Iqtisodiy rivojlanish asoslari

Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik – rivojlanish omili

1-2/2018

     Мамлакатимизда аҳоли­нинг бандлиги ва даромадларининг бар­қарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларини ҳал этишда тобора му­ҳим ўрин тутаётган кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорликни ривож­лантириш, рағбатлантириш ва қўл­лаб-қувватлашга янада устувор аҳа­мият берилмоқда. Бу борада Мам­лакатимиз Президенти Ш.М. Мирзиё­ев­нинг ташаббуслари билан ишлаб чиқилган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ»да «… хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағ­бат­лан­тириш…» муҳим вазифа сифатида белгилаб берилиши ҳам мазкур масаланинг нақадар долзарб аҳамият касб этишидан далолат беради».
     Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва ривожланган давлатлар тажрибасига таяниб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни устувор йўналиш сифатида белгилашнинг қуйи­даги сабабларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
     ● кичик бизнес ички бозорни зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдиришнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилиши;
     ● кичик бизнес жаҳон ва минта­қалар бозорларидаги талаб ва конъюнктура ўзгаришларига анча тез мослашиши;
     ● кичик бизнесни ташкил қилиш ва юритиш катта харажат ҳамда капитал қўйилмаларни талаб этмас­лиги;
     ● кичик корхоналарга нисбатан кичик бизнеснинг жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг таҳдид ва салбий оқибатларига бардош бера олиш қобилиятининг анча юқори­лиги;
     ● кичик тадбиркорлик нафақат даромад манбаи, балки одамларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятини рўёбга чиқариш воситаси эканлиги фаркимизнинг яққол далилидир.
     Ўзбекистонда мустақиллик йилларида тадбиркорлик муҳитини яратишнинг дастлабки босқичида унинг ҳуқуқий асослари яратилди. Шу жумладан, «тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида», «Рақобат тўғрисида» ва «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғри­сида»ги қонунлар қабул қилинди. Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг нафақат товар ва хизматлар ишлаб чиқаришда, балки аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашдаги ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, бу соҳани қўллаб-қувватлаш­нинг самарали механизмлари жорий қилинмоқда. Хусусан, уларни қўллаб-қувватлашда амалдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, банк кредитларининг мақбул фоизларда берилиши ва солиқ соҳасидаги имтиёзларнинг янада кенгайтирилиши каби чора-тадбирлар улар фаолиятининг самарадорлигини оширишда муҳим амалий аҳамият касб этмоқда. Бу борада кичик тадбиркорлик субъктларини рағбатланти­риш ва кўллаб-қувватлашда солиқ юки даражасини оптималлаштириш иқти­содий фаолликни оширишда муҳим омил сифатида қаралиб, улар учун ягона солиқ тўлови 5 фоиз этиб белгиланди. Бундай имкониятлар барқа­рор ўсиш сураътларида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, со­ҳада амалга оширилаётган ислоҳот­лар натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 2016 йилда 56,9 фоизни, саноатда 45,3 фоизни, қишлоқ хўжалигида 98,2 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъктлари сони 218170 тани ташкил этиб, унда иқтисодиётда жами банд бўлганларнинг 78,2 фоизи меҳнат фаолияти билан банд. Ушбу кўрсаткичлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланишининг асосий макро­иқтисодий кўрсаткичларини ҳам ифо­далайди. Бу эса иқтисодий тарақ­қиётнинг макроиқ­тисодий жиҳат­ларида яққол кўринади. Бунда аҳоли­нинг иқтисодий фаоллиги муҳим ўрин тутади.
     КБХТ мамлакатимиз иқтисоди­ётининг 2000–2016 йиллардаги ривожланишининг муҳим омили сифатида уни ҳар томонлама қўллаб-қув­ватлаш ва рағбатлантирилиши натижасида унинг ЯИМдаги улуши 2000 йилдаги 31,0 фоиздан 2016 йилда 56,9 фоизгача ошди (1-расм).

09a_Nasimov_uz

     Шунингдек, 2000–2016 йилларда унинг иқтисодиёт тармоқларидаги улуши ҳам сезиларли даражада ўсиб, саноатда 12,9 фоиздан 45,3 фоизга, қишлоқ хўжалигида 73,6 фоиздан 98,2 фоизга, қурилишда 38,4 фоиздан 67,8 фоизга, савдода 74,1 фоиздан 89,6 фоизга ошган.
     Кейинги даврларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисо­диётнинг ўзгаришларга тез мослашувчан соҳаси сифатида ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш, хизмат кўрсатишнинг янги ва замонавий турларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қарорларнинг амалиётга кенг тадиқ этилиши, текшириш ишларининг қисқарганлиги, биз­нес юритиш учун молия ва вақт ҳара­жатларининг камайганлиги, рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тизимининг жорий этилиши натижасида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сони жадал ошиб, уларнинг иқтисо­дий кўрсаткичларида ҳам ижобий тенденциялар юз бермоқда.
     Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик нисбатан кичик хўжалик юритувчи субъект бўлиши билан ушбу фаолият турида бандликнинг анчагина қисми яратилмоқда. Бу эса, бандликни таъминлашнинг муҳим йўналишлари сифатида, шахсий меҳнат фаолиятида чорвачилик, касаначилик, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликнинг бошқа шаклларига ҳам эътибор қаратилиши натижасида рўй бериб, аҳоли даромадларининг ошиб боришида яққол намоён бўлмокда. Кейинги йилларда аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидан олаётган даромадлари барқарор ўсиб, 2016 йилда 55,2 фоизни ташкил қилган. Кўриниб турибдики, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ даромадлар оила даромадлари таркибида салмоқли ўрин эгаллаб бормоқда. Бу эса бозор муносабатларининг ривожланиш даражаси билан изоҳланиб, ўз навбатида ижтимоий тўловлар улушининг бирмунча пасайишига олиб келади.
     Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қўллаб-қувватланиши кўп жиҳатдан ажратилаётган кедитлар салмоғига ҳам боғлиқ. Бироқ ти­жорат банклари ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг талабларини тўлиқ қондириши лозим. КБХТ ва банк-молия институтлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011–2015 йилларда респуб­лика молия-банк тизимини янада ис­лоҳ қилиш ва барқарорлигини оши­риш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли қарори муҳим аҳа­мият касб этди. Ушбу қарорга муво­фиқ 2011–2015 йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субект­ларини кредитлаш ҳажмини 2,7 баробарга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг имтиёзли кредит линиялари ва грантларини фаол жалб қилиш ва ўзлаштириш каби ис­тиқболли йўналишлар белгилаб берилган.
     Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳаракати бундан кейин ҳам ҳар томонлама қўллаб-қув­ватланади. Президентимиз томонидан белгилаб берилган 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида энг муҳим устувор вазифалардан бири – хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳага тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш масаласи эканлиги ана шундан далолат беради. Зотан, мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал суръатларда ривожланиши, аҳоли­нинг ҳаёт даражаси ва сифати юксалиши кўп жиҳатдан кичик бизнес ис­тиқболи билан чамбарчас боғ­лиқдир.

 
Дилмурод НАСИМОВ,
иқтисод фанлари номзоди
 
Шаҳзод Имомов,
мустақил изланувчи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.