(O´zbek) Туркия – Ўзбекистоннинг энг муҳим шериги

5/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистонни Туркия билан азалдан маданият, анъаналар, урф-одатлар, савдо-иқтисодий муносабатлардаги муштараклик боғлаб туради. Ҳамкорликнинг турли даврларида мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар турли даражада ривожланган, аммо ҳеч қачон узилмаган. Сўнгги йилларда ҳамкорлик, айниқса, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ривожланишнинг янги босқичига чиқди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам ИКРАМОВ ушбу ҳамкорлик савдо ва инвестициялар соҳасида қандай жадаллашаётгани ҳақида «ЎзИА» журнали Бош муҳарририга сўзлаб берди.
 
     – Адҳам Илҳамович, Туркия Ўз­бекистон билан биринчилар қато­рида дипломатик алоқаларни йўл­га қўйган ва савдо, инвестициялар соҳасидаги энг муҳим ҳамкорлар­дан бири ҳисобланади. Даставвал, давлатларимиз ўртасида турли йўналишлар бўйича ўрнатилган алоқалар ҳақида фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.
     – Аввало, шуни алоҳида қайд этишни истардимки, Ўзбекистон Туркия Республикаси билан стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкор­ликни доимо юксак даражада қадр­лайди. Бунга Туркия 1991 йил 16 декабрда жаҳонда биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини тан олганлиги ҳамда 1996 йилда мамлакатларимиз Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаганлиги муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
     Олий даражадаги мунтазам му­лоқотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил февралида Туркияга қилган давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасида барча соҳалардаги ҳамкорликни янги поғо­нага олиб чиқиш учун мустаҳкам замин яратди ва ташриф доирасида қатор қўшма ҳужжатларнинг имзоланиши бунинг ёрқин далилидир.
     Халқларимизни чуқур тарихий илдизлар, умумий дин ва тил, қад­риятлар ва урф-одатларнинг ўхшашлиги узвий боғлаб туради. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатлар бугунги кунда фаол мустаҳ­камланмоқда. Иккала томон ҳам бу суръатдаги ҳамкорликдан манфаатдор. Иқтисодиётнинг чуқур эркинлаштирилиши, қулай инвестициявий муҳит ва мамлакатимизнинг бой бозори Туркияда катта қизиқиш уйғо­тади. Шу билан бирга Туркиянинг ривожланган саноати, транспорт ком­муникациялари, денгиз йўллари, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик сало­ҳияти Ўзбекистон учун манфаатлидир. Бинобарин, Туркия Россия, Хитой ва Қозоғистондан кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турган энг йирик савдо ҳамкорларимиздан саналади.
     Мамлакатларимиз ўртасида сав­до-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳу­куматлараро комиссия тузилган ва фаолият кўрсатмоқда.
     2019 йилнинг 10 майидан бошлаб Анқара ўзбек автоташувчилари учун мамлакатга кириш визаларини 30 кунлик муддатга бекор қилди. Таъ­кидлаш керакки, Ўзбекистонга Туркиянинг ишбилармон доиралари мунтазам равишда ташриф буюриб туради, турли қўшма тадбирлар ташкил этилиб, савдо ва саноат кооперацияси соҳасида икки томонлама муносабатлар йўлга қўйилмоқда. Чунончи, 2019-2020 йилларда палатамиз томонидан икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида ўттиздан ортиқ қўшма тадбирлар ўтказилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ри­вожланмоқда, бу икки мамлакат ишбилармон доиралари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, қўшма кооперацион лойиҳалар ва маданий-гуманитар алмашувларни амалга ошириш каби қатор соҳаларда ўз ифодасини топмоқда.
     Юқорида қайд этилганларнинг барчаси мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли дўстона муносабатлар жуда жадал ривожланаётганидан далолат беради. Индаллоси, барча даражадаги мулоқотлар сезиларли даражада фаоллашди. Ўзбекистон ва Туркия халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини доимо қўллаб-қувватлайди.
     – Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик доирасида савол: Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги жами нечта корхона рўйхатга олинган?
     – Юқори қўшилган қийматли оммабоп маҳсулотларни етказиб бериш орқали ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш, узоқ муддатли инвестициявий ҳамкор­ликни ривожлантириш истиқболли ҳисобланади.
Ўзбекистонда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида, биринчи навбатда, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида минерал ва хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқа­риш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ишлар йил сайин рағбатлан­тирилмоқда. Масалан, юртимизда турк капитали иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2019 йилда 1271 тани ташкил этган бўлса, 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра уларнинг сони 1406 тага етди, шундан 801 таси юз фоиз турк капитали ишти­рокидаги ишлаб чиқариш қувватла­ридир.
     – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мамлакатдаги тадбиркорларнинг энг йирик бирлашмаси ҳи­собланади. Палатанинг Туркиядаги турдош ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз.
     – Бугунги кунда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси, Туркия мустақил саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси ва Туркия Иқтисодиёт вазирлиги ҳузу­ридаги Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Бундан ташқари Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси билан Турк ишбилармонлик кенгаши ва Иқтисодий ҳам­корлик ташкилотининг Савдо-саноат палатаси линияси бўйича ҳам ишлайди.
     Шу йил 19 февралда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи чоғида Анқа­рада Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра Ўзбекис­тон Республикаси Савдо-саноат палатаси Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси билан Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг фи­лиа­лини очиш тўғрисидаги меморандумни имзолади. Жорий йилнинг 29 август куни дуал таълим тизими асосида бизнес ва тадбиркорлик йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ушбу университетга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
     Мунтазамлик касб этган амалий мулоқотлар натижасида ҳам, ҳам­корлик жараёнида ҳам Туркия томонининг Ўзбекистон билан яқин ало­қаларни ривожлантиришга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани куза­тилмоқда.
     – Турк компаниялари иштирокида бизнес-форумларни ташкил этиш ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий устувор вазифаси ҳисобланади. Ўтган даврда Савдо-саноат палатаси томонидан қан­дай бизнес-форумлар ва учрашувлар ўтказилди? Бундай тадбирларнинг мақсадлари ҳақида икки оғиз фикрлашсак.
 
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.