(O´zbek) Япония ҳукумати Ўзбекистонни иссиқхона газларини ҳавога ташланиши нол даражасида бўлган ривожланиш йўлига ўтишида кўмак бериш учун 1 млн.доллар ажратмоқда

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Янги ташаббус иқлим ўзгариши таъсирига муносабат билдириш мақсадида иқлимга бардош ривожланиш орқали иссиқхона газларини ҳавога чиқарилишини нол даража бўлишига етишиш учун уни қисқартиришга миллий даражада аниқланадиган ҳиссадан фойдаланишга йўналтирилган.
     Япония ҳукумати Ўзбекистонни иссиқхона газларини ҳавога ташланиши нол даражасида бўлган ривожланиш йўлига ўтишида кўмак бериш учун 1 млн.доллар ажратмоқда
     Ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг ўткир чақириқларига жавобан Япония ҳукумати БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларининг тирикчилиги учун иқлим ўзгаришига бардошли бўлган маблағ манбаларини яратиш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш учун қарийб бир миллион ($ 956 147) АҚШ долларини ажратишни маъқуллади.
     Лойиҳа қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришининг таъсири ва оқибатларига мослашувига, ҳамда Фарғона водийсида иқлим ўзгаришига бардошли бўлган ривожланиш туфайли ҳавога ташланаётган иссиқхона газлари даражасини нолга етказишга ҳисса қўшади. Масалан, иссиқхона газларини қисқартиришда миллий миқёсда белгиланган ҳиссаларни амалга ошириш йўлида саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа секторларида ресурсларни тежовчи технологиялари қўлланилиши, қишлоқ хўжалиги ерларини унумдорлигини ошириш ва сув ресурсларини бошқариш тизимларининг такомиллаштирилиши кўзда тутилган.
     Иқлим бўйича Париж шартномаси доирасида қабул қилинган иккинчи миллий миқёсда белгиланган ҳиссаларни Ўзбекистон ҳавога ташлашларни қисқартириш бўйича режаларини 300 фоизга етказди, 2030 йилга бориб иссиқхона газларини ЯИМ бирлигига солиштирганда ташланишни 2010 йил даражасига нисбатан 35 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда, бу эса дастлабки миллий миқёсда белгиланганҳиссаларда баён қилинган 10 фоизлик қисқартиришдан кўпроқдир. Иккинчи миллий миқёсда белгиланган ҳиссалардаги мослашув чоралари қишлоқ ҳамжамиятларини иқлим ўзгаришининг салбий таъсирларидан ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ҳаракатларни қамраб олади.
     Бир йилга мўлжалланган лойиҳа ташаббусини ишга тушириш 2022 йилнинг март ойига режалаштирилган ва у Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ва Фарғона водийсидаги маҳаллий ҳамкорлар билан амалга оширилади.
     Лойиҳадан кўзланган мақсадга Фарғона водийсида агрометеорологик станциялар тармоғини кенгайтириш, масофавий қамров ва замонавий моделлаштириш асосида агрометеомониторинг учун ақлли операцион тизимни ишлаб чиқиш, ҳамда башоратлаштириш ва эрта огоҳлантириш тизимлар ишончлилигини ошириш орқали эришилади.
     Ирригация мақсадлари учун сув билан таъминланиш бўйича башоратлаш ва эрта огоҳлантириш тизими қишлоқ хўжалиги экинларини асослаб режалаштирилган экишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, лойиҳа Фарғона водийсида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи ҳамжамиятларга агрометеорологик ахборот хизматларини тақдим этишга қаратилади. Уларга башоратлашнинг такомиллаштирилган кузатув маълумотлари ва иқлимга чидамли бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича тегишли маслаҳат хизматлари тақдим этилади, ҳамда улар иқлимни ўзгарувчанлиги мева ва сабзавот экинларини етиштиришни режалаштиришга кўрсатадиган таъсири ҳақида билимларга эга бўладилар.
     Хусусий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай чоралар коронавирус пандемиясидан кейинги даврда хусусий мева-сабзавот бизнесини тикланишида иқлим хатарликларидан муҳофаза қилишда энг муҳим ва зарур ҳисобланади. Шунингдек, лойиҳа трансчегаравий ҳудудлардаги кузатувлар натижасида олинган гидрометеорологик ахборотни алмашиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали Фарғона водийсида яшовчи қўшни давлатлар ҳамжамиятларига ижобий таъсир кўрсатади.
     Ўзбекистонда 1951 йилдан бери кузатилаётган иқлим илиши жараёнлари жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан икки карра баландроқ бўлиб чиқди ва кенг кўламли иқлим хатарликлари мавжудлигини кўрсатди. Айниқса мураккаб вазият Оролбўйи ҳудудида ва Фарғона водийсининг шарқий қисмида юзага келди, бу ерда қурғоқчилик, чўлланиш ва экстремал мавсумий об-ҳаво ҳодисалари иқлим ўзгариши билан янада мураккаблашмоқда ва маҳаллий аҳолининг асосий фаровонлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Демак, ҳосилдорлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари унумдорлиги пасайишининг олдини олиш, ёрдамга энг муҳтож аҳоли гуруҳларини тирикчилиги учун воситалар ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги секторида зудлик билан илмий жиҳатдан асосланган мослашув чораларини қўллаш зарур.
     Япония ҳукумати ва БМТТД ҳеч кимни ортда қолдирмайдиган иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишни қамраб олувчи давлат ислоҳотлари дастурларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кенг кўламли лойиҳалар ва ташаббуслар доирасида амалга оширилаётган Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттирмоқдалар.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.