Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Иқтисодий ривожланиш вазирлигида халқаро компаниялар билан мамлакатимиздаги рангли металлар захираларини баҳолаш масалалари муҳокама қилинди.
Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вазир ўринбосари Бобур Абдиназаров 4 та мис хомашёси, рангли ва нодир металлар конлари заҳираларини JORC стандарти асосида баҳолаш мақсадида халқаро компаниялар вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда DMT GMBH & CO., Snowden Optiro, Project Consult Зеегерс и Warell-Armstrong вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда 4 та мис хомашёси, рангли ва нодир металлар конлари заҳираларини ЖОРC стандарти асосида баҳолаш бўйича тендер ўтказиш тартиби ва шартлари JORC қилинди. Қайд этилишича, халқаро компаниялар вакилларига конлар ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этилади.
Бобур Абдиназаровнинг таъкидлашича, соф рақобат ва ошкоралик тамойиллари асосида танлов ўтказиш очиқлик ва миллий иқтисодиётда қулай сармоявий муҳит яратишнинг муҳим мезони ҳисобланади, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари матбуот хизматининг 2021-йил июн ойидаги мурожаатида Ўзбекистоннинг мис саноатидан олган даромади айни пайтда 2,5 миллиард долларни ташкил этиши таъкидланган эди. Келгуси 5 йил ичида мис ишлаб чиқаришни 400 минг тоннагача ошириш билан бу кўрсаткич турдош тармоқларни ҳисобга олган ҳолда 7-8 миллиард долларга етиши мумкин. Бунинг учун мис саноати кластерини яратиш режалаштирилган.
Охирги 5 йилда мамлакатимизда мис ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 1,5 баробар ошиб, 2020 йилда 148 минг тоннага етди. Лекин юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги ишлар етарли эмас. Хусусан, миснинг 60% га яқини хомашё сифатида экспорт қилинади.
Халқаро экспертларнинг фикрича, электромобиллар ишлаб чиқариш, электротехника ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳисобига 2030 йилга бориб мисга жаҳон талаби 40% га ўсиши кутилмоқда.