Новости

2021 йилда жами 9,8 трлн сўмга яқин ипотека кредитлари ажратилган

2021 йилда тижорат банклари томонидан 59,5 мингдан зиёд фуқарога қарийб 9,8 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Охирги 5 йилда эса аҳолига жами 35,6 трлн сўм миқдорида шу турдаги кредитлар берилган

НКМКнинг 2021 йилдаги соф фойдаси 11,3 трлн сўмни ташкил қилди

«Навоий кон-металлургия комбинати»нинг 2021 йилдаги соф фойдаси 12,7 фоизга ўсиб, 11,3 трлн сўмни, ишлаб чиқариш ҳажми эса 54,25 трлн сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 498 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда бир ойда киши бошига минимал истеъмол харажатлари 13,2 фоизга ошиб, 498 минг сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда гўшт импорти ошди

Гўшт импорти 2020-йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,4 минг тоннага ошган

Ҳунармандларга 225 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади

2022 йилда ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга 500 млрд сўм йўналтирилади. Шундан келиб чиқиб, ҳунармандларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 млн сўмгача кредит берилади

Ўзбекистон Россияга табиий газ экспортини қайта тиклашни режалаштирмаяпти — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон COVID-19 пандемияси бошидан бери тўхтатилган Россияга табиий газ экспортини қайта тиклашни режа қилмаяпти

Бир қатор товарлар, жумладан, гўшт, сариёғ ва ун импорти бўйича божлар бекор қилинди

Президент қарори билан беш турдаги товарлар, жумладан, гўшт, ёғ, ун, совун ва бошқаларни олиб кириш учун божхона тўловлари ставкалари бекор қилинди. Ҳозирда ушбу товарлар учун ставкалар 5% дан 20% гачани ташкил этади

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 7,67 сўмга пасайиб, 10 812 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди

Қозоғистондаги вазият ортидан биткоин курси 43 минг доллардан тушиб кетди

Қозоғистондаги намойишлар ва тартибсизликлар фонида биткоин нархи 43 минг доллардан тушиб кетди

Жисмоний шахслар учун ижара тўловининг минимал ставкалари ўзгарди

2022 йил 1 январдан бошлаб бинолар ёки автомашинани ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари оширилди

  • Реклама

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Oloy , 1

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.