Rivojlanish istiqbollari

Маҳаллийлаштириш дастури – инновация имкониятларининг асосий драйвери

1/2021

     Ишлаб чиқаришни ма­ҳал­лийлаштириш ва импорт ўрнини бо­сувчи маҳсу­лотлар тури ҳамда ҳаж­мини ошириш иқтисодий ривожланишнинг муҳим шартларидан ҳи­собланади. Бу борада мамлакатимиз раҳбари ва ҳуку­матимиз томонидан аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, маҳаллийлашти­ришни чуқур­лаштириш ва унинг миқёс­ларини кенгайтиришни жадаллаштириш, юқори қўшилган қийматни ­шакллантириш, мавжуд хом ашё ресурслари ва имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тизимли олиб борилмоқда.
     Маҳаллийлаштириш дастури иж­росини таъминлаш Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятининг ажралмас қисми сифатида асосий иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш­га шароит яратмоқда. Бугунги кунда бошқа маҳал­лий корхоналар қа­тори НКМК маҳаллий­лаштирилган маҳсу­лотларни ишлаб чи­қаришнинг локомотивларидан сана­лади.
Маҳаллийлаштириш дастури, аввало, технологик, кон-шахта, майдалаш-саралаш ва бошқа маҳсулотлар учун олдин импорт қилиб келтирил­ган бутловчи буюмлар ҳамда эҳтиёт қисмларга бўлган талабни таъминлашга йўналтирилган.
     Президентимизнинг 2016 йил 26 декабрдаги «2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқа­ришни маҳал­лийлаштиришнинг истиқболли лойиҳа­ларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида НКМК томонидан умумий қиймати 403,9 млрд. сўм бўлган 86 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Натижада 1М63Н, НТ-425 моделидаги токарлик дастгоҳларининг янги турлари, НФ-1200 моделидаги универсал фрезалаш дастгоҳи, технологик жи­ҳатдан ишлаб чиқарилиши мураккаб бўлган Ц-50 қу­юлтиргичи, гидроцик­лон қурилма­лари, скрепер лебёдкаси, янги турдаги насослар, импорт редукторларининг аналоглари, беркитиш арматуралари, кон-шахта ва технологик ускуналар учун эҳтиёт қисмлар, оғир юк ташувчи кон машиналарини капитал таъмирлаш каби маҳсулот ва хизматлар маҳаллий­лаштирилди.
     2019 йил 25 сентябрда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғи­лишида Навоий кон-металлургия ком­бинатига Маҳаллийлаштириш дас­турига мувофиқ ишлаб чиқариш ҳаж­мини камида 30 фоизга ошириш топширилган эди. Шунга кўра, биргина ўтган йилнинг ўзида 352,3 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсу­лотлар ишлаб чиқарилди ва 2019 йил­га нисбатан ўсиш суръати 152 фоизни ташкил этди. Жорий йилда эса 154 та маҳаллийлаштириш лойи­ҳаси бўйича 432,9 млрд. сўмлик маҳсулотлар­ни етказиб бериш режалаш­тирилган.
     Корхона нафақат маҳаллийлаш­тириладиган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини ошириш, балки уларнинг номенклатурасини кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Маҳал­лийлаштириш дастури доирасидаги маҳсулотлар турлари йилдан-йилга кўпаймоқда.
     Таъкидлаш лозимки, комбинатнинг ҳар бир бўлинмаси, шу жумладан, янги турдаги ҳамда юқори ликвидли маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшмоқда.
     Марказий Осиёдаги энг йирик машинасозлик корхоналаридан бири бўлган ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича асосий бўлинма ҳисобланувчи Навоий машинасозлик заводида ўтган йили инвестиция лойиҳаси доирасида 5-гидрометаллургия заводи учун илғор технологиялар асосида илк марта МШР 2,1 × 3 м шарли тегирмон ишлаб чиқарилди.
     2020-2021 йилларда техник аудит натижаларига кўра Марказий кон бошқармаси 2-гидрометаллургия заводи учун МШЦ 5,5 × 6,5 м шарли тегирмонини импорт бўйича харид қилиниши режалаштирилган эди. Бироқ, технология жараёнларининг мураккаблиги билан боғлиқ хатарларга қарамасдан, шунингдек, валюта маблағларини иқтисод қи­лиш мақсадида комбинат раҳбарияти томонидан Навоий машинасозлик заводида ушбу турдаги шарли тегирмонни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан қарор қабул қилинди.
     2021 йилнинг I чорагида ўзлаштирилиши режалаштирилган йирик ўлчамли МШЦ 5,5 × 6,5 м шарли тегирмонни ишлаб чиқариш саъй-ҳаракатлари 2020 йилнинг декабрь ойида якунига етди. Тегирмон Марказий кон бошқармаси 2-гидрометаллургия заводида ишга туширилди. Импорт ўрнини босиш самараси ва валюта маблағларини иқтисод қилиш 2,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
     Корхонада маҳаллий ишлаб чи­қарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақ­садида «шатакка олиш» механизми жорий этилган. Бунда эҳтиёт қисм­лар ва бутловчиларни ишлаб чи­қариш ҳамда ўзлаштириш ҳажмла­рини технологик ва муҳандислик йўналишларида кўмаклашган ҳолда маҳаллий корхоналарга қисман ўтказиш кўзда тутилган.
 
 
Улуғбек САНАҚУЛОВ,
Навоий кон-металлургия комбинати Маҳаллийлаштириш дастурларини
шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.