(O´zbek) Россия «дунёдаги илк вакцина»ни рўйхатдан ўтказди. Путин синовда қизи ҳам қатнашганини айтди

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Россияда коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин маълум қилди.

Бу дунёда расман рўйхатдан ўтказилган илк вакцина ҳисобланади. Олдинроқ Европа ва АҚШда россиялик олимларнинг вакцина ишлаб чиқариш темпига шубҳа билан қарашганди. Фармацевтика компаниялари эса вакцинани рўйхатдан ўтказишга шошмасликка чақирганди.

«Қайтараман, ҳамма синовлар ўтказиб бўлинди»

«Билишимча, бугун эрталаб коронавирусга қарши дунёдаги илк вакцина рўйхатдан ўтказилди», деди Владимир Путин ҳукумат вакиллари билан учрашувда.

«Мен у анча самарали ишлаётганини биламан, вакцина барқарор иммунитетни ҳосил қилади. Шуни такроран айтаманки: у барча керакли текширувлардан ўтди», деган Россия президенти.

Путин Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкодан вакцина ҳақида гапириб беришни сўраган.

«Клиник синовлар вақтида вакцина юқори самарадорлик кўрсатди ва хавфсиз экани тасдиқланди. Синовда қатнашган барчада етарли даражада антитаначалар пайдо бўлган. Ўз навбатида уларда иммунитет пасайиш ҳолатлари кузатилмаган», деган Мурашко.

Путиннинг қизи ҳам синовда қатнашган

Маълум бўлишича, Владимир Путиннинг қизларидан бири ҳам эмлаш жараёнида қатнашган. Путин қайси қизи эмлангани ҳақида айтмаган. У ҳеч қачон қизлари ҳақида маълумот бермаган, бироқ ОАВда уларнинг исми Мария Воронцова ва Катерина Тихонова экани айтилади.

«Вакцина аденовирус базасида ишлаб чиқилган ва унинг устунлиги шундаки, синовлар одамларда ўтказилади. Вакцина керакли иммунитет шакллантирганидан хабарим бор, ахир қизларимдан бири ҳам эмлашда қатнашди», дейди Путин.

Путиннинг айтишича, биринчи эмлашдан кейин қизининг иситмаси 38 даражага кўтарилган, кейинги кунда эса 37 даражадан бироз юқори бўлган.

«Шу билан бўлди. Иккинчи уколдан сўнг иситмаси бироз кўтарилди ва кейин «сенлашга ўтишди» (вирус билан чиқишиб кетишди маъносида – тарж.), ҳозир ўзини яхши ҳис қиляпти», деган Россия етакчиси.

Президент Россия вакцинани оммавий ишлаб чиқаришни ташкил этишига умид қилмоқда. Унинг таъкидлашича, Россияда эмлаш ихтиёрий бўлиши керак.

Ўз навбатида, Михаил Мурашко вакцинани Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология маркази ҳамда «Биннофарм» компанияси ишлаб чиқариши ҳақида хабар берди.

Шунингдек, 2021 йил 1 январь куни коронавирусга қарши Россия вакцинаси муомалага чиқарилиши ва кенг оммага тақдим этилиши маълум бўлди.

Фармацевтикачилар шошилмасликни сўрашяпти

Россия Клиник текширувлар ассоциацияси мамлакатда ишлаб чиқарилган вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун учинчи босқич синовлари якунланишини кутиш керак деб ҳисобламоқда. РБК нашрига келиб тушган ҳужжатга кўра, агентлик раҳбари Светлана Завидова синовларда 100 нафардан кам одам қатнашганини, учинчи босқичда эса минглаб одамлар синов жараёнида қатнашишини маълум қилган. Вакцинани синовдан ўтказишнинг энг муҳим қисми айнан учинчи қисми бўлиб, бунда препаратнинг хавфсизлиги ва иммунитети паст одамларга қандай таъсир қилиши синовдан ўтказилади.

«Вакцина асосчилари уни даставвал қўллашдаги хавфлилик даражаси юқори бўлган одамлар, жумладан нафақахўрларни эмлашда ишлатишмоқчи. Бироқ вакцина қарияларга салбий таъсир қилмаслиги ҳақида ҳеч қандай исбот йўқ», дейилган РБК эълон қилган хабарда.

Маълумот учун, Клиник текширувлар агентлиги хусусий ташкилот ҳисобланади ва унга кўплаб фармацевтика корхоналари қаторида Pfizer, AstraZeneca ва Bayer каби соҳанинг дунёдаги йирик гигантлари ҳам аъзо.

Росдравнадзор жавоби

РБКда эълон қилинган материалдан кейин Россия соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат назорат ташкилоти Росдравнадзор бу борада муносабат билдирди.

«Клиник ислоҳотлар агентлигининг вакцина ҳақидаги иддаолари текширувларга асосланмаган. Синовнинг учинчи босқичи рўйхатдан олишдан олдинги охирги босқич ҳисобланади ва унда минглаб кўнгиллилар қатнашади. Бу пандемия давридаги йирик текширув бўлади», дейилади раддияда.

Росздравнадзор раҳбарининг ўринбосари Валентина Косенконинг айтишича, вакцина қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.

«Вакцинани тажрибалар якунланмай туриб рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Россия турли вакциналарни ишлаб чиқариш бўйича бой тажрибага эга ва бизда кўплаб илмий текширув марказлари бор. Вакцина ишлаб чиқилган Гамалея номидаги марказ керакли талабларни бажармаганига ишониш қийин», дейди Косенко хоним.

Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфекционисти Николай Брико ҳам вакцинани рўйхатдан ўтказишни пайсалга солиш учун асос йўқлигини айтган.

«Ҳозирча учинчи босқич ўтказилмайди. Бизда касалликдан огоҳлантирадиган ёки уни бирданига даволайдиган мўъжизавий дори йўқ. Касалланиш даражаси юқори бўлган одамларни ҳимоя қилиш жуда муҳим. Вакцинани рўйхатдан ўтказишда қонунбузарлик бўлмайди», деган Брико.

Россия вакцинасига ишончсизлик

Ғарбда Россия томонидан ишлаб чиқарилган вакцинага ишончсизлик билдириш ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳақда нафақат ОАВда ёзишмоқда, балки мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизимига жавобгар инсонлар ҳам гапиришмоқда. Масалан, АҚШ бош инфеционисти Энтони Фаучи Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарга шубҳа билдирган ва уларнинг синовлари жуда тез якунланганини ғалати деб атаган.

Маълумот учун, Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко 1 августда коронавирус вакцинасининг биринчи клиник синовлари якунлангани, октябрдан россияликларни оммавий эмлаш бошланишини айтганди. Режага кўра, учта компания вакцина ишлаб чиқаришга киришади. Олдинроқ Россия президенти Владимир Путин бутун мамлакатда бепул эмлаш ўтказилиши борасида кўрсатма бергани маълум бўлганди.

Манба: Kun.uz

 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.