Ўзбекистон – Италия саммити ўтказилади

2019 йилнинг 11 декабрь куни Рим шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Италия Республикаси бош вазирининг дипломатик маслаҳатчиси, элчи Пьетро Бенасси билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалар муҳокама қилинди.

Бўлажак Ўзбекистон-Италия саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди, унинг мазмунли қисми ва шартномалар лойиҳалари батафсил кўриб чиқилди, дейилади маълумотда.

Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Ватикан вакили билан учрашгани хабар қилинганди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.