Mutaxassis fikri

«Навоийуран» давлат корхонаси рақамли технологиялар жорий этилаётган замонавий корхонага айланиб бормоқда

2-4/2024

 
     XXI аср – ахборот асри. Шундай экан, бугунги даврда инсон ҳаётини ахборот технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки у кундалик ҳаёти­мизнинг ҳар бир жабҳасига жадал кириб келмоқда. Бу ўз ўрнида янги имкониятлар, ривожланиш истиқбол­ларига, шунингдек, давлатни бош­қариш, бизнес ва иқтисодиёт, тиббиёт, таълим ва илмий изланишлар соҳалари ривожига ва трансформациясига хизмат қилмоқда.
     Мамлакатимизда ҳам барча иқ­тисодиёт тармоқларида рақамли тех­нологияларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқ­да. Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқ­да. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2024 йил 2 февралдаги «Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қў­шимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини айтиш мумкин.
     Замонавий технологиялар шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги кунда рақамлаштириш борасида «Навоийуран» давлат корхонасида ҳам асосий стратегик йўналишлар белгилаб олинди ва бир қа­тор лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, ишлаб чиқариш ва бошқа ички жараёнларни автоматлаштириш, мавжуд бизнес ва технологик жараёнларни автоматлаштириш, ахборот ресурсларини стратегик ресурсга айлантириш, алоқа ва маълумотлар узатиш инфратузилмасини яратиш, ахборот хавфсизлиги ва уни комплекс ҳимоя қилиш, ички ва таш­қи коммуникацияларни соддалаштириш борасидаги ишлар шулар жумласидандир.
     Корхонада 15 дан ортиқ ахборот тизимлари мавжуд бўлиб, бизнес жараёнларни оптималлаштириш, интеграция қилиш мақсадида ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш борасида уч бос­қичдан иборат 1С, ERP тизимининг биринчи босқичи жорий этилди. Бу ўз ўрнида бухгалтерия ҳисобини юритиш, захираларни бошқариш, буюртмаларни қайта ишлаш ва кадр­ларни бошқариш вазифаларини автоматлаштириш имконини яратди. Замонавий корхона бошқарув тизимлари (ERP) корхонанинг турли функцияларини интеграция қилиб, ягона маълумотлар оқи­мини таъминлайди ва координацияни яхшилайди.
     Технологик жараёнларни автоматлаштириш борасида геотехнологик конларда SIEMENS бошқарув контроллерлари ёрдамида WinCC SCADA тизимлари жорий этилган ва ягона маълумотлар базаси яратилган. SCADA тизимини такомиллаштириш лойиҳаси бўйича Endress+Hauser ва бошқа компанияларнинг замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари харид қилиниб, корхонанинг барча майдонларидаги 2500 дан ортиқ қу­дуқлари ва 40 дан ортиқ кислота узатиш бўлинмаларидан маълумотларни ягона ахборот майдонига онлайн тарзда узатиш, назорат ва таҳ­лил қилиш «Уран қазиб олишнинг ахборот-таҳлилий бошқарув» тизими яратилмоқда.
     Мазкур тизим маҳаллий сорбцион қурилма, насос, бурғилаш, унумдор эритмаларни қайта ишлаш участкаси, лаборатория, диспетчерлик, ҳисобот ва таҳлиллар, геомаълумотлар, бошқарув каби модуллардан иборат бўлиб, корхонада ишлаб чи­қариш жараёнларини бошқа­ришда юқори унимдорликка эришилади ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида қарор қабул қилиш уч баробарга тезлашади.
     Автотранспорт воситаларини мониторинг қилиш, ёқилғини сарфлаш ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини жорий этилган автоматлаштирилган тизимларини янгилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
     Республикамиздаги бир қатор нуфузли университетлар билан ҳамкорликда ArcGIS, Micromain, Shlumberger дастурларида ер ости захираларини хариталаш ва геологик 3D моделини яратиш ва рақамлаш­тириш ишлари олиб борилмоқда. Геологик қудуқларни 3D моделлаш­тириш геология ва табиий ресурсларни қазиб олиш соҳасида муҳим восита ҳисобланади. Бу технология ер ости тузилмалари ва конларнинг хусусиятларини уч ўлчамли тасвирлаш имконини беради ҳамда геолог­лар ва муҳандисларга бурғилашни режалаштириш, захираларни баҳо­лаш ва конларнинг ҳаракатини башорат қилишда кўпроқ аниқлик беради. 3D моделлар ёрдамида қудуқ­ларни бурғилаш йўлларини оптималлаштириш, нохуш зоналардан четлашиш ва хавфларни камайтириш мумкин. Бу бурғилаш самарадорлигини оширади ва харажатларни камайтиради.
     Корхона объектларини сифатли алоқа билан таъминлаш мақсадида телекоммуникация соҳасида бир қа­тор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 200 км оптик толали кабель ётқизилиб, симсиз алоқа радиореле қурилмалари асосида 60 дан зиёд майдонлар корхона тармоғига боғ­ланди. Сунъий йўлдош технологиялари ёрдамида 3 та узоқ ҳудудда жойлашган майдонлар билан маълумот алмашинуви йўлга қўйилди. Ҳо­зирги пайтда телекоммуникация со­ҳасини модернизация қилиш лойи­ҳалари асосида 500 га яқин тармоқ коммутаторлари ўрнатилиб, умумий сони 800 га етди. Корхонада маълумотлар алмашувининг тезкорлигини яратиш мақсадида интернет тармо­ғининг тезлиги 1 Гбит/с.га ва ички тармоқ ичида тезлик 10 Гбит/с.га оширилди. Бу корхона ишлаб чиқа­риш вазифаларини самарали бажаришга катта ҳисса қўшди ва алоқа тизимларининг янада самарали ва тезкор ишлашини таъминлади.
     Ички ва ташқи алоқага эҳтиёжни қондириш мақсадида 3 та замонавий Mitel ip-телефония станциялари харид қилиниб, корхонада замонавий алоқа тизими яратилди ва абонент­лар сони 2000 га етказилди.
     Масофадан йиғилиш олиб бориш ва ходимларни масофадан ўқитиш мақсадида барча ишлаб чиқариш майдонларини керакли дастурий таъминот ва қурилмалар асосида ягона видеоконференц тизими жорий этилди. Бу эса ўз ўрнида тезкорлик ва йўл харажатларини тежашга олиб келди.
     Айтиб ўтиш жоизки, ҳеч қайси ахборот тизими, дастурий таъминот ва маълумот базаларини замонавий серверлар ва ҳисоблаш техникасиз ривожлантириб бўлмайди ва ҳозирги кунда серверлар сони 16 тадан 32 тага ва компьютер парки 700 тадан 1500 тага оширилди.
Маълумотлар ҳажмининг ўсиши ва кибер таҳдидларнинг кўпайиши билан ахборот хавфсизлиги жуда муҳим бўлиб қолди. АКТ корхонанинг маълумотлари ва ахборот тизимларига рухсатсиз кириш, йўқотишлар ва кибер ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун ихтисослаштирилган чораларни кўриш талаб этилади. Бу борада корхонамизда замонавий антивирус дастури, электрон почтани ҳимоялаш дастурлари ва тармоқ сегментларни ҳимоя қилиш мақсадида 20 дан зиёд firewall ва VPN қурилмалари харид қилиниб, корпоратив ахборот хавфсизлиги таъминланиб келинмоқда.
 
