(O´zbek) Turizmning ijtimoiy va iqtisodiy samaradorligini baholash yo‘llari

3/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Туризм алоҳида тармоқ си­фатида ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида му­ҳим ўрин тутиши ва ривожлани­ши табиий кў­риниш олмоқ­да. Ушбу со­ҳанинг ЯИМ таркибидаги улуши бир мамлакатда кам­роқ, иккинчи бирида эса кўпроқ бўлиши мумкин. Лекин, бу жиҳат, ўша мамлакатдаги туристик ресурсларнинг мавжудлиги ва аҳолининг мойиллиги ҳам кўп нарсани англатади.
     Туризм иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида самарали фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун етарли даражадаги шарт-шароитлар ҳамда ҳуқуқий базалар яратилган бў­лиши лозим. Албатта, ушбу жиҳатлар­нинг барчаси мамлакатимизда мавжудлигига қарамасдан баъзи масала­лар ўз ечимини кутмоқда. Бироқ, ту­ризмни ривожлантириш бўйича рес­публикамизда қабул қилинган дав­лат дастури бугунги кунда иқтисо­диётдаги ўрни бошқа тармоқлар сингари мамлакат ялпи ички маҳсулоти­даги (ЯИМ) ҳиссаси билан ифодаланади. Ўзбекис­тон жуда катта туристик салоҳиятга эга бўлган мамлакат. Экс­пертларнинг эътироф этишича, мамлакатимиз ЯИМ­да туризмнинг ҳисса­си камида 10 фо­изни ташкил қилиши лозим экан.
     Тадқиқотчилар фикрича, дунёнинг кўпгина мамлакатларида турис­тик хизматларни экспорт қилиш нати­жасида катта иқтисодий ўсиш имкониятлари қўлга киритилмоқда. Бутун­жаҳон туристик ташкилотининг маъ­лумотлари бўйича ҳисоб-китоб қили­надиган бўлса, ўртача бир нафар сайёҳга Францияда 313,8 доллар тўғ­ри келади, Испанияда – 509,1 доллар, Америка Қўшма Штатларида эса – 1640,5 долларни ташкил қилади. Бизда ушбу кўрсаткичнинг миқдори жуда кам. Ҳар бир сайёҳга уларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда қў­шимча хизматларни таклиф этиш та­лаб этилади. Бу эса, ўз навбатида, ту­ризмни жадал ривожлантиришнинг миллий дастурини ишлаб чи­қиш­ни тақозо қилади.
     Туризмга иқтисодиётнинг бир тар­моғи сифатида қараладиган бўлса, унинг самарадорлигига ҳам шу йўна­лишдан келиб чиққан ҳолда ёндаш­моқ лозим. Агар шундай ёндашила­диган бўлса, уни икки йўналиш­да ба­ҳолашга тўғри келади. Баҳолаш учун эса, табиийки, кўрсаткичлар ти­зимидан фойдаланилади. Ушбу объектив заруратдан келиб чиқиб, туризм тармоғининг самарадорлигини ифодалаш учун уларни икки гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоб­лаймиз. Булар, иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий самарадорлик кўрсаткичларидир. Уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги қуйидаги расмда келтирилган (1-расм).
 
11_Abiev-1
 
     Тадқиқот жараёнида ҳар бир гу­руҳ кўрсаткичларига нималар кириши ва уларни аниқлаш йўллари ишлаб чиқилди.
     Туризм тармоғининг иқтисодий са­марадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишда аввало унинг таърифини ишлаб чи­қиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки, унинг назарий талқинини ифо­да этмасдан туриб, амалий йўнали­шини тўғри ифодалаб бериш мураккаб кечади. Ушбу ҳолатдан келиб чи­қиб, туризм тармоғининг иқтисо­дий самарадорлигига қуйидагича таъ­риф бериш мумкин. Туризм тар­мо­ғи­нинг иқтисодий самарадорлиги дейилганда, ушбу тармоқнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳис­са­си ва соҳани ривожлантириш ор­қали сайёҳлар ва улардан олинадиган фойданинг кўпайишига муттасил эришиб бориш ҳамда ўз ривожланишини таъминлаш имкониятларини яратиш тушунилади. Энди ушбу назарий қарашга мос ҳолда ушбу соҳа самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш мумкин.
     Туризм тармоғининг иқтисодий са­марадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларга қуйидагиларни киритишни тавсия қиламиз:
     ● туристик жараённинг тезлиги (Тт);
     ● туристлар интенсивлиги (Ти);
     ● туристларнинг фойдалилиги (Тф).
     Ушбу кўрсаткичларнинг бир-бири билан боғлиқлиги қуйидаги расм­да келтирилган (2-расм).
 
