фаолиятини ажратиб олиш мақсадга мувофиқ, деб ҳи­соблаймиз.
     Яъни, воситачилик фаолияти қу­йи­дагилардан иборат:
     ● бирламчи бозорга инвестици­он банк маҳсулотларини таклиф этиш;
     ● молиявий маслаҳатлар;
     ● иккиламчи бозорда мавжуд маҳ­сулотлар билан савдоларни амалга ошириш.
     Мулк савдосида инвестицион банк­лар операцияларни ўз номидан ва ўз маблағи ҳисобига амалга оширади. Қолаверса, бирламчи бозорда янги муомалага чиқарилган қим­матли қоғозлар билан савдо қи­линади ва бунда инвестицион банк­ларнинг роли муҳим саналади.
     Айниқса, корпоратив облигация­ларни эмиссия қилиш ва уларни по­тен­циал инвесторларга сотиш жа­ра­ёнини инвестицион банклар ишти­ро­кисиз тасаввур қилиш қийин. Об­ли­гацияларга муқобил тарзда кор­порациялар акцияларни эмиссия қи­лиш­лари ҳамда ушбу фаолиятни эса инвестицион банкларнинг қарз ва акциядорлик капиталини жалб қилиш бўйича операциялари сифатида эътироф этишлари мумкин. Айни пайтда шуни айтиш жоизки, қарз капиталини жалб қилиш фонд бозорида қарз мажбуриятларини жойлаш­тириш орқали амалга оширилади. Облигацияларни жойлаштириш инвестицион банкнинг (универсал банк­нинг инвестицион-банк бўлинмаси) бевосита иштирокида юз беради. Ху­сусан, халқаро амалиётда облигацияларни жойлаштиришнинг йирик ташкилотчилари ҳисобланган банклар қаторига J.P.Morgan, Citigroup, Morgan Stanley, Goldman Sachs, Deutsche Bank, UBS, Bank of America, Banco Santander Central Hispano кабиларни киритиш мумкин.
     Ҳеч кимга сир эмас, иқтисодиётни янада эркинлаштириш йўлида мамлакатимизда инвестиция фаолияти билан шуғулланувчилар учун қўлла­наётган иқтисодий механизм­лар ҳам йилдан-йилга ­такомиллаштириб борилишига жиддий эътибор берил­моқда. Бу борада, Мустақил­ликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, бир қанча фармон ва қарорлар қа­бул қи­линди. Бунинг натижасида эса юр­ти­миз иқтисодиёти ривож­ланиб, янада тараққий этиб бормоқ­да. Юқо­рида қайд этилган фикр-мулоҳаза­ларга кў­ра, мамлакатимиздаги тижорат банк­лари кредитларининг иқти­со­диё­тимизда тутган ўрни мустаҳкам­ланиб бориши амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар молия­вий таъ­минотининг кучайишига, иқти­со­диёт реал секторининг ҳар томон­лама қўллаб-қув­ватланишига ҳам­да барқарор иқти­содий ўсиш суръатлари таъминланишига замин ярат­моқда. Шу ўринда ин­вестицион банк фаолиятини туркумлашни жоиз деб билдик.
     Инвестицион банкларнинг облигациялар муомаласи ва уни жойлаш­тириш бўйича хизматлари таркибига қуйидагилар киради:
     ● облигация мажбурияти таркибини (параметрлари ва тузилмасини ишлаб чиқиш);
     ● эмитентнинг фонд бозоридаги стратегиясини шакллантириш;
     ● рўйхатга олишга доир барча ҳуж­жатларни тайёрлаш;
     ● облигацияга рейтинг олиш жараёни бўйича эмитентга маслаҳат бериш;
     ● облигация мажбурияти бўйи­ча ахборот ва потенциал инвес­торларга тақдимот ўтказиш бўйича кўмак бериш;
     ● келишилган муддатларда облигация мажбуриятини жойлаштиришни амалга ошириш;
     ● облигацияни муомалага чиқа­риш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш;
     ● иккиламчи бозорда облигация­лар котировкасини ташкил этиш, қўл­лаб-қувватлаш ва ш.к.
     Акциядорлик капиталини жалб қи­лиш эса уч усулда амалга ошири­лади:
     хусусий (ёпиқ) жойлаштириш (private placement), бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO, initial public offering) ва иккиламчи жойлаштириш (SPOб second public offering, follow-on offering, seasoned public offering).
     Хусусий жойлаштириш – бу, қим­матли қоғозлар сотувини оммавий таклиф қилмасдан туриб, чекланган ва олдиндан келишилган манфаатдор инвесторлар гуруҳига сотиш ҳисобланади. Мазкур ҳолатда инвестицион банклар потенциал инвесторларни аниқлайди ва ўз мижозлари – эмитентлар билан келишиб олади.
     Агар корхонага зарур бўлган мо­лиялаштириш ҳажми сезиларли да­ражада юқори бўлса ва бозорда ўз мавқеини янада мустаҳкамлашни ис­таса, унда бирламчи оммавий жойлаштиришдан фойдала­нади. IPO фонд бозоридаги «илк қа­дам» бўлиб, у корхонанинг муайян муваф­фа­қиятга эришиши учун хизмат қи­лади.      Иккиламчи хусусий жойлаштириш корхонанинг такроран фонд бо­зорига (иккиламчи) чиқишидир. Бунга сабаб сифатида бизнеснинг кенгайиши, сезиларли миқдорда ак­цияларнинг йирик акциядорлик жамиятларига сотилиши (агар йирик акциядорлик компанияси IPO даврида ўз акцияларини жойлаштирмаган бўлса) кабилар келтирилиши мумкин. Шунингдек, инвестицион банклар бажарадиган му­ҳим операциялар қаторига бирикиш ва қўшиб олиш (M&A, mergers and acquisitions) бўйича операцияларни киритиш мумкин.
     Одатда, корпорацияларнинг йириклашуви табиий равишда бизнес кўламининг кенгайиши бирикиш ва қўшиб олиш битимлари орқали юз беради. Бирикиш ва қўшиб олиш битимининг мураккаблиги шундаки, у муайян компетенция ва малака талаб қилиши боис, корпорациялар бундай битимларни тузишда профессио­нал маслаҳатчи ёллашни мақбул деб ҳисоблайди. Маслаҳатчи эса, ўз нав­батида, бирикиш ва қўшиб олиш битими ташаббусини кўтариш, тузиш ва уни тугаллашда корпорацияга кў­маклашади. Яна шуни ҳам айтиш ло­зимки, бирикиш ва қўшиб олиш битимини тузишда корпорациялар бир қатор мақсадларни кўзлайди, яъни:
     ● биринчидан, корпорациялар мазкур битим орқали стратегик жи­ҳат­дан муҳим активларни қўлга киритиши;
     ● иккинчидан, корпорациялар янги бозорларга кириб боришни, бозордаги улушини мустаҳкамлашни режалаштириши;
     ● учинчидан, кўлам самарасига эришиш учун битимга киришиши;
     ● тўртинчидан, молиявий ёки ди­версификациялаш борасидаги са­баблар бундай битимларга ­ундаши мумкин.
     Дарҳақиқат, халқаро амалиёт кўр­сатишича, инвестицион банклар иш­тирокисиз амалга ошириш кўз­да ту­тилган бирикиш ва қўшиб олиш битимларининг аксарияти муваффақият­сизликка учраган ёки тугалланмаган. Демак, инвестицион банкларсиз қў­шиб олиш ёки бирикиш битимларини тузишга ҳаракат қилиш мантиқсиз ҳолатга айланган.
 
Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.