(O´zbek) Йилига 15 миллион доллар даромад келтирувчи технология

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Тоғ-кон ва металлургия саноати давлатимиз иқтисодиётини ташкил этувчи асосий, энг йирик тармоқлардан бири ҳисобланади.
     Ҳозирги кунга келиб, мазкур саноат тармоғида ялпи ички маҳсулотнинг 9,2 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. Иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, ички ва ташқи бозорларни янги, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлашда илмий-инновацион фаолият ниҳоятда муҳим.
     Шу муносабат билан ҳар йили иқтисодиёт тармоқларининг муайян муаммоларини ҳал қилиш, рақобатбардош, илмий кўламдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳалари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали молиялаштирилиб, бажариб келинмоқда. Жумладан, геология соҳаси бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида 8,9 миллиард сўмлик 26 та амалий лойиҳа бажарилмоқда.
     Ўтган йили геология бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастури танловларида умумий қиймати 6,25 миллиард сўмга тенг бешта лойиҳа грант ва Навоий тоғ-кон ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари маблағлари ҳисобидан тенг шерикликда молиялаштирилмоқда.
     Навоий тоғ-кон ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида тўпланган 3 миллиард тонна техноген чиқиндини қайта ишлаш технологияларини яратиш бўйича бир гуруҳ олимлар томонидан бажарилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижасида эришилган ютуқлар алоҳида эътиборга молик.
     Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қошидаги “Фан ва тараққиёт” давлат унитар корхонаси профессори, техника фанлари доктори Маҳмуджон Ёқубов раҳбарлигида олиб борилган қатор илмий-тадқиқот лойиҳалари асосида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг саноат металлургик эритиш печларида техноген чиқинди ҳисобланувчи клинкернинг тикловчи хоссаларидан фойдаланган ҳолда мис эритиш технологик жараёни модернизация қилинди.
     Мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган шлаклар билан миснинг йўқолиши камайтирилди. Клинкер таркибидаги мис, олтин ва кумуш металларини ажратиб олишга қаратилган, қайта ишлаш қуввати юқори бўлган энергиятежамкор технология яратилди. Ушбу натижага Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти ва комбинатнинг ишлаб чиқариш тармоғида банд бўлган муҳандислар гуруҳи кўрсатган амалий кўмак туфайли қисқа муддат ичида эришилди. Назарий, экспериментал тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш синовлари натижалари 165 та илмий ишда ёритилиб, иккита монография, иккита ўқув қўлланма чоп этилди. Битта муаллифлик гувоҳномаси ҳамда янги ишлаб чиқилган технологияларга учта патент олинди.
     Энг асосийси, олимлар томонидан ишлаб чиқилган ва жорий этилган янги технология ёрдамида кон-металлургия комбинатларида йилига қўшимча 792,584 тонна мис, 43,3935 килограмм олтин ва 10915,68 килограмм кумуш ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Бунинг натижасида ҳар йиллик иқтисодий самара 15 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
     Мис эритиш шлакларидан барча қимматбаҳо моддалар максимал даражада ажратиб олингандан сўнг шлакларни тўплашга зарурият қолмайди. Улар учун ажратиладиган майдонлар бўшатилиб, комбинатнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бошқа мақсадлар учун фойдаланилади. Шлак қолдиқларидан қурилиш материалларини тайёрлаш технологияси яратилиб, комбинат учун янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин. Бу янги марраларни забт этиш учун олимларимиз олдида янги мақсад ва вазифалар турибди, демакдир.
 
 
Манба: yuz.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.