Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мазкур мақола 12news.uz сайтидан олинган ҳолда тақдим қилинмоқда
Маълумки, аҳоли турли қатламларининг O`zLiDeP ва унинг дастурий мақсадларига ишончини мустаҳкамлашда БПТларнинг алоҳида ўрни бор. Айниқса, партия бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аъзоларнинг сифат таркибини яхшилаш, ёшларни тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, партия электорати вакилларини қўллаб-қувватлашда қуйи бўғинлар томонидан жиддий эътибор қаратилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бу ишларни амалга оширишда
Наманган вилояти мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, шу кунга қадар вилоятда партия бошланғич ташкилотлари сони 810 тадан, аъзолар эса 15 минг нафардан ошди. Вилоятда фақат бошланғич партия ташкилотлари сонини кўпайтиришгина эмас, балки уларни сифат жиҳатидан янги поғонага кўтариш, электорат вакиллари орасида обрў-эътиборини, ишончини янада мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
– Қуйи бўғинининг самарали фаолияти туман ва шаҳар партия кенгашларининг қолаверса, вилоят кенгашининг худуддаги мавқеини белгиловчи асосий омилдир, – дейди
O`zLiDeP вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш сектори мудири Эркинжон Аҳмадхўжаев. – Бугун юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермер хўжаликларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг ялпи маҳсулот, янги иш ўринлари яратишдаги улушини кўпайтириш, тадбиркорлик йўлига тўғаноқ бўлаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича қабул қилинаётган қонунлар, Фармон ва қарорлар ўз натижасини бермоқда. Бу янгиликларни, қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини жойлардаги электорат вакилларига, тадбиркорларга, фермерларга кенг тарзда етказишда бошланғич партия ташкилотлари ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Шунинг учун биз вилоятда фақатгина партияга аъзоларни жалб этиш, янги БПТларни очиш билан кифояланмасдан, балки уларнинг ҳар бири билан алоҳида иш олиб боришга эътиборни кучайтирдик.
Дарҳақиқат, партия вилоят кенгаши бошланғич ташкилотлар сонини кўпайтириш билан бирга улар фаолиятида самарадорликка эришиш учун қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, ҳар бир партиявий тадбирни қуйи бўғинларда ташкил этилаётганлиги, бошланғич партия ташкилотлари етакчиларини сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўқитишга эътиборни қаратилаётганлиги, сиёсий таълим маркази томонидан ўқув семинарлари, тренинглар ўтказилаётганлиги ўз самарасини бермоқда. Буни партия аъзолари сонининг кўпайиб бораётганлиги, жипслашаётганлиги, энг муҳими, бошланғич партия ташкилотлари фаоллиги ва ташаббускорлиги кучайиб бораётганлигида кўриш мумкин.
Вилоятда “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” кўрик-танловини уюшқоқлик билан ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шаҳар, туман босқичларида ғолиб бўлган 3 та энг намунали бошланғич партия ташкилоти танловнинг ҳудудий босқичида иштирок этишга йўлланмани қўлга киритдилар.
Партия вилоят Кенгаши бугун мамлакатимиз ижтимоий–иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб бораётган фермер хўжаликлари қошида ҳам бошланғич партия ташкилотлари ташкил этишга алоҳида эътиборни қаратмоқда. Бу бежизмас, албатта. Президентимиз Ислом Каримов ҳам яқинда Наманганга ташрифлари жараёнида фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, уларни кўптармоқли бўлишига имкониятлар яратиш, фермер бугун фақат пахта, ғалла етиштириш билангина кифояланмай, балки боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик сингари йўналишларда ҳам иш олиб боришлари, шу орқали аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат, гўшт, сут маҳсулотлари, мева, сабзавотлар билан таъминлашлари муҳим вазифалар эканлиги хусусида қимматли тавсия ва маслаҳатларни бердилар.
O`zLiDeP матбуот хизмати билдиришича, бу эзгу мақсадларни амалга оширишда O`zLiDeP Наманган вилоят, шаҳар, туман кенгашлари жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари фаоллиги, ташаббускорлигини кучайтириш орқали эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.