(O´zbek) Инвестиция – барқарор ривожланишнинг муҳим кафолати

1/2021

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Навоий кон-металлургия комбинатини ривожлантириш стратегияси олтин ва уран маъданларини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича янги қувватларни барпо этиш билан бир қаторда амалдаги кон ҳам­да гидрометаллургия мажмуаларини кенгайтириш, реконструкция қи­лиш ва техник қайта жиҳозлаш билан боғлиқ йирик инвестиция лойи­ҳаларини амалга оширишга асосланган. Зотан, инвестиция ишлаб чиқа­ришнинг барқарор ўсишини таъминлашга имкон беради.
     Инвестиция дастури бўйича гид­рометаллургия заводларини қуриш, қимматбаҳо металларнинг янги конларини очиш, ишлаб чиқариш қув­ватларини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, шунингдек, инновацион ва илм-фан, техника ютуқларининг илғор тажрибаларидан фойдаланган ҳолда жисмонан эскирган технологик ускуналарни алмаштиришга йўналтирилган лойиҳалар кўзда тутилган. Мазкур лойиҳалар доирасида сўнгги ўн йилда фойдаланишга топширилган объектларнинг умумий сони 65 тани ташкил этди.
     Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2015-2017 йилларда инвестиция маб­лағларининг 59 фоиздан 68 фоизгача бўлган қисми корхонанинг мавжуд қувватларини модернизациялаш ва реконструкция қилишга сарф этил­ган. 2026 йилгача қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга оширишга киришилгани боис 2018 йилдан бошлаб комбинатнинг инвестиция сиёсатини молиялаштириш йўналишларида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда. Инвестиция маблағ­ларининг умумий миқдорида янги қурилиш учун ажратилган маблағлар улуши устунлик қилмоқда. Бу шуни англатадики, комбинат қимматбаҳо металларнинг янги конларини ўзлаш­тириш, қазиб олиш ва ишлаб чиқа­риш бўйича янги қувватларни барпо этишни фаол равишда бошлади.
     Марказий кон бошқармасида «Мурунтов» конини ўзлаштиришнинг V навбати комбинатнинг муҳим инвестиция лойиҳаларидан биридир. Ҳозирги вақтда коннинг шимолий қисмида (ён тарафида) захираларни очиш ва ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда. 2021 йилда «Бесапантов», «Чуқурқудуқ», «Балпантов» ва «Томди­булоқ» конларининг захиралари билан ишлаш, маъдан қа­зиб чиқариш ҳажмини ошириш ва 2-гид­рометаллургия заводига йилига 50 млн. тоннагача маъдан етказиш режалаштирилган. Бугунги кунда «Мурунтов» конининг узунлиги 4,3 км, кенглиги 3,2 км, чуқурлиги 600 м ни ташкил этади. Конни ўзлаштиришнинг V навбати доирасида қўллани­лаётган кон-геологик ва кон-техник ечимлар келажакда кон чуқурлигини 1000 метргача етказиш имконини беради. Шу билан бирга қазиб олинаётган захиралар 50 йил давомида хомашё базасини таъминлаш учун етарли бў­лади.
     Президентимиз Шавкат ­Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда Навоий кон-металлургия комбинати томонидан 2 та янги гидрометаллургия заводини фойдаланишга топшириш режалаштирилаётганлиги таъ­кидлаб ўтилди.
     Мазкур заводларни барпо этиш асослари давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йилда тасдиқланган комбинатни 2026 йилгача ривожлантириш дастури билан белгилаб берил­ган эди. Ўтган тўрт йилда мазкур ҳужжатга мувофиқ 1,7 млрд. АҚШ доллари ўзлаштирилиб, 10 та иншоот барпо этилди. Бунинг натижасида комбинатда олтин ишлаб чиқариш ҳажми 10 фоизга, кумуш ишлаб чи­қариш эса 45 фоизга ошди.
     Корхона фаолиятида муҳим аҳа­миятга эга бўлган истиқболли лойи­ҳалардан бири – бу қиймати 247,6 млн. АҚШ доллари бўлган 7-гидрометаллургия заводидир. Ўтган йилда мазкур лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқичи доирасида маъ­данни қайта ишлашга ихтисослашган тўртта тегирмон блоки муддатидан олдин ишга туширилди. Завод қу­рилишида қўлланилаётган асосий технологик ускуналар чет элдан сотиб олинмасдан, Навоий машинасозлик заводида ишлаб чиқарилиши эвазига 56 млн. долларга яқин маблағ тежалишига эришилди.
     Ушбу заводнинг ажралиб турадиган устунлиги шундаки, бу ерда таркибида олтин кам бўлган, олдин ишланган ва захирага олинган маъ­данни энг мураккаб жараёнлар ор­қали, яъни кислотали ишқорда яна қайта ишлаб, маҳсулот олинади. Қай­та ишлаш жараёнида фақат маҳал­лий кимё маҳсулотлари ишлатилади, бу эса маҳсулот таннархини янада арзонлаштиради. Завод тўла қувват билан ишга туширилганидан сўнг йилига 15 млн. тонна техноген чиқин­диларни қайта ишлаш ва 7,5 тонна қўшимча олтин ишлаб чиқариш имконини беради. Бундан ташқари мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
 
 
Фарҳод БАҲРОНОВ,
Навоий кон-металлургия комбинати Бош директори ўринбосари
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.