(O´zbek) Ishlab chiqarishni diversifikatsiyalash istiqbollari

3/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон тўқимачилик ва енгил саноатида энг замонавий ускуналар би­лан жиҳозланган янги қув­ватларни ишга тушириш, мавжуд корхоналарни техник ва технологик янгилаш, ҳуқуқий базани янада такомиллаш­тириш, экспорт ҳажмини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар ўз натижаларини бера бошлади. 
     Қолаверса, мамлакатимизда қу­лай сармоявий ва бизнес муҳитини яратишда амалга оширилаётган ис­лоҳот­лар ҳам ўз навбатида тўқима­чилик ва енгил саноатни изчил тарақ­қий эттиришга кат­та ҳис­са қўшяпти. Айниқса, мамлакатимиз раҳбарининг «2015–2019 йилларда ишлаб чиқа­ришни модернизация­лаш ва диверсификациялаш, таркибий ўзгариш­ларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»­ги фармони муҳим омил бўлмоқ­да. Ушбу дастурга мувофиқ умумий қий­мати 40,8 млрд АҚШ долларидан зиёд 846 та инвестиция лойиҳалари­ни амалга ошириш, хусусан, тўқима­чилик саноатида 900 млн доллардан зиёд 77 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Мазкур дастурнинг ҳаётга татбиқ этилиши республикамиз енгил саноатининг экспорт сало­ҳиятини янада юксалтиришга кенг йўл очиб беради.
     Президентимизнинг «2011–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қаро­рига кўра Наманган вилояти саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича ҳудудий дастур белгиланиб, унда саноатни барқарор, жадал ва мутаносиб ривожлантириш, асосий тармоқларни диверсификациялаш ва экспорт салоҳиятини ўстиришнинг таркибий ўзгаришларини чуқурлаштириш, саноат тармоқлари ва комплексларини модернизациялаш ҳамда техник ва технологик янгилаш асосида самарадорлик ва рақобатбардошликни ошириш мўлжалланган.
     Қайд этилганидек, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация­лаш, техник-технологик жиҳатдан ян­гилашни жадаллаштириш ва кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, фаол инвестиция си­ё­сатини амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, зарур ишбилармонлик муҳитини яра­тиш, аҳолининг ҳаёт даражаси сифатини изчил оширилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида Наманган вилоятида 2014 йилда 2010 йилга нисбатан ЯҲМ ҳаж­мининг ўсиш суръати 154 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 135,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳ­сулоти 147,4 фоизга, асосий капиталга киритилган инвестициялар 192,4 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 172,3 фоизга, чакана савдо айланмаси 165,8 фоизга ва пулли хизмат кўрсатиш ҳажми 219,4 фоизга ўсди. Шу даврда иқтисо­диётдаги ишсизлик да­ражаси 1,9 фоизга камайди, яратилган иш ўринлари сони 6,4 фоизга ошди, ундан саноатда ишчи ўринлар сони 3,7 бараварга, қишлоқ хўжалигида 1,5 бараварга, хизмат кўрсатиш соҳасида 133,7 фоиз ўсишига эришилди.
     Айниқса, Президентимизнинг «Тў­қимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбат­лан­тириш бўйича қўшимча чоралар тўғ­рисида»ги қарори мамлакатимиз ен­гил саноати тармоғида жуда кенг им­кониятлар эшигини очиб берди. Шу асосда республикамиз ҳудудлари­да умумий қиймати 1,7 млрд долл.га тенг бўлган 55 та инвестиция лойиҳа­сини амалга ошириш, якуний ишлаб чиқа­риш қувватига эга интеграциялашган тўқимачилик мажмуаларини ташкил этиш кўзда тутилган.
     Наманган вилоятида ҳам тўқима­чилик саноати салоҳиятини ошириш, тайёр маҳсулотлар рақобатбардош­лигига эришиш, замонавий юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни кенг жорий этиш бў­йича мақсадли дастурлар қабул қи­ли­ниб, босқичма-босқич амалга оши­рилмоқда.
     Бугунги кунда вилоятда 795 та ен­гил саноат корхонаси фаолият юритаётган бўлиб, қайд этилаётган йил якуни билан 753,9 млрд сўмлик (ўсиш суръати 111 %) маҳсулот ишлаб чиқа­рилиб, умумий саноат ишлаб чиқа­риш ҳажмидаги улуши 38,3 фоизни ташкил этди. Масалан, фаолият юритаётган тикувчилик, трикотаж ва пойаб­зал корхоналарининг тайёр маҳ­сулотлар экспорт ҳажми ҳамда жуғрофияси кенгайиб бормоқда. «Пап-Фен», «Ис­нам интер текс», «Тош­булоқ-текс», «Verigrow Ipagi», «Golden hello trade» ва «Ҳақ-текс» корхоналари юқори даражадаги экс­порт амалиётларини бажармоқда.
     Бундан ташқари, вилоятда истеъ­мол товарлари ишлаб чиқариш таркибини таҳлил қилганимизда ҳам 2010–2014 йиллар давомида ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш 2,7 мартага, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,1 мартага, ноозиқ- овқат маҳсулотлари 2,7 мартага, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чи­қариш эса 3,9 мартага ошгани маълум бўлади.
