“Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” – “Экономический вестник Узбекистана” журнали таҳририяти ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ҳар қачонгидан кенгайтиришга баҳоли қудрат ҳисса қўшишга қатъий аҳд қилган. Худди шу мақсадда айни кезларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагига таяниб, журналнинг Ўзбекистон ва Франция республикалари ҳамкорлигига бағишланган махсус сонини тайёрламоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан […]
Каштачилик, зардўзлик, заргарлик, ўймакорлик, ҳайкалтарошлик буюм-жиҳозлари моҳир ва тиниб-тинчимас ҳунармандларимизнинг машаққатли ва ҳалол меҳнатлари маҳсулидир.
Туризм дунё иқтисодиётида энг даромадли ва жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири. Бугунги кун тадқиқотлари туризм инфратузилмасини дунё бўйича учинчи даромад олиб келаётган соҳага айланганини кўрсатмоқда.
Бугун барча халқлар ҳаётида туб ўзгаришлар рўй бермоқда. Масалан, ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг равнақ топиши, аҳоли турмуш даражасининг юксалиши, урбанизациянинг кучайиши туризмга бўлган эҳтиёж ортишига олиб келмоқда.
Металлургия ҳозирги замон жаҳон иқтисодий тизимининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Бошқа етакчи тармоқларнинг фаолият даражаси кўп жиҳатдан металлургия саноати нечоғли ривожланганига боғлиқ.
Асрлар давомида маданий ва маънавий турмуш тарзи ҳамда анъаналар асосида шаклланиб, сайқал топиб келаётган миллий қадриятларимиз халқимиздаги ўзига хос хусусият – бунёдкорлик фазилатининг сабабчиси десак муболаға бўлмайди.