Новости

2017-2020 йилларда солиқ ва йиғимлар 35 тадан 16 тага қисқартирилди (4 йиллик сарҳисоб)

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, фойда солиғи ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини унификациялаш, норезидентлар соф фойдасига солиқ ҳамда айрим йиғимларни бекор қилиш ҳисобига 2018 йилда солиқ ва йиғимлар сони 35 тадан 30 тага қисқартирилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудларни ривожлантиришга кўмаклашади

Президентнинг 13 августдаги қарори билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига янги вазифалар юклатилди.

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 август ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,5 мингтани ташкил этиб, улардан 12,9 мингтаси фаолият юритмоқда. Фаолият кў́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 772 тага ошган.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб 1 миллиард долларга кўпайди

Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,11 миллиард долларга етди, бу бир ой олдинги кўрсаткичдан 965 миллион долларга кўпдир.

Тошкентда хизматлар соҳасида 415 мингдан ортиқ иш ўрни очилади

Июнь-декабрь ойларида Тошкентда хизматлар соҳасида 415 мингта иш ўрни яратиш мўлжалланган. Бу ҳақида 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёевга пойтахтда хизматлар соҳасида янги иш ўринлари ташкил этишга доир лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.

Жорий йил ўтган даврда онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилди

Бу ҳақида АОКАда Республика товар хом-ашё биржаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўзбекистонда ўтган ойда 1 543,8 минг тонна картошка етиштирилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 45,8 трлн сўмни ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 98,3 фоизни ташкил этди.

«UzAuto Motors» соф фойдаси қарийб 70 фоизга ўсди

«UzAuto Motors» компаниясининг соф даромади ярим йилда қарийб 70 фоизга ошиб, 10,6 трлн сўм (996,5 млн доллар)ни ташкил этди.

442 миллион сўмлик давлат хариди бўйича танлов 1 та тадбиркорнинг 3 та корхонаси иштирокида ўтди

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Бурчмулла ўрмон хўжалиги кипарис дарахти хариди бўйича танлов ўтказди. Унда учта иштирокчи қатнашди – учала корхона ҳам айни бир шахсга тегишли. Хўжаликнинг аввалги танловларидан бирида эса раҳбарнинг ўғлига тегишли корхона ғолиб деб топилган.

Instagramʼда энг кўп пул топадиган машҳурлар рейтинги эълон қилинди

2021 йилда рейтингга футболчи Криштиану Роналду етакчилик қилган. Унинг ижтимоий тармоқдаги битта пости 1,6 миллион долларни ташкил этади. Маълумки, у сўнгги бир неча йилдан буён ушбу рўйхатнинг дастлабки учталигидан ўрин олиб келмоқда. Instagramʼда Роналдунинг обуначилари сони 324 миллионни ташкил этади.

  • Реклама

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.