     Вилоятда енгил саноат маҳсу­лотларини ишлаб чиқариш 2014 йилда 753,9 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса 2010 йилга нисбатан 126,2 фоизга кўп демакдир. Енгил саноат маҳ­сулотлари ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилар эканмиз, вилоятда пахта толасини етиштириш 2014 йилда 73186 тоннани ташкил қилган бўлса, шундан 13545 тоннаси қайта ишланиб, калава ип ҳолига келтирилган, холос. Ип газламалар ишлаб чиқариш 7846 минг п/метрни ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 9985 минг п/метр (127,2 %)га етди. 2014 йилда трикотаж мато 852,1 тонна ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 135,6 фоизни, жун газламалари 138,4 фоизни, нотўқима матолари 103,4 фоизни, трикотаж буюмлари 138,7 фоизни, тикувчилик маҳсулотлари эса 2,3 бараварни ташкил қилди.
     2011 йилда ип мато ишлаб чи­қарувчи корхоналар 64 тани ташкил қилган бўлса, 2014 йилга келиб 93 тага етди ва 17411 минг кв/метр ип мато ишлаб чиқарилди, ўсиш 41,1 фоиздан юқори бўлди. «Яннам текс­тиль», «Тубо текстиль», «Файз УММ», «Дегрез текс ЛТД» корхоналари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича бошқа корхоналардан ажралиб турибди. «Зуҳро юлдуз дизайн» корхонасининг ип мато ишлаб чиқариш қуввати 50 минг кв/метрни ташкил қилади, у 2011 йилда 1,6 минг кв/метр, ҳисобот йилига келиб эса 49 минг кв/метр мато ишлаб чиқарган (қувватнинг 99 фоизи ишга солинган). Ип мато ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаолия­тини таҳлил қилганимизда, улар калава ип ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан ўз қувватидан 80–92 фоизга қадар фойдаланаётгани маъ­лум бўлди. Жумладан, «Дегрез текс ЛТД» 10,6 тонна, «Супер парафин» 33 тонна, «Рислиқхон–Шарифжон–Исмоилжон текстиль» 53 тонна, «Зара текстиль» 42 тонна трикотаж маҳ­сулотлари ишлаб чиқариб нисбатан юқори кўрсаткичга эришган.
     Мазкур корхоналар ишлаб чиқа­риш қувватидан фойдаланиш даражаларини таҳлил қилар эканмиз, қу­йидаги манзара ҳосил бўлди. Яъни, 2013 йилда калава ип ишлаб чиқа­рувчи корхоналар йиллик қуввати 7302 тоннани, ундан фойдаланиш даражаси 45,6 фоизни ҳамда 2014 йилга келиб 57,6 фоизни ташкил қил­ди. Умумий тарзда ҳисоблагани­мизда эса, уларнинг мавжуд қувват­дан фойдаланиш даражаси 100,6 фоизга тенг бўлган.
     Ўзбекистонда саноатни диверсификациялаш, нотекис ривожланишига барҳам бериш, анъанавий ишлаб чиқариш соҳаларида фойда меъё­ри пасайиши туфайли капитални бошқа тармоқларга самарали тақ­симлаш, фан-техника ютуқларини кенг кўламли татбиқ этиш, иқтисодий ва молия­вий барқарорлигини таъминлаш, ра­қобатбардошлигини оширишни жа­ҳон талаблари даражасига етказиш учун қатъий ҳаракат қи­линмоқ­да. Бунга эришиш учун эса, албатта, диверсификация жараёнларини амал­га оширишнинг маъмурий ва иқти­содий усулларидан оқилона фойдаланиш зарур.
     Тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификация­лашдан кўзланган асосий муддао – ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ёки кўрсатилаётган хизматлар ассор­тиментини кўпайтириш назарда тутилади. Бу ўринда корхонанинг турли фаолият соҳалари билан шуғулла­ни­ши шарт эмас. Яъни, биз келтирган мисолда тўқимачилик маҳсулот­лари турларини кўпайтириш ҳисоби­га кор­­хона фаолиятини такомиллаштиришга эришиш мумкин. Бозор иқти­со­диёти шароитида фақат битта маҳ­сулот турини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг бар­қа­рор­лиги хавф-хатарнинг юқори даражаси билан тавсифланади. Чунки, ушбу маҳсулот бозоридаги конъюнк­туранинг кутилмаганда салбий томонга ўзгариши корхона фаолия­тига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
     Шунга кўра, корхона анъанавий тарзда ишлаб чиқараётган маҳсулот­лари таркибини бозорда янги талаб­лар шаклланган ва изчил равишда ўсиб бораётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобига кенгайтириши мақ­садга мувофиқ ҳисобланади. Бундай ҳолларда бозордаги у ёки бу маҳсу­лотга бўлган талабнинг қисқа­риши ёки нархнинг пасайиши таъсирида пайдо бўлган йўқотишлар бош­қа маҳ­сулотларга бўлган талаб ёки нарх­нинг ўсиши ҳисобига қоп­ланади.
 
 
Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.