Геология соҳаси мамлакат иқтисодиётининг узвий таркибий қисми сифатида нафақат ер қаъри бойликларини излаш, балки уларни саноатга тайёр ҳолда етказиб беришда ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бугунги кунда геология-қидирув ишлари – Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ривожланиши, энергетик ва саноат хавфсизлиги ҳамда янги ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйиш учун мустаҳкам пойдевор ҳисобланади.
Ер қаъридаги фойдали қазилмалар – олтин, кумуш, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, литий, хром, никель, кобальт, камёб ер элементлари ва бошқаларнинг захираларини аниқлаш, баҳолаш ва саноатда қазиб олишга тайёрлаш геология соҳасининг асосий вазифасидир.
Шу жиҳатдан, 2021 йилда ташкил этилган «Ўзбек геология қидирув» АЖ мамлакатимиздаги энг йирик геология-қидирув компанияси сифатида қатор йўналишларда фаолият олиб бормоқда.
Мамлакатимизда геология-қидирув ишлари тўрт босқичда – регионал тадқиқот, излаш, баҳолаш ва қидирув босқичларида амалга оширилади. Бу босқичлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳар бир қадам ер қаърининг геологик тузилишини чуқур ўрганиш ва истиқболли конларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда республика ҳудудининг катта қисмида, айниқса, палеозой даври ётқизиқлари жойлашган ҳудудларда кенг кўламли қазилма конлари изланмоқда. Айни вақтда олтин ва мис йўналишидаги тадқиқотлар давлат бюджети ҳамда йирик саноат корхоналари – «Навоий КМК» ва «Олмалиқ КМК» билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Инновациялар ва рақамлаштириш
Сўнгги йилларда соҳада рақамли технологияларни жорий этиш жараёнлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Хусусан, геология-қидирув ишлари билан боғлиқ бирламчи геологик маълумотлар Geobank ва Geobank Mobile дастурлари орқали тўпланади ва марказлашган электрон маълумотлар базаси асосида бошқарилади.
Бундай ёндашув маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, уларга тезкор кириш имкониятини яратиш, шунингдек, халқаро стандартлар – JORC ва CRIRSCO кодекслари талабларига жавоб берадиган ҳисоботларни тайёрлаш имконини берди.
Қидирув ишларида аэрогеофизик технологиялар, космогеологик тасвирлаш, 3D моделлаштириш ва геостатистик таҳлиллар қўлланилиши натижасида катта ҳудудларни қисқа вақт ичида самарали ўрганиш мумкин бўлмоқда.
Янги қидирув стратегиясининг энг муҳим жиҳати – ахборотни рақамлаштириш ва электрон хариталар базасини яратишдир. Бунинг учун 1 : 200 000, 1 : 100 000 ва 1 : 50 000 миқёсли янги хариталар тайёрланмоқда. «Ягона рақамлаштирилган картографик маълумотлар банки» ташкил этилган.
Бу жараён геологик маълумотларни сақлаш, янгилаш ва таҳлил қилиш имкониятларини кескин ошириб, конларни башорат қилишда самарадорликни бир неча баробарга кўпайтирмоқда. Йирик миқёсдаги геологик тадқиқотлар нафақат маълум конларни чуқур ўрганиш, балки ҳудуднинг геологик тузилишини ўрганишга ҳам ёрдам беради. Бу эса фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиш қонуниятларини англаш, истиқболли майдонларни комплекс баҳолаш, янги маъданли зоналар ва томирларни кашф қилиш, кон ресурсларини башорат қилиш имконини яратади.
Яқин йиллар ичида Ўзбекистон геологияси нафақат янги кашфиётларга, балки глобал стандартларга мос инновацион қидирув технологияларига суянган ҳолда ривожланиши кутилмоқда. Бу эса мамлакатнинг минерал-хомашё базасини кенгайтириш, стратегик ресурслар захирасини мустаҳкамлаш ва иқтисодий тараққиёт учун мустаҳкам пойдевор яратишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Истиқболли ҳудудлар
Ўзбекистон – табиий бойликларга бой юрт. Асрлар давомида бу заминдан олтин, мис, газ ва бошқа қатор фойдали қазилмалар кашф этилган, мамлакат саноати ва иқтисодиёти учун асосий ресурсга айланган. Бугун эса геология соҳаси янги босқичга қадам қўймоқда. «Ўзбек геология қидирув» АЖ олдида янги вазифалар, янги технологиялар ва катта истиқболли ҳудудлар турибди.
Сўнгги йилларда ер юзасига чиқиб турган кўплаб қазилма конлари аллақачон ўрганилган ва ишлаб чиқаришга жалб қилинган. Шу боис эндиликда геологик қидирув ишларининг асосий эътибори ер остидаги ёпиқ қисмлар ва чуқур горизонтларни ўрганишга қаратилмоқда. Интеграциялашган тадқиқотлар – геофизик, геокимёвий, космогеологик усуллар кенг қўлланилмоқда. Стратегик аҳамиятга эга ресурслар – олтин, рангли ва ноёб металлар ва норуда қазилмалар устувор аҳамият касб этмоқда.
Бу йўналишлар нафақат иқтисодий, балки стратегик мустақиллик нуқтаи назаридан ҳам муҳим.
Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудлари бўлажак кашфиётлар учун катта салоҳиятга эга. Масалан, Қорақалпоғистон ва Устюрт платоси – углеводородлар учун, Қизилқум региони – олтин ва уран конлари бўйича истиқболли, Фарғона водийси – нефть ва газ ресурслари билан муҳим аҳамиятга эга, Тошкент ва Жиззах вилояти тоғ ҳудудлари – олтин, рангли ва нодир металлар изланишлари учун, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти чўл ҳудудлари – углеводород ва ер ости сувлари нуқтаи назаридан муҳимдир.

