(O´zbek) Хизмат кўрсатиш соҳаси – аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омили

1/2021

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Хизматлар соҳасининг ривожланиш босқичлари узоқ давр мобайнида шакл­ланиб борган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ушбу соҳа босиб ўтган тарихий йўл жуда мураккаб ва унда вужудга келган илмий нуқтаи назарлар, ғоялар кенг мазмунга эга.
     Аҳолининг турмуш даражаси ва сифати яхшиланиши бевосита хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларидан мазкур соҳани такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон мустақилликдан кейинги қисқа давр ичида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва унда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича салмоқли тажриба тўплади. Буни мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳаси­нинг ижтимоий-иқтисодий тараққи­ётдаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсатда ҳам кўриш мумкин.
     Хизматлар соҳасини ривожлантириш аҳоли бандлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва шу асосда ҳали ишга солинмаган имкониятларни излаб топишни тақозо этади. Республикамиз вилоятлари орасида Қашқадарё вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳаж­ми 1510,9 минг сўмни ташкил этиб, мамлакатимиз бўйича энг юқори кўр­саткичларни намоён қилаётган Тошкент вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳаж­мидан қарийб икки марта камдир.
     Таъкидлаш керакки, юртимизда хизмат кўрсатиш соҳасида яратилган маҳсулотлар ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Жумладан, 2015 йилда хизмат кўрсатиш соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 48,7 фоизни ташкил этди, 2016 йилда эса у 49,5 фоизга етди. Бундай ўсиш динамикаси 2019-2020 йилларда ҳам изчиллик касб этди. Гарчи ўтган йили коронавирус пандемияси иқтисоди­ётнинг барча соҳаларига, инчунун, хизмат кўрсатишга ҳам ўз таъсирини ўтказиб, карантин чекловлари айрим тармоқларни таназзулга учратган бўлса-да, айнан аҳоли талабидан келиб чиқиб айрим хизматлар (алоқа-ахборотлаштириш, соғлиқни сақлаш, етказиб бериш хизматлари)нинг кенгайиши соҳа ривожида жиддий узилишларга барҳам берди.
     Шубҳасиз, хизмат кўрсатиш со­ҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисоб­ланади. Мамлакатимизда ҳозирда унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 35 фоизни ташкил этади. Халқаро меҳнат ташкилоти таҳлилларига кўра сервис индустриясининг 1 фоизга ўсиши камбағаллар сонини 1,5 фоизга қисқартиради.
     Айтиш ўринлики, мамлакатимиз­да Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат ресурслари, аҳоли бандлиги ва ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш, банд­лик масаласи бўйича уй хўжаликларини ўрганиш, шунингдек, ишга жойлаштиришга эҳтиёж сезаётган аҳоли сонини аниқлашни янги методика бўйича амалга оширмоқда.
 
 
Лутфулло ҚОДИРОВ,
Қарши давлат университети «Иқтисодиёт ва сервис» кафедраси ўқитувчиси
 
 
Сиз маыоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.