Мамлакатимиз кимё саноатидаги йирик қувватлардан бири – Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи фойдаланишга топширилганидан сўнг Ўзбекистон дунёдаги азот, фосфор ва калий ишлаб чиқарувчи 11 давлат қаторидан жой олди.
Қашқадарё вилоятида кимё индустрияси субъектлари ниҳоятда кам бўлиб, энг кўзга кўрингани Деҳқонобод калий заводидир.
Инсон умри дарёга ўхшайди. Умр дарёдек оқиб кетганини одамнинг ўзи билмай қолади. У гоҳ сокин, гоҳ шиддатли бўлиб бўлиб оқади. Бир куни дарёдаги пўртанадек, инсон ҳаётида ҳам кутилмаган воқеалар содир бўлади. Шу ерда умрга нуқта қўйилади… Журналистиканинг нони қаттиқ дейишади. Унга чидаган бор, чидамаган бор. Айниқса, журналистикада аёл кишининг фаолият […]
Мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиёдаги биринчи азот заводи ҳисобланган «MAXAM-CHIRCHIQ» акциядорлик жамиятининг тарихи 1932 йилдан бошланган.
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019–2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастурини тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8–9 октябрь кунлари Франция Республикасига амалга оширилган расмий ташрифи арафасида ушбу мамлакат Президенти Эммануэл Макрон қаламига мансуб «Революция» китоби ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр этилди.
Журналнинг ушбу сони Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисининг дипломатик миссияси якунланишига тўғри келди.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Европа йўналиши давлат мустақиллиги қўлга киритилган дастлабки йиллардан бошлаб энг устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.
Шу боис журналимиз Бош муҳаррири Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурейя Эр билан унинг ватанида тўқимачилик тармоғи қай тарзда ривожлангани, иқтисодиётда қандай ўрин тутаётгани ҳамда мамлакатларимизнинг айни йўналишдаги ҳамкорлиги ҳақида суҳбатлашди.