Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг кредит маблағлари 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади.
Президент қарорига кўра, 2022−2024-йилларда 310 та пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерларининг чорвачилик комплексларида 751 916 бош қорамол йетиштирилади.
2022−2023-йилларда ҳар бир туманда камида 1 тадан гўшт ва сут йетиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар аҳолига кооперация усулида чорва йетказиб беради, йетиштирилган маҳсулотлар қайта ишлаб сотилади.
Қарорга мувофиқ, кооперация усулида гўшт ва сут йетиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйган хўжалик юритувчи субйектларга чорвачилик йўналишида:
- ажратиладиган 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоизидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ҳамда кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим етилади;
- жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг кредит маблағлари 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади.
2022-йил 1-январдан 2023-йил 31-декабргача:
- ҚҚС тўловчиси бўлган чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида йетиштирилиб, гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун субсидия миқдори 2 000 сўмдан 4 000 сўмга ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилади;
- чорвачилик хўжаликлари томонидан кредит ва лизинг шартлари асосида харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари кредит ва лизинг фоизи харажатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
- озуқа екин йер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий етган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилади;
- гидропоника усулида чорва молларига озуқа йетиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.
Тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган озуқа екинларини екиш, йиғиш ва озуқа тайёрлаш қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва еҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025-йил 1-мартгача божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади ҳамда тадбиркорлар ҚҚСни 180 кунгача кечиктириб тўлаши мумкин.