Tashkent City халқаро бизнес марказининг илк объектлари – Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилди. Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни ушбу иншоотларни келиб кўрди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Олмазор туманида янги жойда қад ростлаган Тошкент чинни заводини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фарғона вилояти «Тараққиёт» аҳолини турмуш тарзини ривожлантириш маркази вакили Шамшод Юнусов лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берди.
Бугун, 8 октябрь куни, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги биносида Жаҳон Банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва вазирлик вакиллари иштирокида «Инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишдаги янгича ёндашувлар» мавзусида конференция ўтказилди.
Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомига эга бўлиши масаласи келаси йил ҳал қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
“Ўзбеккино” ахборот хизмати хабарига кўра, бу йилги фестивал дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши кўзда тутилган.
Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Транспорт вазирлигида Ҳиндистоннинг “Delhi International Airport Limited” компаниясининг молиявий директори Санжив Эдвард бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
«Мамлакатимизда жами юкларнинг 98 фоизи ва йўловчиларнинг 88 фоизи автомобиль йўллари орқали ташилади. Кейинги йилларда юртимиз экспортида тайёр маҳсулотлар улуши кўпайиб бормоқда.