Bozor mexanizmlari

Barqaror o‘sish sur’atlarini ta’minlovchi strategiya

     Ўзбекистонда макроиқти­содий ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлаш учун ишлаб чиқа­ришни такомиллаштириш, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилишга йўналтирилган давлат дастурлари қабул қи­линганлиги, «Навоий», «Ангрен», «Жиз­зах» эркин иқтисодий-индус­триал ҳу­дудлар ташкил этилганлиги муҳим аҳа­мият касб этди. Айни пайтда, иқтисо­диётнинг саноат ва қиш­лоқ хўжалиги соҳаларида туб таркибий ўзгариш­лар давом эттирилганлиги, хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнес­ни жадал ривожлантириш мақсади­да соҳа вакиллари манфаатларини ҳи­моя қилиш 2016 йилнинг энг усту­вор йў­налиши сифатида белгиланди. Мам­лакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини жаҳон ҳамжамия­ти эътироф этаётгани, бу Ўзбекистон­нинг ўзига хос ва ўзига мос тарақ­қиёт йўли – «ўзбек моде­ли»да акс эттирил­ган стратегик йўлнинг нақа­дар тўғри танлангани ­билан боғлиқ эканлигини ижтимоий-иқти­содий жа­раённи таҳ­лил қилаёт­ган экспертлар ҳам қайд этмоқда.
     2015 йилда амалга оширилган кенг кўламли, узоқни кўзлаган исло­ҳотлар ҳаётга татбиқ этилиши эркин тадбиркорлик учун турли имтиёз ва преференциялар берилиши, инвес­тициялар, аввало, чет эл инвестиция­лари ҳажмини ошириш ва жорий этиш иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблигини таъминламоқда. Жа­­ҳон молиявий-иқтисодий инқиро­зи ҳамон давом этаётганлигига қарамас­дан, 2015 йилда ялпи ички маҳсу­лот ҳамда саноат ишлаб чиқариш ҳаж­ми саккиз фоиз, қишлоқ хўжали­ги маҳ­сулотлари қарийб етти фоиз, қури­лиш-монтаж ишлари ҳажми сал­кам 18 фоизга ошди.
     Мамлакатимиз мустақилликка эришган пайтда айрим халқаро молиявий ташкилотлар республикамиз­да ривожланган давлатларда қўлла­нилган бозор механизмларини татбиқ этишни тавсия этган эдилар. Аммо, Ўзбекистон улардан тўғридан-тўғри нусха кўчирмади. Дунёда тан олинган моделларнинг энг яхши жи­ҳатларини ўрганиб, ўзимизга мос ва хос тарақ­қиёт йўлини танландик. Бу йўл улуғ Юртбошимизнинг фидойилиги ва қатъ­ий саъй-ҳаракатлари билан рес­публикамизнинг ижтимо­ий-иқтисо­дий салоҳияти, халқимиз­нинг давлатчилик тарихи, миллий-диний қадри­ят­лари ҳамда жаҳон таж­рибасини ҳи­собга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
     Машҳур беш тамойилда иқтисо­диётнинг сиёсатдан устуворлиги, дав­лат – бош ислоҳотчи, қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат юритилиши, бозор иқтисодиётига бос­қич­ма-босқич ўтишга асосланган маз­кур модель бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш стратегияси сифатида барча амалий ишларимизнинг мус­таҳ­кам пойдевори, тараққиётимиз­нинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди.
     Ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, бу стратегия бозор иқтисоди­ёти назарияларини янада бойитди, ўтиш даврини бошидан кечираётган давлатлар учун яна бир намунага айланди.
     Бу моделнинг барча синовлардан муваффақиятли ўтишига сабаб бўлган омиллари кўп. Уларнинг энг асосийлари – иқтисодий, сиёсий ва ижтимо­ий ислоҳотларни амалга оширишда турли хил сакрашларсиз, яъни инқи­лобий йўлдан эмас, балки тадрижий (эволюцион) ривожланиш йўлидан бориш тамойили қўлланилгани му­ҳим роль ўйнади.
     Ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош масъулиятни ўз зиммаси­га олиши ана шундай тадрижийликнинг муҳим жиҳатини ташкил эт­ди. Халқаро ташкилотлар ҳам бугун ўтиш даври иқтисодиётида, чуқур ислоҳот­ларни амалга оширишда давлатнинг роли ҳақиқатан ҳам катта эканини, буни Ўзбекистон тажрибаси амалда исботлаганини тан олди. Ҳали-бери охири кўринмаётган мо­лия­вий-иқти­со­дий инқироз шароитида ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам иқти­со­диётни тартибга солишда давлатнинг роли ошаётгани, бу борада Ўзбе­кис­тоннинг йўли на­қадар тўғри эканини кўрсатмоқда.
     Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти томонидан маъмурий – буй­руқбозлик тизимига асосланган ночор иқтисодиётни тиклаш учун исло­ҳотларнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгилаб берилди:
     Биринчидан, иқтисодиётни бош­қа­ришда давлатнинг ролини кескин чеклаш, давлатнинг бошқарув тузилмалари ва уларнинг вазифаларини қисқартириш, давлат бошқарув органларини сақлаб туришга сарфланаётган харажатларни камайтириш, давлат вазифалари ва ваколатларини тобора кўпроқ жамоат, нодавлат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўтказиш тамойили қўлланилди.
     Иккинчидан, бошқарувни марказлаштирмаслик, айрим вазифаларни эса ҳудудий бошқарув бўғинларига кенг кўламда топшириш, ортиқча маъ­мурий вертикал тузилмаларни тугатишга эътибор бериш. Барча даражадаги ҳокимликларнинг ислоҳот­лар­ни амалга ошириш, жойлардаги иш­ларнинг аҳволи, иқтисодий ва иж­тимоий муаммоларни ҳал этиш, банд­лик муаммоларини ечиш ҳамда аҳо­ли турмушини фаровонлаштириш борасидаги масъулиятини кучайтириш.
     Учинчидан, бозор иқтисодиёти та­лабларидан келиб чиққан ҳолда, айрим тармоқ ва ҳудудий бошқарув ту­зилмаларини қайта тузиш, бирлаштириш, қисқартириш ва тугатиш асо­сида иқтисодиётни бошқариш тузилмалари самарадорлигини таъминлаш. Бугунги кунда нафақат айрим бўғинлар­ни, балки қилинаётган сарф-харажатларни деярли оқлама­ётган айрим идо­раларни ҳам сақлаб қолиш қай да­ражада мақсадга муво­фиқ, деган масалани қайта кўриб чи­қиш.
     Тўртинчидан, бошқарув тизимининг самарадорлигини сифат жиҳати­дан янги босқичга кўтариш. Қарор­лар­ни тайёрлаш ва қабул қилиш сифатини сезиларли даражада ошириш, уларнинг ижроси устидан таъсирчан назорат механизмини жорий этиш. Вазирлик ва хўжалик бирлашмаларининг мавжуд бошқарув шак­ли, усул ва методларини маъмурий-буйруқбозликдан халос қилиш, уларнинг корхоналар хўжалик фаолиятига аралашиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил­лигини чеклашига йўл қўймаслик учун тегишли чора-тадбирларни амал­га ошириш.
     Бешинчидан, замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш, кераксиз ҳисоботларни ва қоғозбозликни қисқартириш асосида давлат бошқаруви тизимини бос­қичма-босқич модернизация қилиш ҳисобидан унинг самарадорлигини ошириш.
     Ўзбекистонда макроиқтисодий бар­қарорликка эришиш сиёсати амал­га оширилиши натижасида ис­лоҳот­ларнинг биринчи босқичида 1991 йилга нисбатан иқтисодий пасайиш бошқа МДҲ мамлакатларидек оғир кечмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Респуб­ликасининг Биринчи Президенти қайд этганидек, «Барқарор­лаштириш сиёсати – энг аввало, бу макроиқтисоди­ётда мувозанатни сақ­лаш, ишлаб чи­қаришнинг кескин пасайишига ва ом­мавий ишсизликка йўл қўймасликдир. Шунингдек, у пул қадрсизланишининг, пул эмиссиясининг бошқарили­шини таъминлаш, тўлов балансини бир меъ­ёрда сақлаш соҳасида аниқ мақ­садни кўзлаб олиб бориладиган давлат сиё­сатидир. Барқарорлашти­риш сиёсатининг мақса­ди бошқариб бўлмайди­ган, иқтисодий пасайишга олиб кели­ши мумкин бўл­ган ички, ҳам ташқи му­возанатсизликни четлаб ўтиш­дан, зарур бўлган тақдирда эса, уни тўғри­лашдан иборат».
