Ўзбекистондaги йирик компaниялaргa технологик инвестициялaр

1-2/2025

 
     Way II – Ўзбекистоннинг етакчи AKFA ALUMINIUM GROUP каби компанияларидаги барқарор лойиҳаларда, иштирок этиш имкониятини очиб берадиган, шаффоф ва исломий молиялаштириш тамойилларига мос инвестицион ечимларни таклиф этувчи компания.
 
     Ўзбекистон иқтисодиёти жадал суръатлар билан ривожланаётган бир пайтда инвестиция ҳар бир инсон учун нафақат маблағни сақлаб қолиш, балки уни кўпайтириш воситасига айланган.
     Бозорда турли стратегиялар ва воситаларни таклиф қилувчи кўплаб инвестицион платформалар мавжуд, лекин улар орасида Way II ўзининг инновацион ечимлари ва ишончлилиги билан ажралиб туради.
     Ушбу мақолада Way II компаниясининг ташкил топиши, мақсадлари, хизматлари ва инвесторлар учун очилаётган имкониятлари ҳақида сўз боради.
     Way II компанияси ўз фаолиятини 2024 йил январь ойида бошлаган. Фаолиятининг бошланиши билан ўзини сармоядорлар учун ишончли ва фойдали инвестицион компания сифатида намоён этди. Way II йирик компанияларга бўлган сармоя эҳ­тиёжининг ортиб бораётганига жавобан ташкил этилган. Компания ўз фаолиятини исломий молия­лаштириш тамойилларига асосланиб йўлга қўй­ган – бу эса Islamic Finance Consulting Board (IFCB) томонидан тасдиқланган. Бундай ёндашув Way II мижозларига ҳалол ва фойдали инвестицияларни таклиф қилиш имконини берди.
     Way II – бу барқарор ва истиқболли лойиҳаларга сармоя киритиш имконини берувчи инвестицион платформа. Компаниянинг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг йирик бизнесларига капитал жалб қи­лиш ва инвесторларга ушбу бизнесларнинг улушига эгалик қилиш имкониятини яратишдир.
     Way II машҳур компаниялар билан фаол ҳам­корлик қилади. Уларнинг орасида Akfa Aluminium Group каби номлар мавжуд. Бу эса компания мижозларига ҳақиқий қийматга эга, барқарор даромад олиб келувчи йирик лойиҳаларда иштирок этиш имконини беради.
     Akfa Aluminium Group муҳим актив бўлиб, Way ll инвестиция платформаси ундан фойдаланиш имкониятларини тақдим этади. Бу Марказий Осиёнинг 25 йиллик тарихга эга етакчи саноат гуруҳи­дир. Умумий майдони 350 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган ва қарийб 8 000 ходим ишлайдиган 15 замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси гуруҳ таркибидан ўрин олган.
     Гуруҳ юқори технологияли тармоқлар — қуёш энергетикаси ва транспорт саноати учун алюминий ва ПВХ профиллар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда муҳандислик ечимларини яратишга ихтисослашган.
     Akfa Aluminium фаолияти доираси кенг — фасад ва қурилиш тизимларидан то энергетика, транспорт ва тураржой сектори учун компонентларгача. Брендлар портфели Benkam, Imzo, Engelberg, Ytong кабилардан иборат. Экспорт географияси 30 дан ортиқ давлатни, жумладан, АҚШ, Канада, Европа Иттифоқи ва МДҲ мамлакатларини қамраб олган. Akfa Aluminium Group 2024 йилда S&P Global хал­қаро агентлигидан B/B+ даражасида барқарор прогнозли кредит рейтингини олди, бу эса унинг молиявий барқарорлиги ва инвестициявий жозибадорлигини тасдиқлайди.
     Way II’нинг асосий қадриятлари: профессионаллик, ишонч, инновация ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш. Ҳар бир лойиҳа ҳамда инвестицион пакет чуқур таҳлил қилиниб, сармоядорларга хавфсиз ва фойдали ечимлар тақдим этиш учун ишлаб чиқилган.
     Way II мижозларнинг эҳтиёжларига ва ислом молияси стандартларига мос келадиган турли инвестицион хизматларни таклиф қилади. Улардан бири – Standart investitsiya paketi. Бундай пакетларда минимал инвестиция миқдори 1 100 AҚШ долларини ташкил этади (1 лот учун).
     Муҳими, барча инвестицион пакетлар исломий ахлоқий меъёрларга тўлиқ мос келади, шубҳали ёки тақиқланган соҳаларда (масалан, қимор ўйинлари ёки ҳаром маҳсулотлар) иштирок этмайди ҳамда Islamic Finance Consulting Board томонидан тўлиқ тасдиқланган.

     Бу сармоялар бўйича йиллик дивидендлик даромад Ўзбекистон Марказий банки курсига асосланган ҳолда ~10–15% атрофида бўлиб, бир йилда икки марта дивидендлар тўланади.

     Замонавий инвестициялар фақат даромадли эмас, балки қулай ҳам бўлиши керак. Шу сабабли Way II компанияси Way Invest мобил иловасини ишлаб чиқди. Илова орқали инвесторлар ўз портфелларидаги ўзгаришларни реал вақт режимида кузатиши, иккиламчи бозорда активларни сотиб олиш ёки сотиш, сўнгги янгиликлар ва таҳлилларни олиш ҳам­да пухта инвестицион қарорлар қабул қилиш имкониятига эга бўладилар.
     Илова инвестицияларни исталган вақтда ва исталган жойда бошқариш имкониятини беради, бу эса сармояларни янада очиқ ва мослашувчан қилади.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

  • АФИША

  • PR

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Oloy , 1

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.