     Бизнес жараёнларини автоматлаштириш
 
     АКТ – бухгалтерия ҳисобини юритиш, захираларни бошқариш, буюртмаларни қайта ишлаш ва кадрларни бошқариш каби кундалик ва меҳнат талаб қилувчи вазифаларни автоматлаштириш имконини беради. Шунингдек, хатолар сонини камайтиради, операцияларни тезлаштиради ва ходимларнинг ижодий ва стратегик муҳим вазифаларни бажариши учун бўш вақтларини кўпайтиради. Замонавий корхона бошқарув тизимлари (ERP) корхонанинг турли функцияларини интеграция қилиб, ягона маълумотлар оқимини таъминлайди ва координацияни яхшилайди.
 
     Ҳамкорликни яхшилашда коммуникация имкониятлари
 
     АКТ корхоналарда ички ва ташқи коммуникацияни сезиларли даражада яхшилади. Тезкор хабар алмашиш тизимлари, видеоконференция ало­қалари ва қўшма онлайн платформалар ходимларга географик жойлашувидан қатъий назар осон муло­қот ва ҳамкорлик қилиш имконини беради. Бу айниқса, тарқалган жамоалар ва турли мамлакатларда филиаллари бўлган корхоналар учун жуда муҳимдир.
 
 
 
Жавохир ХАФИЗОВ, «Навоийуран» ДКнинг Ахборот технологиялари ва рақамлаштириш бўйича директори
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Oloy , 1

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.