11_Abiev-2
 
     Иқтисодиётга оид фанларнинг му­ҳим жиҳати ҳар бир иқтисодий жа­раённи баҳолашдан иборатдир. Шу ту­файли, ҳар бир кўрсаткичнинг миқ­дорини топиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур кўрсаткичларни аниқлаш учун қуйидаги формулалардан фойдаланишни тавсия қиламиз: туристик жараённинг тезлиги (Тт)ни аниқлаш учун туристлар сонини (Тс) вақт бирлигига (В) бўлинади. Ушбу кўрсаткич маълум вақт бирлигида (бир ой, бир чорак, бир йил) қанча турист келганлигини ёки кетганлигини билдиради. Ушбу кўрсаткич қуйидагича аниқ­ланади:
 
Тт = Тс : В

     Тармоқ самарадорлигини ифодаловчи навбатдаги кўрсаткич туристлар интенсивлиги (Ти) бўлиб ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич туристларнинг умумий аҳоли сонидаги улушини ифодалайди. Уни аниқлаш учун туристлар сонини (Тс) аҳолининг уму­мий сонига (А) бўлиб юзга кўпайтирилади:

 

Ти = Тс : А • 100;

 
     Туристик тармоқ самарадорлиги­ни ифодаловчи иқтисодий кўрсаткичлардан бири туристларнинг фойдалилиги (Тф) бўлиб ҳисобланади. Одатда, сайёҳларнинг фойдалилиги кўрсаткичи ўрнига, туризмнинг рентабеллигини ҳам қўллаш мумкин бў­лади. Аммо, тармоқ бўйича барча харажатларни аниқлаш бироз мураккаб, ундан ташқари активлар рента­беллигини аниқлаш лозим бўлса, ак­тивлар ҳам тармоқ миқёсида биринчидан, уларнинг умумий қийма­тини жамлаш қи­йин бўлса, иккинчидан, бир хил фао­лият кўрсатадиган турфирмалар турли воситалар ва ак­тивларни сарфлаган бўлишлари мум­кин. Шу туфайли, тармоқ миқёси­да самарадорликни ифодалаш учун сайёҳларнинг фойдалилик кўрсаткичидан фойдаланиш тўғри бўлади. Уш­бу кўрсаткични аниқ­лаш учун маъ­­лум вақт бирлигида эришилган соф фойда (Сф) миқдорини шу даврдаги сайёҳлар сонига (Тс) бўлиш кифоя қилади:
 
Тф = Сф : Тс ;
 
     Туризм нафақат иқтисодий аҳа­ми­ятга, балки ижтимоий аҳамиятга эга со­ҳа. Шу туфайли, ушбу тармоқ­нинг иқтисодий кўрсаткичлари билан бир­га ижтимоий самарадорлик кўрсаткичларини ҳам аниқлаш лозим бў­лади. Бу ҳолатда ҳам ушбу тушунча­нинг таърифини ишлаб чиқиш та­қозо қи­линади. Ушбу заруратдан келиб чи­қиб, мазкур соҳага таъриф бериш мақ­садга мувофиқ, деб топилди. Туризм тармоғида ижтимоий самарадорлик дейилганда, ушбу соҳа­нинг аҳо­лини иш билан бандлигини таъминлаш, фаровонлигини ошириш, ма­даний ва интеллектуал савиясини кўтаришга қаратилган объектив во­қе­ликни келтириб чиқариши билан боғлиқ жараёнлар тушунилади. Мазкур таърифдан кўриниб турибдики, туризмнинг ижтимоий самарадорли­ги ҳам кенг қамровли тушунча экан. Энди, ушбу тушунчани қамраб оладиган кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш мумкин.
Туризм тармоғида ижтимоий самарадорлик кўрсаткичларига қуйи­да­гиларни киритиш мумкин:
     ● туризмда банд бўлганларнинг умумий аҳоли сонидаги улуши (Тау);
     ● туризмда банд бўлганларнинг ўртача иш ҳақи (Иҳд);
     ● туризмда яратилган янги иш ўринларининг умумий иш ўринларидаги улуши (Иўу);
     ● туризм тармоғида яратилган ЯИМнинг мамлакат ЯИМдаги улуши (Тяиму);
     ● туризм тармоғи солиқларининг умумий солиқлардаги улуши (Тсу);
     ● тармоқда сайёҳларнинг савдо, умумий овқатланиш, транспорт, меҳ­монхона каби хизматларининг ўсишига таъсири кабилар. Ушбу хизматларни рақамларда ифодалаш бироз мураккаб. Аммо, булар мавжуд омиллар бўлгани учун ҳам улар таъсирини турли иқтисодий-математик усулларни қўллаб аниқлаш мумкин.
     Барча жараёнларга тўғри баҳо бериш мақсадида уларни кўрсаткичларда ифодалаш тақозо қилинади. Шу туфайли, юқорида келтирилган олтита кўрсаткичнинг аниқланиш йўл­ларини кўриб чиқамиз. Улардан бири туризмда банд бўлган аҳолининг умумий аҳоли сонидаги улуши (Тау) бўлиб ҳисобланади. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун туризм тармоғида банд бўлган аҳоли сонини (Тба) юзга кўпайтириб, барча аҳоли сонига (А) бўлиш лозим бўлади:
Тау = Тба *100 : А ;
 
