Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Чорвачилик соҳасининг ўтган 2017-2020 йиллардаги ҳолати ва 2021-2026 йилларда ривожланиш тенденциялари тўғрисида маълумотни тақдим этди.
Маълум қилинишича, чорвачилик соҳасининг 2017-2020 йиллар давомидаги ривожланиш йўналиши ўсиш динамикаси билан ажралиб турган бўлса, кейинги 2021-2026 йилларда жадал ривожланиш динамикаси билан ажралиб туради.
Жумладан, лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига йирик чорвачилик комплекслари ортиб боради натижада фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган чорвачилик маҳсулотларининг улуши (2016 йилга нисбатан 4,5 фоиздан) 20 фоизга, бунинг ҳисобидан сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш (2016 йилга нисбатан 3,4 фоиздан)57 фоизга етказилади.
Жорий йилда барча тоифа хўжаликларида парвариш қилинаётган қорамолларнинг 92,7 фоизи (2017-2018 йилларда 95,5 фоиз) аҳоли хонадонларига, 7,3 фоизи (2017-2018 йилда 4,5 фоиз) фермер хўжаликларига тўғри келмоқда.
2017-2018 йилларда чорвачилик соҳасининг ЯИМдаги улуши 45,6 фоиздан 48,5 фоизга ва қиймати эса 141 фоизга ошган бўлса, 2021-2026 йилларда ЯИМдаги улуши 48,5 фоиздан 55 фоизга, қиймати эса 165 фоизга оширилиши режалаштирилган.
Ўтган давр мобайнида чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли сони 1,7 млн бўлган бўлса, жорий йилда 2,5 млн, 2026 йилда 6,5 млн нафарни ташкил этади.
Бундан ташқари, жорий йилнинг ўзида қиймати 7 трлн 122 млрд сўмлик 1 828 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кун ҳолатига кўра 3 трлн 703 млрд сўмлик (52 фоиз) 1 131 та лойиҳа (62 фоиз) амалга оширилиб, натижада янгидан 18 минг 200 та иш ўринлари яратилди.
Амалга оширилган лойиҳалар доирасида хорижий давлатлардан 81 минг 276бош қорамоллар ҳамда 73 минг 903 бош қўй-эчкилар олиб келинди.
(2017-2019 йиллар давомида умумий қиймати 2,8 трл. сўмлик 368 та лойиҳа амалга оширилган. Лойиҳа доирасида 70 минг бош қорамол олиб келиниб, 1 100 нафар иш ўринлари яратилган).
Бундан ташқари чет давлатлардан келтирилган гўшт йўналишидаги тез етилувчан қорамолларнинг Абердин-ангус, Шароле, Герефорд ва Лимузин каби янги зотларни кўпайтириш чоралари кенг кўламда олиб борилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятларида бундай зотлардан 30минг бошдан ортиғи парваришланмоқда. (2017-2018 йилларда Республикада бўлмаган).
Шунингдек, майда шохли молларнинг зотини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида қўйларнинг Меринос, Романов, Эдилбой, Дорпер зотлари ҳамда эчкиларнинг Ангор ва Занен зотларичет давлатлардан келтирилиб, уларни бош сонини янада кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, саноат усулида сут ва гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган жами 501 та шундан 239 та сутчилик йўналишида ва 262 та бўрдоқичилик йўналишида йирик чорвачилик комплекслари ишга туширилди (2017-2018 йилларда бу йўналишдаги чорвачилик комплекслари умуман ташкил этилмаган).
2017-2019 йилларда чорвачиликка ихтисослаштирилган туманлар мавжуд бўлмаган. 2021 йилга келиб республика бўйича 38 та туман чорвачиликка ихтисослаштирилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманлари, Тошкент вилоятида Охангарон тумани, Қашқадарё вилоятида Касби, Нишон, Миришкор ҳамда Косон туманлари.
2017-2019 йиллар оралиғида қуввати 1000 бош ва ундан юқори бўлган чорвачилик комплекслари мавжуд бўлмаган. 2020 йилда соҳада амалга оширилган самарали ишлар натижасида биргина қорамолчилик йўналишида жорий йилнинг бугунги кунига қадар қуввати 100 бошдан 300 бошгача бўлган хўжаликлар 1 минг 124 тани, 300 бошдан 500 бошгача бўлган хўжаликлар 460 тани, 500 бошдан 1000 бошгача бўлган хўжаликлар сони 256 тани, 1000 бош ва ундан юқори бўлган хўжаликлар сони 136 тани ташкил этмоқда.
2021-2026 йилларга бориб қуввати ошиб борган фермер хўжаликлар сони иловадаги кўрсаткичга етказилиши режалаштирилган.