(O´zbek) Iqtisodiy ta’lim tizimini takomillashtirish (davomi)

5/2016

     Иқтисодий таълим хизматлари кўр­сатиш доираси бозор муносабатлари ривожланиши билан боғлиқ, чунки, мазкур вазият кишиларнинг якка тарзда иқтисодий саводхон бўлишларини, тадбиркорлик ва бизнес асос­ларини пухта билишларини та­қо­зо этади. Кундалик мулкий ва бош­қа иж­тимоий-иқтисодий муносабатларга киришишда индивидуал ёндашувларнинг устун аҳамиятга эгалигини таъминлайди. Чунки, бозор муносабатлари шароитида ишбилармон тад­биркор биржа котировкалари, акция­лар қийматининг ўзгариши, экспорт ҳамда импорт божлари тузатишлари, мил­лий валютанинг хорижий валютага нисбатан курсидаги ўзгаришлар, давлат иқтисодий сиёсатининг ҳаётий муҳим параметрлари (солиқ ставкалари, инфляция суръатлари, ижтимоий тўловлар, ижтимоий таъминот дастаклари ва бошқалар)ни билишларини талаб этади. Бу табиий равишда, кенг маънода иқтисо­дий таълим хизматлари тизимини йўлга қў­йиш, иқтисодий таълим хизматлари бозори ривожланиб ва кенгайиб бо­ришини талаб этади.
     Таълим хизматлари бозорида иқ­тисодий таълим хизматлари сегменти алоҳида ўрин тутади. Иқтисодий таълим тизимида ҳам бозор муносабатлари ривожланиши, бозор инфратузилмаси унсурлари самарали фаолият олиб бориши, рақобат муҳи­ти шаклланиши, монопол фаолиятнинг салбий таъсири камайтирилиши, рақобатбардош мутахассислар тайёрланиши муҳим аҳамият касб эта­ди.
     Бозор муносабатлари шароитида устувор йўналишлардан бири сифатида иқтисодий таълим хизматларига эътибор қаратилиши мақсадга му­вофиқ.
     Бошқа иқтисодий эҳтиёжлар сингари, иқтисодий таълимга жиддий эҳ­тиёж сифатида қаралганда, қуйидаги ёндашувлар унинг мазмунини кенг­роқ очиб беради:
     ● иқтисодий таълим эҳтиёжлари ­дастлабки ижтимоий эҳтиёжларнинг муҳим таркибий қисми;
     ● иқтисодий билимлар иқтисо­дий муносабатлар ривожланишининг ва такомиллашувининг муҳим ижти­моий-маърифий шарт-шароитларидан бири;
     ● иқтисодий таълим хизматлари кишилар ҳаётини оптимал ташкил этиш, хўжалик фаолиятини самарали йўлга қўйиш, иқтисодий бошқарувни ташкил этиш механизми асосларидан бири;
     ● иқтисодий тафаккурнинг ривожланиши фаолият салоҳиятини оши­риш воситаси;
     ● фаолият мақсади, мотивацияси ва тавсифини таърифловчи категория;
     ● жамият самарадорлигини шакл­лантирувчи ҳамда оптималлаштирув­чи инструмент – восита, дастак, ижтимоий омил.
     Иқтисодий таълимнинг ижтимоий-индивидуал тавсифида асосий эъти­бор мазкур таълим турининг шахс­нинг ижтимоий шаклланишидаги аҳа­миятига қаратилиши лозим. Жумладан, унинг касбий эмас, балки умумий дунёқараши такомиллашувидаги ро­ли ўрганилади. Бу жараённинг миқ­дорий параметри аниқ бўлса-да, иқ­тисодий билимларнинг шахс онгида ижтимоий-иқтисодий жараённи тўғри акс эттиришдаги ҳал қилувчи ролини инкор қилиб бўлмайди.
     Иқтисодий таълимга миллий таълим тизимини юксалтиришнинг назарий ва амалий муаммоларининг асосий ечими сифатида қараш лозим: таълим муаммоларини бартараф этиш ҳамда ҳар бир индивидуал шахснинг фаолият кўрсатиш самарадорлигини ошириш учун уларни бирга ҳал қилиш биринчи ўринда бўлиши зарур.
     Иқтисодий таълим хизматларини истеъмол қилувчиларга фақат харидор сифатида эмас, балки истеъмол қилинган таълим ҳажмини кенгайтирилган шаклда такрор ишлаб чиқа­рувчилар сифатида қараш мақсадга мувофиқ. Чунки, бу жараённинг ривожланишида иқтисодий таълим тизимида янги – инновацион таълим ту­зилмалари ташкил этилишига ва улардан самарали фойдаланишга олиб келади. Бу ўзига хос тарзда мультип­ликацион ижтимоий-маърифий са­мара беради; иқтисодий саводхон­ликнинг юксалиши оммавий миқ­ёсни қамраб олади; иқтисодий таълим си­фатига талаб ошади; соҳада рақо­бат кураши кучаяди.
     Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таълим тизими инновацион тарзда, янгиликларга очиқлик, эркин ёндашувларга демократик хай­рихоҳлик асосида ташкил этилишини таъминлаш ҳам замонавий муаммолардан ҳисобланади.
     Иқтисодий таълим тизимининг ташкилий-ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий асослари миллий қонунчилик, мамлакат иқтисодий салоҳияти ҳамда аҳолининг ижтимоий таркибий тузил­масига мос ҳолда такомиллаштирилиши лозим. Аммо, мазкур жараёнда таълим тизими бошқа ривожланаётган соҳалар ва тузилмаларга нис­батан жадалроқ, «бир қадам олдинда» бориши лозим.
     Таълим жараёнида талабаларга на­фақат таълим объекти сифатида қа­раш, балки уларнинг айни вақтда таъ­лим субъекти эканлигини тан олиш ва унга таълим тизимини ривожлантириш концепциясидан келиб чиқиб қараш лозим.
     Иқтисодий таълим тизимини такомиллаштиришнинг назарий, услубий ва ташкилий жиҳатларини ўрганиш асосида қуйидаги хулосага келинди:
     ● бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таълим асосий иқ­тисодий ресурслардан бири бўлиб, инсон фаолиятини мотивациялаштириш омилига боғлиқ бўлиши ҳамда унга боғлиқ бўлмаган информацион ахборотларга, улардан самарали фой­даланиш учун зарур бўлган имкониятларга ҳам боғлиқ;
     ● иқтисодий таълим миллий таълим тизимининг таркибий қисми бўлиб, у иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан бирини ташкил этади;
     ● бозор шароитида иқтисодий таълим тизими мафкураси талаб даражасида ўзгариб бориши миллий иқтисодиётни инқирозларсиз ривож­ланишини таъминлайди;
     ● миллий иқтисодиётнинг устувор йўналишини таъминлашда иқти­содий таълим тизимини ривожлантириш, ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўл­ган инсон капиталини шакллан­тиришни эса, талаб ва таклиф қонуни асосида мувофиқ­лаштириш лозим.
 
Қобил ҚУРОЛОВ,
мустақил изланувчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.