Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити, мақсадли давлат дастурлари саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, «Жиззах» МИЗнинг ташкил этилгани бу борада муҳим аҳамият касб этди. Яқинда мазкур ҳудудда фаолият кўрсатаётган корхоналар қаторига яна тўртта янги корхона қўшилди.
Уларнинг учтаси «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва хитойлик ишбилармонлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Жумладан, «Ўзбектелеком» АК ва Хитойнинг «ZTТ» компанияси ҳамкорлигида барпо этилган «Smart vizion» ҚКда видеотелефон ва IP телефон ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур саноат қувватини ишга тушириш учун қарийб бир миллион доллар маблағ сарфланди.