(O´zbek) Шавкат Мирзиёев туркларнинг Ronesans Holding компанияси делегациясини қабул қилди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга 8 млрд доллар инвестиция киритишни режалаштирган Туркиянинг Ronesans Holding компанияси делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март, душанба куни, Туркиянинг етакчи инжиниринг ва қурилиш компанияси ҳисобланадиган Ronesans Holding президенти Эрман Илижак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу учрашув 2020 йил февраль ойида Анқарада ўтган олий даражадаги Ўзбекистон—Туркия музокараларининг мантиқий давоми бўлди.

Бугунги кунда Ronesans Holding компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг етакчи металлургия корхоналари негизида замонавий объектлар — лойиҳавий қуввати йилига 60 миллион тонна бўлган мис бойитиш фабрикаси ва қуввати 1 миллион тоннагача бўлган металл прокати ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш лойиҳалари тайёрланмоқда.

Учрашувда ушбу лойиҳалар доирасидаги амалий ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркия компаниясининг Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада илғор халқаро тажриба ва технологияларни жалб қилган ҳолда кўп тармоқли шифохоналар ташкил этиш борасидаги лойиҳавий таклифлари тақдимоти ўтказилди.

Мазкур лойиҳалар давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилади, шунингдек, туркиялик шериклар шифохоналарни бошқариш ва юқори малакали тиббиёт мутахассисларини тайёрлашда иштирок этади.

Бундан ташқари, муҳим ижтимоий объектларни реконструкция қилишда инжиниринг, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 19-20 февраль кунлари Туркияга амалга оширган ташрифи доирасида Ronesans Holding билан «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, шунингдек, шифохоналар ва савдо марказларини қуриш бўйича умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилганди.

1993 йилда Санкт-Петербургда ташкил этилган Ronesans Holding айни кунларда дунёнинг 28 мамлакатида бош пудратчи ва инвестор сифатида фаолият юритмоқда. Ҳолдинг қурилиш, кўчмас мулкни ривожлантириш, энергетика, саноат объектлари ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ишлайди. Ronesans Holding дунёдаги энг йирик пудратчи компанияларнинг ENR рўйхатида 33-ўринни эгаллайди. У Европадаги тўққизинчи рақамли энг йирик пудратчи компаниядир. 2018 йил якуни бўйича 4,9 миллиард доллар глобал айланма ва 8,4 миллиард доллар актив ҳажмига эга бўлган ҳолдингнинг мақсади истиқболда ўрта муддатли қурилиш секторида дунёнинг энг катта 10 компаниясидан бирига айланишдир.

2016 йилда 215 миллион долларлик инвестиция билан Жаҳон банки гуруҳи аъзоси Халқаро молия корпорациясининг (IFC) ҳамкори бўлган Ronesans Holding оғир саноат объектлари, инфратузилма лойиҳалари, ишлаб чиқариш саноат корхоналари, кимёвий ва фарматсевтика ишлаб чиқариш объектлари, озиқ-овқат ва ичимликларни қайта ишлаш заводлари, автомобил ва машинасозлик фабрикалари, ҳукумат бинолари, соғломлаштириш мажмуалари ва электр станцияларидан ташқари, савдо марказлари, офислар, меҳмонхоналар, турар жойлар ва аралаш тузилмалар қуриш билан шуғулланади.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • СКОРО

    2-3/2020

    № 2-3/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.