Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги Шўрсув шаҳарчасида ҳар йили 100 минг тоннагача цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги завод ўз иш фаолиятини бошлади.
Жами қиймати 1 миллион 983 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳани «Turon eco cement» масъулияти чекланган жамияти хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда рўёбга чиқарди. Янги заводда 110 нафар ёш доимий иш ўрни, муқим даромад манбаига эга бўлди.
Цемент заводини қуриш учун бежизга ушбу ҳудуд танланмади. Боиси, бу ерда хомашё кўп бўлиб, бу эса ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлайди. Завод тўла қувват билан ишлай бошласа, иш ўринлари сони 200 тадан ошади.