(O´zbek) Логистика – иқтисодий ўсиш таянчи

4/2020

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамияти бундан роса ўн йил олдин, яъни 2010 йил 19 август куни илк маҳсуло­тини ишлаб чиқарди. Ўтган тарихан қисқа давр ичида бу ерда тайёрланган қимматбаҳо ва харидоргир маҳсулотлар ҳажми нақ 2,2 миллион тоннага яқинлашди. Ушбу маҳсу­лотларнинг 80 фоизи экспорт қилина­ётганини, завод ўн йиллик фаолияти давомида ўттиздан ортиқ давлатларга 300 миллион долларлик калий ўғитини етказиб берганини ҳисобга олсак, бунинг замирида нафақат қазиб олиш ва қайта ишлаш борасида, балки иқтисодий юксалишнинг яна бир «жон томири» – логистика йўналишида қилинаётган саъй-ҳара­катлар самараси мужассамдир.
     Аслида «логистика» атамаси иқтисодий луғатимиздан жой олганига у қадар кўп бўлгани йўқ. Лекин бугун мамлакатимизда мазкур соҳа шу даражада жадал такомиллашиб бораяптики, бунинг ёрқин мисолини Деҳ­қонобод калийли ўғитлар заводи ва у сингари барқарор суръатда ривожланаётган саноат корхоналари эришаётган ютуқларда кўришимиз мумкин. Бинобарин, сўнгги тўрт йилда республикамиз Жаҳон банкининг «Логистика самарадорлиги» индексида 19 поғонага кўтарилгани ҳам бежизга эмас.
     – Логистиканинг тарихий илдизларини айнан бизнинг заминимиз, хусусан, қадимий Буюк Ипак йўли карвонсаройлари билан боғласак, хато бўлмайди, – дейди «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамияти Логистика бўлими бошлиғи Зафар Норсафаров. – Ёзма манбаларда келтирилишича, карвонлар учун мўлжалланган бинолар бир кунлик йўл ҳисобга олинган ҳолда қурилган. Келтирилган юклар ана шу ерда тақсимланиб, ўз манзилларига етказилган ёки бошқа юртларга юборил­ган. Айниқса, Амир Темур бобомиз ҳукмронлик қилган йилларда логис­тика том маънода тараққий этган. Буни Соҳибқирон тузукларидаги мана бу таъкидлардан англашимиз мумкин: «Мен салтанатимнинг бу томонидан то нарёғигача бир ёш боланинг бошига бир лаган марваридни қўйиб, яёв йўлга солиб юборилса, у манзилга етгунча йиллар ўтар, бу бола улғаяр, лекин унинг бошидаги лагандан бир дона марварид тўкилмайдиган даражага етказдим…»
     Бундан кўринадики, логистика юкларни етказиб беришнигина эмас, балки унинг муҳофазасини ҳам қам­раб олади. Умуман, маҳсулотларни энг илғор технологиялар негизида ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорга етказиш – буларнинг барчаси логистика хизмати билан чамбарчас боғлиқ. Заводимиздаги ишлаб чиқа­риш жараёни барқарорлиги ва сама­радорлигини логистика хизматисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўрганишлар бугунги кунда ишлаб чиқа­рилган маҳсулот таннархида унинг ҳиссаси салмоқли эканини кўрсат­моқда.
     Маълумотларга кўра, Деҳқонобод калий заводига қарашли автотранспорт цехида ўнта янги МАН, бешта МАЗ, 12 та енгил автомашина бор. Бундан ташқари ишчи-ходимлар қат­нови учун олтита Исузи автобуси, газель йўлга қўйилган. Корхона бульдозер, Шантуй юкловчи машиналари ва тракторларга ҳам эга. Қола­верса, «Жамшид Мусаффо қурилиш», «Глобал» ва «Зангиота Назарбек», «Касби Кафилот сервис» масъулияти чекланган жамиятлари билан шартнома асосида ўттизга яқин юк автомашиналари сильвинит рудаси ва қолдиқ маҳсулотларни ташишга жалб қилинган. Корхонанинг транспорт-логистика тизимида 250 дан зиёд киши бандлиги таъминланган.
     – Бу юк автомашиналари кунига 42 км йўл босиб, 6-7 рейсдан 4000-4200 тонна силвинить рудасини тоғ-кон мажмуасидан жамиятнинг кайта ишлаш цехига олиб келади, – дея давом этади З. Норсафаров. – Шу та­риқа қайта ишланган калий маҳсу­лотини ҳар ойда 300 та вагонга жойлаб, экспорт қилаяпмиз. Биргина жо­рий йилда 42 минг тоннадан ортиқ маҳсулотларни темир йўл орқали чет эллик харидорларимизга ўз вақтида етказиб бердик. Шунингдек, мамлакатимиз қишлоқ хўжалик корхоналарига, кластерларга 1 минг 500 дан ортиқ вагонда 100 минг тонна калий жўнатдик.
     Қайд этиш керакки, жамият балансидаги мавжуд темир йўл излари орқали маҳсулотни дунё бозорига реализация қилиш имконияти яратилган. Завод ҳудудидаги темир йўл изи 1 минг 782 погон метрни ташкил этиб, 528 пог/метр йўл корхонани Деҳқонобод темир йўл станцияси билан боғлаб туради. Барча темир йўл рельслари Р-65 типда бўлиб, ТГМ-4 маркали, 750 от кучига эга тепловоз ҳам мавжуд.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.