Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалар муҳокама қилинди.
Бўлажак Ўзбекистон-Италия саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди, унинг мазмунли қисми ва шартномалар лойиҳалари батафсил кўриб чиқилди, дейилади маълумотда.
Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Ватикан вакили билан учрашгани хабар қилинганди.
Манба: Kun.uz