Муаммо ва вазифалар
Соҳада ечимини кутаётган қатор масалалар ҳам мавжуд. Масалан, ер қаърининг ёпиқ участкалари ва чуқур горизонтлари етарлича ўрганилмаган, шунинг учун қўшимча изланишларга эҳтиёж катта. Замонавий илғор технологияларни қидирув ишларига кенг жалб этиш талаб этилмоқда.
Геология-қидирув соҳаси бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, у нафақат ресурслар базасини кенгайтиради, балки мамлакатнинг умумий инвестиция иқлимини шакллантиришда ҳам ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Маълумотларнинг очиқлиги, халқаро стандартлар асосида иш юритиш ва илмий-техник имкониятларни ривожлантириш соҳанинг жозибадорлигини янада оширади. Шунингдек, кадрлар ва технологиялар масаласини комплекс ҳал қилиш орқали Ўзбекистон яқин йилларда нафақат минтақада, балки жаҳон миқёсида ҳам геология соҳасида етакчи давлатлардан бирига айланиши мумкин.

Намуналар ҳаракати
«Ўзбек геология қидирув» АЖда намуналар ҳаракатини назорат қилиш бўйича мустақил дастур ҳам жорий этилган. Ушбу ахборот тизими лаборатория таҳлилига юборилган геологик намуналарни рўйхатга олиш, уларнинг ҳаракатини кузатиш, жорий жойлашувини аниқлаш, майдалаш цехлари ва лабораториялар кесимида автоматик ҳисоботлар шакллантириш ҳамда натижаларни электрон шаклда тақдим этиш имкониятини беради. Бу ечим ишлаб чиқариш жараёнининг шаффофлигини оширади, намуналар йўқолиши ёки кечикишини бартараф этади ва жараён устидан тўлиқ мониторинг ўрнатади.
Базадаги барча геологик маълумотлар кодлаштирилган бўлиб, улар Datamine, Micromine ва Leapfrog каби замонавий геологик дастурларга бевосита юборилади. Натижада блок-моделлаштириш, 3D геологик моделлаштириш, геостатистик таҳлил ва минераллашган зоналарни аниқлаш каби жараёнлар тез ва аниқ амалга оширилади.
Рақамли геология бошқармаси мутахассислари томонидан GEOBANK тизимидан олинган маълумотлар геологик ахборот тизимлари ёрдамида маъдан таналарининг морфологик тузилиши ва ер қаъридаги жойлашуви 3D визуал кўринишда қайта ишланади.
Геологик ахборот тизимлари ёрдамида маъдан таналарининг блокли моделлари тузилиб, уларнинг захиралари Ўзбекистон Республикаси Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг талаблари ва қидирув натижалари, минерал ресурслар ва маъдан захиралари ҳақидаги халқаро ҳисобот JORC кодексининг стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Захиралар JORC кодекси асосида ҳисобланади, ҳамда дастлабки техник-иқтисодий асослаш (PFS) ҳисоботи ишлаб чиқилади.

Элмурод ЭРГАШЕВ, Бошқарув раиси ўринбосари, бош геолог