     Туризмда ижтимоий самарадорликни ифодаловчи кўрсаткичлардан бири туризмда банд бўлган аҳолининг ўртача иш ҳақининг даражаси (Иҳд) бўлиб ҳисобланади. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун туризмда тўланган барча иш ҳақи фондини (Иҳф) ушбу соҳада банд бўлганлар сонига (Тба) бўлинади ва қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия этилади:
 
Ихд = Иҳф : Тба ;
 
     Бандлик масаласи ўта дол­зарб бў­либ турган бир паллада ту­ризмда яратилган янги иш ўринларининг умумий яратилган янги иш ўринларидаги улуши (Яиўу) ҳам соҳа­нинг ижтимоий самарадорлигини ифо­даловчи кўрсаткичларига киради. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун туризмда яра­тилган янги иш ўринла­рини (Тяяи) юзга кўпайтириб, умумий яратилган янги иш ўринларига (­Уяяиў) бўлиш лозим бўлади. Бунинг учун қу­йидаги формула тавсия қи­линади:
Яиўу = Тяяи • 100 : Уяяиў ;
 
     Туризм иқтисодиётнинг муҳим тар­моғи сифатида мамлакат ЯИМнинг кўпайишига ва давлат (маҳаллий) бюджетининг шаклланишига маълум даражада ҳисса қўшиши лозим. Шу туфайли, соҳанинг ижтимоий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларига туризм тармоғида яратилган ЯИМнинг мамлакат ЯИМдаги улуши (Тяиму) бўлиб ҳисобланади. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:
Тяиму = Тяяим • 100 : Уяяим ;
 
     Туризм солиқларининг умумий солиқлардаги улуши (Тсу) ҳам давлат аҳамиятига молик ижтимоий кўрсаткичлардан биридир. Чун­ки, давлат бюджетининг асосий қисми аҳоли эҳ­тиёжлари учун сарф­ланади. Шу жи­ҳатдан ушбу кўрсаткични ижтимоий кўрсаткичлар тизимига киритиш мақсадга муво­фиқ, деб топилди. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун қу­йидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:
 
Тсу = Ттс • 100 : Усс ;
 
     Бунда:
     Тяяим – туризм тармоғида яратилган ЯИМнинг суммаси;
     Уяяим – мамлакат миқёсида яратилган ЯИМнинг умумий суммаси;
     Ттс – туризм тармоғидан тўланган солиқлар суммаси;
     Усс – умумий тўланган солиқ суммаси.
     Қисқача хулоса қилиб айтганда, туризм соҳасини миллий иқтисоди­ётнинг таркибий қисми сифатида қа­бул қилар эканмиз, албатта, унинг са­марадорлигига баҳо бериш учун кўр­саткичлар тизимидан ўринли фойда­ла­ниш­ни мақсадга мувофиқ, деб ҳи­соб­лаймиз.
 
Жаҳонгир АБИЕВ,
мустақил тадқиқотчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.