     Айни пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётгaн oқилoнa сиёсaт тaдбиркoрликкa кeнг йўл oчиб бeр­мoқдa. Бугунги кунга келиб, сoлиқ ҳи­сoбoтлaрини тaдбиркoрлик субъeкт­лaрининг 98 фoизи қoғoз тўлдириш билaн эмaс, бaлки бeвoситa элeктрoн шaклдa тaқдим этмoқдaлaр. Ишлaб чиқaрувчи кoрxoнaлaр юқoри сифaтгa эгa бўлгaн тexнолoгиялaр билaн жи­ҳoзлaнмoқдa. Айниқса, бу борада Ўзбeкистoн Caвдo-сaнoaт пa­лaтaси кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни ривoжлaнтиришгa муносиб ҳис­сa қўшмoқдa. Xусусaн, Тaш­қи иқ­тисoдий фaoлият миллий бaнки ҳузу­ридa Кичик бизнeс вa xусусий тaд­бир­кoрлик субъeктлaрининг экс­пoрт фaoлиятини қўллaб-қувaтлaш жaмғaр­мaси тaшкил этил­гaни муҳим қaдaм бўл­ди. Мазкур жaмғaрмa юздaн oр­тиқ xoрижий тaш­килoтлар билaн ҳaм­кoрлик ўрнaтгaнлиги боис, Ўзбeкис­тoндa иш­лaб чиқaрилгaн ёр­лиғи ос­ти­даги мaҳ­су­лoтлaрни жaҳoн бoзo­ридa янaдa кeнг тaрғиб этиш, ўз маҳ­су­лот­ларини экспoрт қилувчи кoрxo­нaлaр сaфи тобора кeнгaйиб бориши учун xизмaт қилмоқда.
     Бу эса, ўз навбатида, мамлакатнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичи бўлган ЯИМнинг йиллик ўсиши­га сабаб бўлмоқда. Республикамизда 1996 йилдан бошлаб иқтисодий ўсиш давом этмоқда. Яъни, ялпи ич­ки маҳ­су­лотнинг йиллик ўсиши 2008 йилда 9 фоизга, 2009 йилда 8,1 фоизга, 2010 йилда 8,5 фоизга, 2014 йилда 8,1 фоизга, 2015 йилда 8 фоизга ўсди.
     Бундай иқтисодий ўсишга эришишда, авваламбор, кенг кўламли бо­зор ислоҳотларини жорий этиш ва хо­рижий инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўз­гаришларни амалга ошириш ва экспортга ихтисослашган янги тармоқ ва корхоналар барпо этиш, кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган, ҳар томонлама пухта ўйланган сиёсат­нинг амалга оширилаётгани принципиал аҳамиятга эга бўлди.
     Энг муҳими, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик одамларга ўз би­лим ва малакасидан, тадбиркорлик қобилиятидан келиб чиққан ҳолда эр­кин меҳнат қилиш, унинг маҳсули­дан ўзи ва жамият аъзоларини баҳраманд этиш, мулкка эгалик қилиш, барқарор даромад манбаларини яратишнинг энг муҳим омилига айланди. Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар улуши 2010 йилда 47,1 фоизни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 52 фоизни ташкил қил­ди.
     Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014–2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016–2017 йилларда иқтисо­дий ўсиш прогнозлари бўйича дунё­даги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани, ал­батта, барчамизни мамнун этади.
     Мамлакатимизда жаҳон молия­вий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирини бартараф этиш ҳамда ин­қироздан сўнг барқарор ва мутаносиб иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида 2009–2014 йил­ларга мўлжалланган ишлаб чиқариш­ни узлуксиз модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиёт рақобатбардошлигини до­имий равишда ошириш, экспорт салоҳиятини ўстириш мақсадида инновацияларни жорий этиш асосида чуқур таркибий ўзгартиришлар учун энг муҳим инвестициявий лойиҳалар дастури амалга оширилди. Шунингдек, меҳнат сиғими юқори ва рақобат устуворлигига эга бўлган, аҳоли банд­лигини юқори даражада таъминлаш­га қодир бўлган тўқимачилик, пойаб­зал, озиқ-овқат саноати тар­моқла­ри ҳам жадал ривожлана бошлади. Бунинг натижасида мамлакат экспорт салоҳияти ривожланади ва мустаҳ­кам­ланади, экспорт таркиби диверсификацияланади.
     Бугунги кунда иқтисодиётнинг юқо­ри суръатлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун мавжуд барча захира ва имкониятларни сафарбар этиш борасида қабул қилин­ган стратегия давом эттирилмоқ­да.
 
Абдиманнон ХАЙИТОВ,
иқтисод фанлари номзоди;
Хуршид ЭГАМОВ,
мустақил тадқиқотчи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.