(O´zbek) Мамлакатимизда фармацевтика саноати тизимли ва жадал равишда ривожланмоқда

6/2021

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Ўттиз йил давомида бир нечта корхоналардан иборат бутун бир тармоқ пайдо бўлди. Бошқарув тизимида ҳам ўзгартиришлар амалга оширилди. Келгуси йилларда ва истиқболда фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсади талаб қилинадиган дори воситаларининг ишлаб чиқарилишини ва ҳамёнбоплигини, илмий-техник ва технологик ривожланишнинг илғор даражасини таъминлаш, шунингдек унинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборат.
     Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича директор маслаҳатчиси Мухаббат ИБРАГИМОВА билан суҳбатда фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжларини самарали таъминлаш масалаларини муҳокама қилдик.
 
     – Мухаббат Яхяевна, мамлакатимизда фармацевтика тармо­ғининг шаклланиши қандай юз берганлиги ҳақида сўзлаб берсангиз?
     – Агар ўша даврларни эслайдиган бўлсак, мустақилликкача бутун бир мамлакатда фақат 2 та фармацевтика заводи, 2400 тага яқин дорихона ва кам улгуржи фирмалар мавжуд эди. Бугунги кунга келиб дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқарувчи 220 та корхона фаолият кўрсатиб турибди ва бу катта ютуқ. 90-йилларда 70 га яқин номдаги маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозир 3500-4000 га яқин ном­даги дори воситалари ишлаб чиқа­рилмоқда. Ўша вақтда препаратнинг сифатини аниқлаш учун Москвага бориш керак эди, чунки фармацевтика буйича барча бош ташкилотлар ўша ерда жойлашган эди, ҳозирда бизда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази (илгариги Бош бошқарма) тимсолида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифатини назорат қилиш бўйича ўз тизимимиз яратилган. Тизим Андижон, Самарқанд, Қарши ва Урганч шаҳарларида жойлашган тўртта мин­тақавий филиалга эга бўлган тузилмани ўзида намоён этади. 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида барча дори воситаларини мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига киритилган ва бугунги кунда мамлакатга барча препаратлар сертификатлаштирилган. Бу – ушбу препаратлар сифатли ва аҳоли ҳамда умуман соғлиқни сақлаш тизими учун хавфсиз эканлигининг кафолатидир.
     Фармацевтика тармоғининг барча ташкилотларга халқаро стандартларнинг жорий этиш энг катта ютуқ­лардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка­масининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сонли қарорига мувофиқ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг зиммасига фармацевтика корхоналарининг «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти» (GMP), «Зарур дистрибьюторлик амалиёти» (GDP), «Зарур сақлаш амалиёти (GSP), «Зарур клиника амалиёти» (GCP), «Зарур лаборатория амалиёти» (GLP), «Зарур дорихона амалиёти» (GPP) миллий стандартлари талабларига мувофиқлиги юзасидан аудит ўтказишни ташкил этиш, тегишли хулоса ва/ёки сертификатларни бериш вазифаси юклатилган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти» (GMP), «Зарур дистрибьюторлик амалиёти» (GDP) стандартлари такомиллаштирилди.
     Бундан ташқари мамлакатда улгуржи ташкилотлар тармоғи кенг ри­вожланган, гарчи чет элда, масалан, дистрибюторларнинг сони одатда кам бўлса-да, улар ўз фаолияти билан бутун бозорни қамраб олади. Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва уларга бўлган муносабат ушбу ташкилотларга маҳаллий фармацевтика бозорида фаол ривожланиш имконини берди ва уларнинг сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда, лекин шу билан бирга дори препаратларининг ассортименти ва ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Мисол учун, 2020 йилда мамлакатда дори воситаларининг айланмаси тахминан 1,4 млрд. долларни ташкил қилди. Бу кўпми ёки озми? ЖССТнинг тавсиясига кўра ривожланаётган мамлакатларда дори воситаларининг йилнинг истеъмоли 1 кишига камида 10 долларни ташкил этиши керак, мамлакатимиз­да ушбу кўрсаткич 40 долларга яқин­ни ташкил этади. Оғир касалликларни даволаш учун жуда катта маблағ­лар талаб қилинишини ҳисобга олсак, ушбу рақам унчалик катта эмас.
Бизда дорихоналар тармоғи яхши ривожланган. Уларнинг сони тахминан 14 мингтани ташкил қилади. ЖССТ тавсияларига кўра дори-дармонлар аҳоли учун иккита мезон бўйича маъқул келиши керак: географик жиҳатдан ва нарх бўйича. Бу борада жуда кўп ишлар қилинди. Дори ўз хусусиятларига эга бўлган алоҳида товар ҳисобланади: 1) у фа­қат шифокорларнинг буюриши ва кўрсатмалари бўйича сотиб олинади ва қўлланилади; 2) уларни сақлаш учун қатъий талабларга риоя қили­ниши лозим бўлган алоҳида шартлар талаб қилинади; 3) махсус жойларда – дорихоналарда сотилади. Дорихоналарда ассортимент етарли – ҳар бир дорихонада ўртача 2-3 минг номдаги дорилар мавжуд.
     Алоҳида эътироф килиш керакки, фармацевтика соҳада руҳсатнома-назорат тизими самарали жорий этилган ва мезонлари сифатида шуларни кўрсатиш мумкин – барча препаратлар давлат рўйхатидан ўтказилади, уларнинг сифати ва хавфсизлиги лаборатория текширувлари билан баҳоланади, фармакопея қў­митаси ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги текширилади ва Фармакология қўмитаси томонидан дори воситаларини безарарлиги ва самарадорлиги буйича ҳулосалар беришади. Давлат реестрига 10 мингтага яқин хорижий ва маҳаллий дори воситалари киритилган. Кўплаб бир хил таъсир қилувчи моддаларга эга бўлган ўхшаш препаратлар истеъмолчиларда ҳар доим танлаш ҳуқуқи бўлиши учун хар хил ишлаб чикарувчилар томонидан турли савдо номлари остида рўйхатга олинади.
     Яна бир муҳим омил – бу аниқ маълумотлардан очиқ фойдаланиш имконияти. Ҳар бир дори воситаси бир нечта номга эга: кимёвий ном; халқаро патентланмаган ном; савдо номи. Ўзбекистон Республикаси Соғ­лиқни сақлаш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақ­лаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги расмий веб-сайтида-Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рух­сат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида, Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатида,Асосий дори воситалари рўйхатида ва Тиббий буюмлар рўйхатида кўрсатилган ахборот жойлаштирилади.
     – Барча истеъмолчилар учун энг «оғриқли» масалa – бу препаратларнинг нархи масаласи. Вақт ўтиши билан нарх шакллантириш қандай ўзгарди? Маҳаллий ва хорижий дори воситалари учун референт нарх шакллантириш тизимини жорий этиш лойиҳасининг мақсадлари нималардан иборат, бу биз, истеъмолчилар учун нимани англатади?
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.